Jild 4 № 1 (2021)


						{$identification) ko'rish
Jild 4 № 1 (2021)
Nashr qilingan: 2026-07-23

Maqolalar

УВАЙС ҚАРАНИЙ ҚАРАШЛАРИНИНГ ЁШ АВЛОД ТАРБИЯСИДАГИ АҲАМИЯТИ

Зоҳиджон Маҳмудович ИСЛОМОВ (Muallif)

  Султон Увайс Қараний "Икки жаҳон қуёши", "Яман юлдузи", "Тобеийларнинг энг афзали" сифатларига сазовор бўлган зоҳидлик, тақво ва парҳезкорлик билан машҳур бўлган буюк тобеийлардан ҳисобланади. У хокисор бўлган, ўзини жуда ҳам камтар тутган, маънавий ҳаёти бошқаларникидан тубдан фарқ қилган, маънан бақувват, иродаси мустаҳкам, комил инсон бўлган. Увайс Қараний Аллоҳ таолони таниган инсонга кумуш ва олтиннинг қадри бўлмаслиги, доимо инсонларни яхшиликка буюриб, ёмонликлардан қайтариш зарурлиги, ҳар қанча қийинчилик ва машаққат бўлмасин ҳақни сўзлаш лозимлигини таъкидлаган.

3-5
6
4

МАҲМУД ИБН ЗАЙД ЛОМИШИЙ – ФАРҒОНАЛИК МУТАКАЛЛИМ ОЛИМ

Абдулло ҒУЛОМОВ (Muallif)

  Маҳмуд ибн Зайд Ломиший ҳижрий V аср охири-VI аср бошида Самарқандда фаолият юритган ҳанафий-мотуридий олим ҳисобланади. У мутакаллим ва усулий олим сифатида танилган. Ломиший асарлари Усмонли ва Салжуқий мадрасаларида дарслик сифатида ўқитилган. Мазкур олим ҳаёти ва илмий фаолиятига доир маълумотлар унчалик кўп эмас.

6-8
10
5

ЎЗБЕК АЛЛОМАЛАРИНИНГ БОЛА ҲУҚУҚЛАРИГА ОИД ФИҚҲИЙ АСАРЛАРИ

Дилафруз Равшановна КАРИМОВА (Muallif)

  Мақолада қадимда Ўзбекистон ҳудудида яшаб ижод этган олимларнинг бола ҳуқуқларига оид асарлари ўрганилган. Бола ҳуқуқларига оид тарихий асарларнинг моҳияти ва аҳамияти очиб берилган. Бола ҳуқуқларига доир Муҳаммад ибн Маҳмуд ал-Уструшанийнинг «Жомиъ аҳҳом ас-сиғор» номли муҳим асари кенг ёритилган. Бундан ташқари Бурҳониддин ал-Марғинонийнинг «Ҳидоя», Мақсудхўжа ибн Мансурхўжанинг «Мажмаъ ул-Мақсуд», Бурҳонуддин Маҳмуд ал-Бухорийнинг «ал-Муҳит» ва бошқа мавзуга доир асарлар таҳлил қилинган.

9-13
26
5

МУСТАДРАК ВА МУСТАХРАЖ ТУРИДАГИ АСАРЛАР

Дониёр МУРАТОВ (Muallif)

  Ушбу мақолада асосий эътибор 3/9 асрдан кейин пайдо бўлган ҳадис тўпламларидан икки хили мустадрак ва мустахраж тўғрисида сўз юритилган. Бу мустадрак ва мустахраж турлар имом Бухорий, Термизий ва бошқа муҳаддисларнинг асарларига қўшимча тарзда ёзилган, бошқача қилиб айтганда муҳаддис ўзидан олдин ўтган олимнинг асарлига тўлдириши сифатида таълиф этган китоблардир.

14-17
22
3

НАҚШБАНДИЯ ТАЪЛИМОТИНИ ЎРГАНИШДА ХОЖА МУҲАММАД ПОРСО ИЛМИЙ МЕРОСИНИНГ АҲАМИЯТИ

Масъудхон ИСМОИЛОВ (Muallif)

Мақолада Нақшбандия таълимотини ўз асарларида илмий жиҳатдан асослаб берган Хожа Муҳаммад Порсо қаламига мансуб қатор янги асарлар ҳақида дастлабки маълумотлар баён қилинган. Хожа Муҳаммад Порсо Бухорода туғилган, мадрасаларда ўқиб, Қуръон, ҳадис, калом каби турли диний илмларни чуқур ўрганиб, замонасининг забардаст олимлардан бири бўлиб етишган ва Баҳоуддин Нақшбанддан сўнг Марказий Осиёда нақшбандия оқимининг энг йирик вакили ҳамда тарғиботчиси сифатида машҳур бўлган.

