الملخص
711 йилда мусулмонлар томонидан Андалузия фатҳ этилгач, мамлакатда ислом маданияти ривожланди. Тилшунослик илми эса Қуръон ва ҳадисларни ўрганиш эҳтиёжи туфайли ривожланди. Дастлаб, араб тили илмлари Машриқдан олиб келинди. Жудий ибн Усмон Андалузияга наҳвни олиб кирган биринчи тилшунос ҳисобланади. Кейинги табақа олимлари Машриққа сафар қилиб, Сибавайҳининг "ал-Китоб" асарини ва бошқа илмий китобларни олиб қайтганлар. Умавийлар даврида илм аҳлига катта эътибор берилиши Андалузия мактабининг шаклланишига ва илм-фаннинг гуллаб-яшнашига замин яратди.


