Jild 7 № Special Issue 3/1 (2024)
Maqolalar
ЎЗБЕКИСТОН МУСТАҚИЛЛИГИ ЙИЛЛАРИДА ТАСАВВУФ ТАЪЛИМОТИГА ОИД ТАДҚИҚОТЛАР ТАҲЛИЛИ
Мустақиллик диний-маърифий соҳа хусусан, исломшунослик мутахассислиги йўналишида ҳам катта ўзгариш ва ривожланиш учун кенг имконият яратиб берди. Маълумки, тасаввуф илми исломшуносликнинг асосий тармоқларидан саналади. Бу соҳада тасаввуф тарихи, мазмун моҳияти, тариқатлар ва уларнинг ривожи, ўзига хослиги, жамият ҳаётида тутган ўрнига бағишланган қатор илмий тадқиқотлар яратилди.
МУСТАҚИЛЛИК ЙИЛЛАРИДА ЎЗБЕКИСТОНДА НАҚШБАНДШУНОСЛИК
Мақолада мустақиллик йилларида Ўзбекистонда Нақшбандия тасаввуфий таълимотининг асосчиси Баҳоуддин Нақшбанд ва унинг издошлари ҳақидаги манбалар таржимаси, уларни ўрганилиши ва тадқиқотлар тарихийлик мантиқийлик услуби асосида баён этилган. Баҳоуддин Нақшбанд таваллудининг 675 ва 700 йиллиги нишонланиши билан республика миқёсида ўтказилган илмий анжуманлар, нашр этилган монография, рисола ва мақолалар таҳлил этилган. Баҳоуддин Нақшбанд, Муҳаммад Порсо, Яъқуб Чархий, Хожа Аҳрор, Маҳдуми Аъзамга оид илмий изланишлар ҳақида маълумотлар берилган.
ХОЖА БАҲОУДДИН НАҚШБАНДНИНГ ҲАЁТИ, ФАОЛИЯТИ ВА ҚАРАШЛАРИ: ҒИЖДУВОНИЙГА ҚАЙТИШ ВА ХОЖАГОН-НАҚШБАНДИЯ ТАЪЛИМОТИНИНГ ТАКОМИЛЛАШТИРИЛИШИ
Хожа Баҳоуддин Нақшбанд (718/1318-791/1389) XII асрда Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний (тахм. 496/1103-575/1179) томонидан асос солинган тариқатни такомиллаштириб, нуфузли тариқатлардан бирига айлантирди. Хожа Баҳоуддин Нақшбанд Ғиждувоний томонидан жорий этилган, аммо зикри жаҳрийни маъқул топган кейинги пирлар томонидан бекор қилинган зикри хафийни қайтадан жорий этди, Юсуф Ҳамадоний ва Абдулхолиқ Ғиждувоний томонидан ишлаб чиқилган саккиз рашҳага учта янги рашҳа (вуқуфи замоний, вуқуфи ададий, вуқуфи қалбий) қўшиб, уларнинг сонини ўн биттага етказди. Баҳоуддин Нақшбанд таркидунёчилик ва гўшанишинликни инкор этаркан, одамлар билан фаол муносабатда бўлиш ва касб-кор билан шуғулланиш, шу билан бир пайтда бир лаҳза бўлса-да худони эсдан чиқармасликни тарғиб этди. Ушбу мақолада тарихий манбалар ва тадқиқотларга таянган ҳолда Хожа Баҳоуддин Нақшбанднинг ҳаёти, фаолияти ва таълимоти тўғрисида нисбатан аниқроқ маълумотлар беришга ҳамда бу борадаги ягича хулосалар баён этишга ҳаракат қилинган.
ХОЖА АҲРОР ВАЛИЙ МУРОСАЮ МАДОРАГА ОИД ҚАРАШЛАРИНИНГ АҲАМИЯТИ
Хожа Аҳрор Валий (1404-1490) маънавий меросида жамиятдаги инсонлар бир-бири билан муросаю мадорада яшашининг назарий ва амалий томонларини ўрганиб, асосий эътиборни инсоннинг ўзини - ўзи англаши, ўз қадрини билиши масаласига қаратади.