18-21
23
2

«МИФТАҲУ-Л-УЛУМ» АСАРИНИНГ ҚЎЛЁЗМА, ТОШБОСМА НУСХАЛАРИ ВА ЗАМОНАВИЙ НАШРЛАРИ

Акмалхон Аҳмад ўғли АКМАЛХОНОВ (Muallif)

  Мазкур мақолада Абу Яъқуб Саккокий ва унинг ёзган қимматли илмий асарлари, хусусан, ҳозирда ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаган «Мифтаҳу-л-улум» асарининг қўлёзма, тошбосма, замонавий нашрлари ҳақида бирламчи манбалар асосида маълумотлар берилган. Шунингдек, «Мифтаҳу-л-улум» асарига ёзилган шарҳларнинг хусусиятлари, наҳв ва сарф бўлимларининг бошқа соҳа адабиётларидан фарқли жиҳатлари, муаллифнинг ўзига хос ёндашувга эга эканлиги ҳам баён қилинган.

22-28
26
3

"МУХТАСАРУЛ ҚУДУРИЙ" – АБУЛҲУСАЙН ҚУДУРИЙНИНГ ШОҲ АСАРИ

Нодирбек Кабилович ТУРАБОЕВ (Muallif)

  Мазҳабга асос бўлган дастлабки фиқҳий китоблар минг йиллар олдин яратилган. Шундай асарлар бири Аҳмад ибн Муҳаммад Абулҳусайн ал-Қудурийнинг "Мухтасар ал-Қудурий" асари бўлиб, ҳозирга қадар ҳанафий фиқҳидаги мўътабар манба сифатида қадрланади. Бу китоб мазҳаб имоми ва унинг буюк шогирдлари томонидан яратилган фатволарни мухтасар шаклда ўзида жамлаган. Кейинги даврларда ёзилган асарларнинг дунёга келишида пойдевор бўлди.

29-32
20
8

"ТАҲСИЛ НАЗОИРУ-Л-ҚУРЪОН" АСАРИНИНГ МАНБАШУНОСЛИК ТАҲЛИЛИ

Зафар ФАХРИДДИНОВ (Muallif)

  Ушбу мақолада Ҳаким Термизийнинг "Таҳсил назоири-л-Қуръон" асарининг Мисрдаги Искандария шаҳрининг Баладаия қутубхонасида сақланаётган қўлёзмаси ва ундан кўчирилган Қоҳирада сақланаётган иккинчи қўлёзма нусхасининг ёзилган вақтлари, кўчирувчилари, тарихи, қўлёзмаларнинг ўзига хос хусусиятлари, қогози, ўлчамлари ҳақида гап боради. Бундан ташқари қўлёзмаларнинг каталоглардаги тавсифлари ўртасидаги фарқлар ҳамда тадқиқотчилар томонидан қўлёзма ҳақида берилган маълумотлар ўртасидаги зиддиятлар таҳлил қилинган.

33-37
3
1

ЮСУФ ХОС ҲОЖИБНИНГ "ҚУТАДГУ БИЛИГ" АСАРИДА ДИНИЙ МОТИВЛАР

Жалолиддин Алиқулович БЎРИЕВ (Muallif)

  "Қутадгу билиг" — XI аср сўз санъатининг нодир намунаси бўлиб, унда ўз даврининг илгор ижтимоий-сиёсий, маънавий ва ахлоқий масалалари бадиий талқин қилинган. Асардаги диний мотивларни аниқлашга қаратилган ишимизда адиб эътиқод, ибодат, ахлоқ ва қадриятларга тегишли элементлардан фойдаланилганлиги кузатилади. "Қутадгу билиг"да, яъни "билим" маъносида, инсонга дунёда ва охиратда бахтли бўлиш йўлларини кўрсатадиган тавсиялар мавжуд.

