- Uy
- Topish
Topish
Qidiruv natijalari
-
ҚУРЪОН ОЯТЛАРИНИНГ МАЪНОСИНИ ЁРИТИШДА БАЛОҒАТ ИЛМИНИНГ АҲАМИЯТИ
Санобар МУХАМЕДХОДЖАЕВА (Muallif)Ушбу мақолада араб тилидаги балоғат илми, бу илмнинг Қуръони карим оятларини тушуниш, тўғри тафсир қилиш, маъноларини очиб беришда муҳим аҳамиятга эга эканлиги ёритиб берилди. Балоғат фани ҳам бир неча қисмлардан иборат бўлиб, шу қисмлардан илми бадиъ ва унинг таркибига кирувчи муқобала санъати, унинг аҳамияти, оятларни тушунишдаги ўрни “Ар-Раҳмон” сураси оятлари мисолида баён қилинди.
52-562452026-08-03 -
ҚУРЪОН ВА ТАФАККУР
Сарвар АБДУЛЛАЕВ (Muallif)Мақолада Қуръони каримда келган машҳур қиссалар атрофида илмий баҳс юритилади. Мазкур қиссаларнинг аввало ислом тарихида тутгун ўрни, шунингдек, улардан олинадиган асосий хулосалар ҳақида гап боради. Муаллиф Қуръон маъноларининг таржимасига исломшунослик нуқтаи назаридан ёндошар экан, нисбатан эркин фалсафий мушҳада юритади ва бир вақтнинг ўзида, эътиборли манбалардан фойдаланган ҳолатда хулосалар чиқаради.
41-451312026-08-02 -
ҚУРЪОН ВА ТАФАККУР
Сарвар Абдуллаев (Muallif)Мақолада Қуръони каримда келган машҳур қиссалар атрофида илмий баҳс юритилади. Мазкур қиссаларнинг аввало ислом тарихида тутгун ўрни, шунингдек, улардан олинадиган асосий хулосалар ҳақида гап боради. Муаллиф Қуръон маъноларининг таржимасига исломшунослик нуқтаи назаридан ёндошар экан, нисбатан эркин фалсафий мушoҳада юритади ва бир вақтнинг ўзида, эътиборли манбалардан фойдаланган ҳолатда хулосалар чиқаради.
35-391952026-08-01 -
“АЛ-МУСТАСФО” АСАРИНИНГ ЁЗИЛИШ ТАРИХИ ВА ЎЗИГА ХОС УСЛУБЛАРИ
Наргиза АБДУРАХМАНОВА (Muallif)Мақолада ҳанафий мактабининг машҳур вакили, атоқли муфассир, фақиҳ, имом Ҳофизиддин Абул Баракот Насафийнинг “ал-Мустасфо” асари ҳақида сўз юритилган. Асарнинг ёзилиш тарихи, ўзига хос услублари ҳақида маълумотлар берилган. Шунингдек, унда келтирилган фиқҳий масалалар Қуръони карим оятлари ҳамда ҳадиси шарифлар билан далилланиб, алломанинг фикрлари билан янада бойитилган.
25 - 281422026-07-11 -
ИСЛОМ МАНБАЛАРИДА ИНСОН ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
Бобурмирзо БОТИРОВ (Muallif)Ушбу мақола ислом манбалари бўлган – Қуръони карим оятлари ва ҳадиси шарифларда инсонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, жамият аъзоларининг ўзаро масъулиятлари, ахлоқ меъёрлари каби масалалар очиб берилган. Шунингдек, ислом ҳуқуқининг асоси инсон манфаатларини муҳофаза қилишга қаратилгани ислом таълимотидаги инсонийликни акс эттирган нормалар мисолида кўрсатиб ўтилган.