ЯЪҚУБ ЧАРХИЙНИНГ ИЖТИМОИЙ-СИЁСИЙ ҒОЯЛАРИНИНГ ФАЛСАФИЙ ТАҲЛИЛИ
Ушбу мақолада Яъқуб Чархийнинг “Рисола дар маноқиб ва ақоид” асари асосида нақшбандия фаолиятининг ижтимоий – сиёсий масалаларига таҳлил қилинган бўлиб, рисола ўзбек тилида биринчи марта таржима ва фалсафий таҳлил қилинган. Шунингдек, мақолада Яқуб Чархи томонидан илгари сурилган ҳукмдорларнинг давлат бошқарувини такомиллаштиришга оид ғоялари, фикрлари ҳамда таклифлари ижтимоий фалсафий ўрганилган.
БАҲОУДДИН НАҚШБАНД ҲАЁТИ ВА ТАРИҚАТИДА ҲАЖГА БОҒЛИҚ ЖИҲАТЛАР ХУСУСИДА
Мақолада Нақшбандийлик тариқати асосчиси Баҳоуддин Нақшбанд ҳаёти, фаолияти ва унинг тариқатида ҳажга доир масалалар хусусида фикр юритилган. Муаллиф бунинг учун турли бирламчи манбалардаги маълумотлардан фойдаланган ва илмий адабиётлардаги хулосаларга ўз муносабатини билдирган. Мақоладаги илмий хулосалар Бахоуддин Нақшбандийнинг ҳаёти, нақшбандийлик тариқати тарихи, тариқатнинг умуминсоний ғояларининг асл моҳияти ва ҳаж зиёратининг маҳаллий мусулмонлар ҳаётидаги ўрни каби масалаларни янада кенгроқ ўрганиш учун хизмат қилади.
XV-XIX АСРЛАР ЗАРАФШОН ВОҲАСИ ТАРИХИДА НАҚШБАНДИЙЛИК ТАЪЛИМОТИ НАМОЙАНДАЛАРИНИНГ ТУТГАН ЎРНИ
Мақолада Баҳоуддин Нақшбанднинг вафотидан сўнг тариқатни давом эттирган Алоуддин Аттор, Яъқуби Чархий, Хожа Убайдуллоҳ Аҳрор Валий, Махдуми Аъзам Даҳбедий, Мусохон хожа Даҳбедий, Муҳаммад Ҳусайн Бухорий каби тариқат муршидлари ҳаёти ва фаолиятига доир нодир ёзма манбалар асосида янги маълумотлар киритилган. Шу аснода нашқбандийлик тариқат тарихида номи ҳали ҳануз ёзма манбаларда қолаётган Алоуддин Муҳаммад Бухорий, Домла Мир Шоҳ Самарқандий, Абдураҳмон бек, Афлотун Бухорий, Домла Ҳакимбек Бухорий, Муҳаммад Юсуф хожа ва Муҳаммад Юнус хожа Вобкандий, Иброҳим хожа Бухорий, Эшон Шокир хожа Суғончий, Абдураҳим хожа Офаринкентий каби тариқат намояндалари ҳаёти ва фаолиятига оид маълумотлар тадқиқ этилган.
БАҲОУДДИН НАҚШБАНД ЗИЁРАТГОҲИДАГИ ДАХМАИ ШОҲОН – “ШОҲЛАР ДАХМАСИ”
Мақолада Баҳоуддин Нақшбанд зиёратгоҳидаги Бухоро ҳукмдорлари қабрлари ҳақида маълумот берилган. Подшоҳлар дахмаларининг шаклланиши, зиёратгоҳда дафн этилиши сабаблари, дахмаларнинг меъморий тузилиши илмий таҳлил этилган. Темурий, шайбоний, аштархоний хон ва амирларнинг Баҳоуддин Нақшбандни ўзига пир сифатида танлагани, нақшбандия тариқатига эътиқод қилиши масалалари ўрганилган. Мавзуни ёритишда тарихий манбалар, илмий адабиётларга мурожаат этилган.