38-41
8
2

ҲАКИМ ТЕРМИЗИЙ АСАРЛАРИДА СОҒЛОМ ҚАЛБ МАСАЛАСИ

Лазизбек Азаматович ХАИТОВ (Muallif)

  Мазкур мақолада тасаввуф фалсафасининг йирик назариётчиларидан бири мутасаввиф Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Али ибн ал Ҳасан ибн Башир Ҳаким Термизийнинг (820-932) "Яширин масалалар", "Масоил аҳли Сараҳс", "Ал-имсол мин ал-китоб вас сунна", "Баёнул фарқ", "Маърифатул асрор" асарларида қалб, соғлом қалб масаласи таҳлил этилиб, мутасаввиф комил инсон учун соғлом қалб зарурлигини таъкидлаган.

42-47
8
7

МУТААССИБ ОҚИМЛАРНИНГ ҲАНАФИЙ МАЗҲАБИГА ЗИД ҚАРАШЛАРИ

Бурхон Абдурахмонович АХМЕДОВ (Muallif)

Ушбу мақолада мазҳабларнинг аҳамияти, такфир, имон ва куфр масалаларида журъатли бўлишнинг хақида сўз боради. Шунингдек, ислом таълимотларини чуқур ўзлаштирмаган ёиларнинг турли бузғунчи фирқаларга аъзо бўлиб қолаётганлари, бунинг сабаб ва ечимлари таҳлил қилинган.

48-52
23
3

НАҚШБАНДИЯ ВА МАВЛАВИЯ ТАРИҚАТЛАРИДА ИНСОН КАМОЛОТИ МАСАЛАСИ

Суннатилло Мавлонович РАХМОНОВ (Muallif)

  Мазкур мақолада нақшбандия ва мавлавя тариқатларининг умумийлик томонлари акс эттирилган. Тасаввуфда ҳар хил тариқалар мавжуд. Нақшбандия тариқати ўзининг мазмун- моҳияти жиҳатидан бошқа тариқатлардан ажралиб туради. Мавлавя тариқатига Жалолиддин Румий томонидан асос солинган. Тасаввуф – Жалолиддин Румий туфайли халқимизнинг бебаҳо маънавий бойлигига айланган бўлса, Баҳоуддин Нақшбанд яратган таълимот ғоялари орқали комил инсонни тарбиялашга хизмат қилган. Мавлавя ва нақшбандия тариқатлари комил инсонни тарбиялашни тарғиб қилган ва умумбашарият тан олган тариқатлардир.

53-57
19
2

АБУ ЛАЙС САМАРҚАНДИЙНИНГ МОТУРИДИЙЛИК ТАЪЛИМОТИГА ҚЎШГАН ҲИССАСИ

Бекзодбек МУХТАРОВ (Muallif)

  Мовароуннаҳр ҳанафий уламоларидан бири аллома Абу Лайс Самарқандий ҳаёти ва илмий фаолияти тадқиқотчилар томонидан кенг тадқиқ этилган. Мазкур тадқиқотларда олим машҳур фақиҳ ва муфассир сифатида берилган. Ушбу мақолада Абу Лайс Самарқандий илмий фаолиятининг калом илмига оид жиҳатларини тадқиқ этишга алоҳида аҳамият берилган. Самарқандийни ҳанафий-мотуридий олимларидан бири сифатида мотуридия таълимоти ривожига қўшган ҳиссаси очиб берилган.

58-63
3
3

ИСЛОМДАГИ ТАҚИҚЛАР: АҚИДАВИЙ ЙЎНАЛИШЛАР ОРАСИДАГИ ЁНДАШУВЛАР

Дилфуза ЗАКИРОВА (Muallif)

  Мақолада исломдаги ақидавий йўналишлар орасидаги ёндошувлар илмий жиҳатдан таҳлил қилинди. Ислом таълимотига кўра, табиатдаги кичик ҳужайралардан тортиб, энг катта сайёраларгача ҳаммаси илоҳий қонуниятларга бўйсунади. Жамият таъсири бўлмаган муҳитда ҳам муайян мувозанат мавжуд. Мақолада исломда мавжуд диний тақиқларнинг ақидавий асослари, турли ақидавий йўналишларнинг бу борадаги ёндошувлари тадқиқ ва таҳлил қилинган.