216-221832026-08-03 -
СУҲРОБ СИПЕҲРИЙ ИЖОДИДА ЯРАТГАННИ АНГЛАШ ИФОДАСИ
Наргиза ШОАЛИЕВА (Muallif)Мақола эронлик шоир ва рассом Суҳроб Сипеҳрий ижодидаги фалсафий қарашлар, хусусан, инсон ва Худо ўртасидаги боғлиқлик ҳамда «тавҳид» ғоясининг бадиий талқинига бағишланган. Муаллиф шоирнинг «мен»и ўзлигини англаш йўлида қандай изланишлар олиб боргани ва «дуализм» (санавият)дан воз кечиб, ваҳдонийлик сари интилишини таҳлил қилади. Сипеҳрийнинг асарларида тасвирланган «идеал шаҳар» тасаввури унинг ижтимоий-сиёсий қарашлари ва илоҳиётга бўлган чуқур эҳтиромининг ҳосиласи сифатида очиб берилади. Мақолада шоирнинг Қуръони карим оятлари ҳамда шарқона ирфоний қарашлардан илҳом олиб, ўзига хос фалсафий тизим яратгани тадқиқ этилган.
64-69302026-07-01 -
ЁҒОЧГА БИТИЛГАН САНЪАТ
Жамшид Набиевич ХАЛИЛОВ (Muallif)Мазкур мақола Бухоро давлат музей-қўриқхонаси кўргазма ва фонд сақлов хоналарида турган Бухоро ёғоч ўймакорлиги мактабининг ноёб санъат асарлари намуналари деворий намоён, икки табақали “Бағдоди” ва “Убайдий” эшик ва дарвозалар, Улуғбек мадрасасида битилган китоба, Сайфиддин Боҳарзий сағонаси, Қуръони Карим оятлари битилган бамбун новдалари, матоларга нақш босиш учун қолиблар, шунингдек Бухоро амирлигида фаолият юритган машҳур чўпкори усталар ҳақида сўз боради.
170-1741242026-08-03 -
БУХОРО МEЪМОРИЙ ОБИДАЛАРИДА ЁҒОЧ ЎЙМАКОРЛИГИ НАМУНАЛАРИ
Жамшид ХАЛИЛОВ (Muallif)Мазкур мақола Бухоро давлат музей-қўриқхонаси кўргазма ва фонд сақлов хоналарида турган Бухоро ёғоч ўймакорлиги мактабининг ноёб санъат асарлари намуналари деворий намоён, икки табақали “Бағдоди” ва “Убайдий” эшик ва дарвозалар, Улуғбек мадрасасида битилган китоба, Сайфиддин Боҳарзий сағонаси, Қуръони карим оятлари битилган бамбун новдалари, матоларга нақш босиш учун қолиблар, шунингдек Бухоро амирлигида фаолият юритган машҳур чўпкори усталар ҳақида сўз боради.
98-1011432026-08-03 -
ИСЛОМ ВА АНЪАНАВИЙ ИҚТИСОДИЁТЛАРДА ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯНИНГ АЙРИМ ЖИҲАТЛАРИ
Равшан АБДУЛЛАЕВ (Muallif)Ушбу мақола ислом ва анъанавий иқтисодиётларда ижтимоий ҳимоянинг ўзига хос жиҳатlarini таҳлил қилишга бағишланган. Мақолада ижтимоий ҳимоя инсоният жамияти пайдо бўлгандан бери мавжуд бўлган доимий ривожланаётган ижтимоий-иқтисодий ва ижтимоий-маданий ҳодиса экани очиб берилган. Инсоният тарихининг турли даврларида ижтимоий ҳимоя ўзининг мазмун-моҳияти ва шаклу шамойилларига кўра бир-биридан фарқли жиҳатларининг мавжудлиги тавсифланган. Анъанавий иқтисодиётда ижтимоий ҳимоя бир қатор йўналишларда таснифланган. Исломда ижтимоий ҳимоянинг ўзига хос жиҳатлари ёритиб берилган. Шунингдек, мақолада тадқиқ этилаётган мавзуга далил сифатида исломда ижтимоий ҳимояга оид Қуръони карим оятлари ва ҳадислар келтирилган.
53-572132026-08-03