НАҚШБАНДИЙЛИК ТАРИҚАТИДА ТАРБИЯНИНГ АҲАМИЯТИ
Мазкур мақола Ўрта Осиёда кенг тарқалган нақшбандийлик тариқати ва ундаги камолот босқичлари ҳақида баён қилади. Муаллиф нақшбандийликдаги руҳий юксалиш даражалари ва уларнинг асосчилари ҳақида сўз юритган. Нақшбандийликда ижтимоий фаоликка чақирилиши ва ҳалол меҳнатга ундашнинг моҳияти кўрсатиб берилган. Шунингдек, бугунги кунда ёшлар тарбиясида тариқат одоби қандай аҳамият касб этиши таҳлил қилинган.
АЛОУДДИН АТТОР ЕТАКЧИЛИК ФАОЛИЯТИНИНГ НАҚШБАНДИЯ РИВОЖИДАГИ АҲАМИЯТИ
Мақолада нақшбандийлик таълимоти ривожида Алоуддин Атторнинг етакчилик фаолияти ёритилган. Унинг “мўътадил ирфон концепция”си негизида шаклланган ирфоний-ахлоқий қарашларининг ёшлар тарбиясидаги ўрни, “пир-мурид”, “муршид-солик” анъаналарининг замонавий устоз-шогирд муносабатларини тартибга солишда мавқеи ҳамда ижтимоий “murosasozlik”, ҳамкорлик, тинчликсеварлик тамойилларининг конструктив аҳамияти очиб берилган.
ТАСАВВУФ УЛАМОЛАРИ АСАРЛАРИДА НАФС ТУРЛАРИ ВА ТАРБИЯСИ МАСАЛАЛАРИ
Тасаввуфнинг асосий мавзуларидан biri нафс ва унинг моҳияти тўғрисида ҳам дунё илм-фанида бир қатор тадқиқотлар амалга оширилмоқда. Тасаввуфнинг диний феномен сифатидаги психологик моҳияти, тарихий-тадрижий ривожланиш босқичлари, тасаввуф таълимотини тадқиқ этишнинг методологик муаммолари, тасаввуф психологиясининг предмети билан боғлиқ бўлган “руҳ”, “нафс” ва “психика” масалалари, тасаввуф психологиясининг фан сифатидаги муаммолари ва ечимлари, ўзликни англаш ва такомиллаштириш, руҳий тарбия, тасаввуфнинг когнитив психологик назарияси, замонавий шахс психологиясида тасаввуфнинг долзарб масалалари, тасаввуфнинг психологиядаги “Мен” концепцияси талқини, психология билан тасаввуфнинг ўзаро боғлиқлиги ўрганилмоқда. Ушбу мақолада нафс, унинг турлари ва уни тарбиялаш йўллари борасида фикр bildirган тасаввуф уламоларнинг фикрлари таҳлил қилинган.
БУХОРО АМИРЛИГИНИНГ МАЪНАВИЙ-МАДАНИЙ ТАРАҚҚИЁТИГА БАҲОУДДИН НАҚШБАНД ТАЪЛИМОТИНИНГ ТАЪСИРИ ИНГЛИЗЗАБОН МУАЛЛИФЛАР НИГОҲИДА (XIX АСР)
Мақолада XIX асрда Бухоро амирлигининг маънавий-маданий тараққиётига Баҳоуддин Нақшбанд таълимотининг таъсири инглиззабон муаллифлар қарашлари асосида тадқиқ қилинади. Асосий эътибор инглиззабон шарқшунослар, саёҳатчилар асарларига ва тарихий манбаларга таянган ҳолда амирликнинг маънавий ва маданий ҳаёти аспектларининг шаклланишида “Нақшбандия” таълимотининг ролига қаратилади.
ТАСАВВУФИЙ ҚАРАШЛАРДА ШАХС ТАРБИЯСИ МАСАЛАСИНИНГ ЁРИТИЛИШИ
Мақолада тасаввуф таълимоти, тариқат шайхлари ва тасаввуфий асарларда шахс ва комил инсон тарбиясига доир қарашлар талқини, унинг босқичлари, тарбия услублари ва комиллик даражалари борасидаги маълумотлар таҳлил этилган. Нафс ва ахлоқ тарбиясига доир олимларнинг тавсия ва кўрсатмалари қиёсланган.