64-67
23
3

AYRIM LAFZIY SAN'ATLAR TAVSIFI

Salima RUSTAMIY (Muallif)

Badiiy vositalar tilda mavjud bo'lgan fonetik, morfologik, leksik va sintaktik xususiyatlardan kelib chiqib, tilshunoslik hodisalari asosida amalga oshadi. Tillarning o'zaro umumiy xususiyatlari bo'lgani kabi bir-biridan farq qiluvchi o'ziga xos jihatlar ham mavjud. Shunga ko'ra barcha tillar uchun xos bo'lgan badiiy san'atlar bilan bir qatorda ayrim tillar uchun xos bo'lmagan san'atlar ham bor. Mazkur maqolada arab tili uchun xos bo'lgan lafziy san'atlar tavsiflangan.

68-73
10
4

ИБОДАТГА ОИД СЎЗЛАРНИНГ СЕМАНТИК ЎЗГАРИШИ (ЗАМАХШАРИЙНИНГ «РАБИЙ-У- Л-АБРОР» АСАРИ АСОСИДА)

Баходир Бахрамович ПИРМУҲАМЕДОВ (Muallif)

  Мазкур тадқиқотда Маҳмуд Замахшарийнинг "Рабийъу-л-аброр" асарида учраган ибодатга тааллуқли баъзи сўзлар таҳлил қилинади. Унда сўзларнинг асл семантик маъносига қўшимча янги маъно касб этиши ҳамда диний матнларда махсус атамалар сифатида қўлланила бошлаган акс этади. Хусусан, "Рабийъу-л-аброр" асарининг "Дин, у билан боғлиқ, намоз, рўза, ҳаж, садақа ва бошқа ибодатлар ҳақида" бобида келган "ҳаж", "закот", "намоз", "рўза" ва "таҳорат" каби диний атамаларнинг қиёсий-тарихий таҳлил амалга оширилиб, уларнинг семантик ўзгаришлари ва қай тарзда атама шаклига айлангани ҳақида фикр юритилади. Шунингдек, уларнинг тафсир, фиқҳ ва тасаввуф илмларида қандай маъно акс эттирган ва ўртадаги фарқли жиҳатлари Қуръон оятлари ва шариъат аҳкомлари мисолида кўрсатилади.

74-77
25
3

АРАБ ТИЛИДА МАЙЛ ШАКЛЛАРИНИНГ ҚИЁСИЙ ТАХЛИЛИ

Xojiakbar NURIDDINOV (Muallif)

  Ушбу мавзу ўзбек ва рус тилидаги илмий манбаларда ҳам тўлиқ ёритилмаганлиги, аксарият холларда манбалар араб тилида ёритилган наҳв китобларида мавжуд бўлган, лекин ўзбек ва рус манбаларда бўлмаган қоидаларга эҳтиёж сезилади. Шундан келиб чиқиб, араб тилида хохиш-истак майлининг шакли ва унга оид семантик хусусиятларни араб манбалари асосида ўрганиш ва ўзбек тили билан қиёсий таҳлилини амалга ошириш тақозо этади.

78-81
12
3

РАҲБАР АХЛОҚИ МЕЗОНЛАРИНИНГ ИЖТИМОИЙ-СИЁСИЙ ВА ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ

Ўктам ШАКАРОВ (Muallif)

  мазкур мақолада бошқарувни ташкил этишда ахлоқий тамойилларнинг ўрни ҳақида сўз юритилади. Яъни, бошқарувни ташкил этиш ва унинг амалийлигини таъминлаш раҳбар ва ходимлар ўртасидаги ахлоқий муносабатларни мустаҳкамлайди. Бошқарув белгиланган ахлоқий қадриятларга асосланиши жамоада келиб чиқиши мумкин бўлган турли хил низо ва ихтилофларни бартараф этишининг ҳуқуқий негизи бўлиб хизмат қилиши билан бир қаторда адолатли бошқарувни таъминлашда муҳим восита эканлиги ҳақида сўз юритилади. Шунингдек, раҳбарнинг ўз ходимларига нисбатан рағбат ва интизомий чораларни қўллаш тартиблари, жамоавий меҳнат самарадорлигини ошириш, ўзаро муносабатлар мувозанатини таъминлашнинг муҳим маънавий-тарбиявий воситалари ёритилади. Раҳбарнинг бошқарувни ҳамкорлик асосида ташкил этиш услуби такомиллашиб бораётганлиги, муаммолар ечими хусусида ходимлар билан мунтазам мажлислар ўтказиш, раҳбар ва ходимлар ўртасида очиқ мулокот, ходимларнинг ташкилий вазифаларни ҳал этишда иштироки, билим ва бошқармаларга мустақил қарор қабул қилиш, моддий неъматларни тақсимлаш ваколатларнинг бериш, ишчиларнинг режалаштириш жараёнларида қатнашиш услублари ҳақида сўз юритилади.

82-87
21
5

НЕЗАВИСИМЫЙ КАЗАХСТАН И ЕГО МЕСТО В СОВРЕМЕННОМ МИРЕ

Айша Бакташкызы ШАЛДАРБЕКОВА, Мейирхан Жантаевич СПАНОВ (Muallif)

РЕЗЮМЕ: Вот уже тридцать лет исполнилось со дня независимости Казахстана. Для полноценного понимания независимости, необходимо анализировать прошлое и настоящее, мы планируем перспективу в светлое будущее. За четверть века Казахстан поднял свою экономику, определил свою территориальность, прославился для всего мира в качестве мирного и дружелюбного государства. В результате принятия и осуществления на практике стратегического развития Казахстана 2030, были обеспечены долгосрочные цели и приоритеты развития в целях создания государства со стабильной экономикой. Проведение специализированной выставки EXPO-2017 свидетельствует, о том что в Казахстане постепенно развивается экономика и культура. В данной статье анализируется место и роль Казахстана в современном мире. Кроме того Казахстан отвечает на вызовы глобального мира, так как существует некий иммунитет по обеспечению стабильности в регионе.

88-93
11
5

Инсон капитали – учинчи Ренессанснинг мустаҳкам пойдевори

Muxtor NAZIROV, Meyerbek ERGASHBOEV (Muallif)

Ушбу мақолада учинчи Ренессанс пойдеворини барпо этишнинг Ўзбекистон тараққиётининг янги босқичидаги аҳамияти, инсон капиталини ривожлантиришнинг инновация ва билимларга асосланган иқтисодиётга ўтишдаги ўрни таҳлил қилинган. Хориж олимларининг тадқиқотлари, ривожланган мамлакатлар тажрибасини ўрганиш, билимлар жамиятини шакллантириш борасида мулоҳазалар юритилган.

94-96
16
4

MAHALLA VA OILALARDA MA'NAVIY-AXLOQIY MUHITNI TAKOMILLASHTIRISH TIZIMI

Maloxat Ergashevna AXMEDOVA (Muallif)

  Mazkur maqolada mahalla va oilalarda barqaror ijtimoiy muhitni va faollikni qaror toptirish, yosh avlodni voyaga yetkazishda aholining ma'naviy-axloqiy-psixologik ijtimoiy muhitini qaror toptirish asosida yot g'oyalarga qarshi kurashish, xalq tinchligini saqlash uchun kurashga jalb etish, o'z faoliyatini insoniyat, mahalla, xalq manfaatlariga yo'naltirish, har bir fuqaroni madaniy va ma'naviy fazilatlarini ijtimoiy muhit jihatdan qaror toptirish va ularning o'z huquqlarini bilishga erishish, kuchli, adolatli, huquqiy, demokratik jamiyat qurishga bo'lgan xohish-irodasini mustahkamlash muhim ekanligi ko'rsatib berilgan.

97-101
11
3

ТУРКИЙ ТИЛЛИ ДАВЛАТЛАР ЎРТАСИДАГИ ИНТЕГРАЦИОН ЖАРАЁНЛАРНИНГ РИВОЖЛАНИШИ

Жавоҳирхон СОБИРОВ (Muallif)

  Ушбу мақолада Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг халқаро алоқалардаги роли ёритилган. Бундан ташқари, туркийзабон халқларнинг келиб чиқиши тарихли, маданияти, тили ва динининг яқинлиги ҳақида сўз юритилади. Мақолада Марказий Осиё мамлакатларини Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашидаги иштирокининг аҳамияти ва ташкилот доирасида интеграцион жараёнларга таъсири каби масалаларга доир фикр-мулоҳазалар баён этилган.

102-105
23
4

FACTORS DETERMINING THE DEVELOPMENT OF THE GLOBAL PARADIGM OF CIVIL SOCIETY

Mirsulton Batirovich KADIROV (Muallif)

  Мақолада халқаро сиёсатдаги глобаллашув шароитда фуқаролик жамиятининг ривожланишидаги омиллари таҳлилий жиҳатлари ўрганилган. Шунингдек мақолада фуқаролик жамиятини ривожланишинги глоббалашув парадигмал хусусиятлари унинг мураккаб ижтимоий-сиёсий ҳодиса сифатида тарихий генезисини, ижтимоий-иқтисодий ривожланиши билан боғлиқ даражаларини туркумлаштириш тамойилларини; мамлакатимизда фуқаролик жамиятини ривожлантириш воситалари, услублари диалектик бирлигининг назарий-методологик жиҳатларини аниқлашига алоҳида ёритиб берилган.

106-109
17
3

ФАРЗАНД ТАРБИЯСИДА ОТА ЎРНИНИ ТАДҚИҚ ЭТИШНИНГ МЕТОДОЛОГИК АСОСЛАРИ

Гулбаҳор АЗИМОВА (Muallif)

Мазкур мақолада миллий ва умуминсоний қадриятларга асосланган ўзбек оиласи, ундаги маънавий муҳит, ўзаро муносабатлар, фарзанд тарбияси ва унда отанинг намунаси, ота сиймоси, маъсулияти, вазифаси, мажбурияти, оталик туйғуси, бурчи масалаларига тўхталиб, ҳозирги кунда ёш йигитларни соғлом ва мустаҳкам оила қуришга тайёрлашнинг асосий ижтимоий, миллий, маънавий, ахлоқий, тарбиявий омиллар бўйича ёндашувлар тадқиқ этилган.

110-113
10
1

AFGHAN FACTOR IN THE FORMATION OF A STABLE POLITICAL ENVIRONMENT IN CENTRAL ASIA

Mukhtor NAZIROV, Javlon ASQAROV (Muallif)

  Мазкур мақолада Марказий Осиёда сиёсий муҳитнинг барқарорлигини таъминлаш ҳамда минтақавий тараққиёт салоҳуятини янги даражага кўтариш жараёнларидаги Афғонистон омили, бу борадаги Ўзбекистоннинг халқаро ташаббуслари таҳлил қилинади. Шунингдек, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси асосида Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги яхши қўйничилик муносабатларининг изчил ривожланшии очиб берилди.

114-117
22
5

ЖАМИЯТДА ИЖТИМОИЙ АДОЛАТНИНГ ШАКЛЛАНИШ ЖАРАЁНЛАРИ ВА ХУСУСИЯТЛАРИ

Сирожбек Ҳабибуллаевич СУЛТАНОВ (Muallif)

  Жамиятда ижтимоий адолатнинг мавжудлиги кишиларнинг ўзларини идентификациялашининг давомийлигига ва улар фаолият кўрсатаётган атрофдаги ижтимоий ва моддий дунёнинг барқарорлигига ишончни кучайтиради. Ижтимоий адолат тамойиллари давлатнинг инновацион ислоҳоти учун консенсус асоси бўлиб хизмат қилади. Замонавий кўп миллатли ва турли маданиятларга эга жамиятнинг барқарор ишклал нашини, турли даражадаги маданиятлар, этник ва диний гуруҳлар ва халқлар ўртасида оқилона мулокот майдонини таъминлайди.

118-121
10
4

Амир Темур давлат бошқарувининг бугунги кундаги аҳамияти

Jaxongir Mansur o'g'li IBRAGIMOV, Mansur Movqi o'g'li XOLMURODOV (Muallif)

Мазкур мақолада ўзбек миллатининг буюк намоёндаси ва жаҳон тарихида ўчмас из қолдирган саркарда ва давлат арбоби Амир Темурнинг ўз қўл остидаги ходимларни саралаш, вазифа топшириш ва маълум бир лавозимга тайинлашда амал қилган қоидалари ҳақида сўз юритилади. Шу билан бирга масалани тўлиқроқ ёритиш мақсадида кўп йиллик тажрибага асосланган ҳолда Темур тузуклари асарида ворисларига бу борада берган маслаҳатларидан ҳам ўз ўрнида фойдаланилади.

122-126
4
1

ХОЖА ИСМАТ БУХОРИЙ МУҲАММАД ПОРСО ҲАҚИДА

Гулчехра Неъматовна НАВРЎЗОВА (Muallif)

  Мақолада Темурийлар даври мутафаккири Хожа Исмат Бухорий (1365-1436) нинг ҳаёти маънавий мероси ва "Девон"идаги қасидаларининг иккитасида Нақшбандия тариқатининг йирик намоёндаси Хожа Муҳаммад Порсо (1348-1420) ҳақида берилган тавсиф таҳлил этилган. Мақолада Хожа Исмат Бухорийнинг Аҳмад Карамий томонидан тўпланган Хожа Исмат Бухорий "Девон"ининг тўла нашри илк маротиба илмий таҳлилга киритилган.

127-131
9
6

НАВРЎЗ БАЙРАМИНИНГ МАРКАЗИЙ ОСИЁ ХАЛҚЛАРИ ТОМОНИДАН НИШОНЛАНИШИ ТАРИХИ

Нурулло ТУРСУНОВ, Отабек НАЗАРОВ (Muallif)

  Мақолада, ёритилган Марказий Осиё халқлари ҳаёти ва ўтмишида муҳим ўрин тутган зардуштийлик динининг йил фасллари билан боғлиқ байрамлари, айниқса, Наврўз байрамида ўтказиладиган удумлар ва маросимлар халқимиз анъанавий турмуш тарзида қадимий диний эътиқодлар ва улар билан боғлиқ урф-одатлар аксариятининг асл моҳияти ва мазмуни бугунги кунда унутилган бўлсада, лекин улар ҳанузгача исломий кўринишда ёки у билан ўзаро уйғунлашиб одат, анъана сифатида яшаб келмоқда.

132-138
18
4

ТУРК ҲОҚОНЛИГИ ДАВРИДА МАРКАЗИЙ ОСИЁДАГИ ДИНЛАР ВА УЛАРНИНГ БОШҚАРУВ ТИЗИМИГА ТАЪСИРИ

Ziyodilla ZINATULLAYEV (Muallif)

  Ислом кириб келиши арафасида Марказий Осиё турли халқлар ва маданиятларнинг ассимиляция жараёнлари фаол кечган ҳудуд бўлиши билан бир қаторда минтақада турли дин ва таълимотлар чуқур илдиз отган эди. Мазкур эътиқодлар жамиятнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида жуда катта таъсирга эга бўлган. Мақолада Марказий Осиёнинг исломгача бўлган даврдаги қадимги динлари ва бошқарув тизими бирламчи манбалар ва илмий адабиётлар асосида ёритилган.

139-143
19
6

БОЛШЕВИКЛАРНИНГ XX АСРНИНГ 20-30 ЙИЛЛАРИДА ИСЛОМ ДИНИГА ҚАРШИ КУРАШИ

Zokir Toirovich RUSTAMOV (Muallif)

Ушбу мақолада болшевикларнинг Туркистон халқларининг ислом динига бўлган қарашлари, эътиқоди ва шариатдаги мавқейини пасайтиришга қаратилган сиёсий ҳаракатлари акс этган. Ярим асрдан кўпроқ вақт ичида дин арбобларининг таъқиб остига олиниши, масжид ва мадрасаларнинг ёпилиши, диндорлар, диний адабиётлар ва маънавий таълимни тугатиш, динга нисбатан муттасил совет тузуми тазйиқи остида бўлган даври ёритилган.

144-150
28
6

ЎЗБЕКИСТОНДА ЗИЁРАТ ТУРИЗМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ НАЗАРИЙ-МЕТОДОЛОГИК ВА ТАШКИЛИЙ ЖИҲАТЛАРИ

Анвар Анджанович ХУДОЯРОВ (Muallif)

  Мазкур мақолада зиёрат туризми ривожланишининг назарий-методологик асослари ҳамда ташкилий жиҳатлари кўриб чиқилган бўлиб унда соҳани ривожлантиришда кластерли сиёсат ва интеграциялашган маркетинг концепцияси илгари сурилган. Натижада халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатлар билан зиёрат туризми соҳасида алоқалар ўрнатиши, мамлакатимизга туристлар оқимининг кириб келишини кўпайтириш, туристлар хавфсизлигини таъминлашни тартибга солувчи ташкилий-иқтисодий механизм тавсия этилган.

151-155
10
4

ДИНИЙ ВА СИЁСИЙ МЕЗОНЛАРНИНГ ЖАМИЯТ БАРҚАРОРЛИГИГА ВА ТАРАҚҚИЁТИДАГИ АҲАМИЯТИ

Бехзодбек Икромбекович СОИПОВ (Muallif)

  Ушбу мақолада бағрикенглик, миллатлараро тотувлик, юртимизда диний соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, Ўзбекистонда бағрикенглик сиёсатининг эволюцияси, конфессиялараро соғлом муносабатларни қарор топтиришнинг устувор вазифалари каби бир қатор масалалар таҳлил қилинган. Шунингдек, виртуал таҳдидлар авж олаётган ҳозирги шароитда ёшларимизда мафкуравий иммунитетини шакллантириш, диний мазмундаги материалларни тарқатишнинг услуб ва воситалари ҳамда бу борада Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган нормалар ҳақида маълумот берилган.

156-161
19
3

ШАХСНИНГ АХБОРОТ ТАҲДИДЛАРИДАН ПСИХОЛОГИК ЎЗ-ЎЗИНИ ҲИМОЯЛАШИ

Самариддин Қаршибӣ ўғли ИСОҚУЛОВ (Muallif)

  Ушбу мақолада шахсни ахборот хуружларидан ўз-ўзини қандай қилиб психологик жиҳатдан ҳимоялай олиши, ўз-ўзини психологик ҳимоялаш турлари, ахборот хуружлар пайтида ахборотни тўғри таҳлил қила олиши, шу билан биргаликда мафкуравий иммунитетни тарбиялаш орқали шахсни мустақил фикрлашга ўргатиш, ахборот таҳдидлар шароитида шахсни тўғри яшашга, ватанпарварлик ва халқсеварликка ўргатиш ҳақида маълумотлар келтирилген.

162-165
10
2

ШАХСНИ ҚУЛОҚ ЧАНОГИ ТАСВИРИ АСОСИДА ТАНИБ ОЛИШДА БАҲОЛАРНИ ҲИСОБЛАШ АЛГОРИТМЛАРИНИНГ ҚЎЛЛАНИЛИШИ

А.А. МАХКАМОВ (Muallif)

Ушбу мақолада шахсни қулоқ чаноғи тасвири асосида таниб олиш масаласида баҳоларни ҳисоблаш алгоритмларини қўллаш таклиф этилган. Келтирилган алгоритмларда биринчи босқичда берилган тасвирдаги объект белгиларининг сони аниқланади, иккинчи босқичда белгиларнинг аҳамиятлилиги ва уларнинг синфларга мослиги баҳоланади, учинчи босқичда эса баҳоларни ҳисоблаш алгоритми ёрдамида объектнинг қайси синфга тегишлилиги ҳақида қарор қабул қилинади.

166-171
13
4

ШАХСНИ ТАНИБ ОЛИШ МАСАЛАСИДА ТАСВИРДАГИ ОБЪЕКТ БЕЛГИЛАРИНИ АЖРАТИШ АЛГОРИТМЛАРИ

Турдали Саминжонович ЖУМАЕВ (Muallif)

  Ушбу мақолада қулоқ чаноғи тасвири асосида шахсни таниб олиш масаласида белгиларни ажратиш алгоритмлари таклиф этилган. Ушбу алгоритмларнинг биринчи босқичида берилган тасвирлар Габор филтри ёрдамида фильтрланади. Иккинчи босқичида бош компоненталар усули ва статистик кўрсаткичлар ёрдамида қулоқ чаноғи тасвиридан характерловчи белгилар ажратиб олинади. Ишлаб чиқилган алгоритмлар тасвирлар кўринишида берилган объектларни таснифлаш масаласини ечишга йўналтирилган турли кўринишдаги дастурий мажмуаларни ташкил этишда қўлланилиши мумкин.

172-174
23
3

МАЪЛУМОТЛАРНИ РЕПЛИКАЦИЯ ҚИЛИШ МАСАЛАЛАРИ (ДИНИЙ МУАССАСАЛАР МИСОЛИДА)

Алимжон Иргашевич ДАДАМУҲАМЕДОВ (Muallif)

  Ушбу мақолада тақсимланган серерларда маълумотлар базаси ахборотларининг ишончлилигини таъминлаш ва оптимал тақдим этиш масаласида натижалари келтирилган. Кўғинга тармоқ технологиялари ва серверлар ўртасидаги маълумотларни узатиш ва тақсимлаш каби масалалар ўрин олган. Чунки серверлардаги маълумотларни репликация қилиш, маълумотлар базаларини масштаблаш усулларидан бири. Ушбу техник маълумотлар базаси серверидан маълумотлар доимий равишда бир ёки бир нечта бошқа серверларга (нусхалар деб номланган) кўчирилиши (такрорланиши) дан иборат.

175-178
15
2