مجلد 3 عدد Special Issue 2 (2020)


						معاينة مجلد 3 عدد Special Issue 2 (2020)
مجلد 3 عدد Special Issue 2 (2020)
منشور: 2026-07-23

مقالات

“МУФИД ФИ-Т-ТАСРИФ” – МАҲМУД ЗАМАХШАРИЙНИНГ ТИЛШУНОСЛИККА ОИД ЯНГИ АСАРИ

Зоҳиджон Исломов (المؤلف)

Мақолада буюк аллома Маҳмуд Замахшарийнинг морфологияга оид янги топилган асари «Муфид фи-т-тасриф» ҳақида сўз юритилади. Замахшарий араб тилшунослиги, морфология ва синтаксис соҳасида 30 га яқин асар яратган. «Муфид фи-т-тасриф» сарф илмининг асосий мавзуларини қамраб олган, ўқувчига тушунарли даражада қисқа ёзилган. Асарда феълларни туслаш, улардан ҳосил бўлган исмларни турлаш, ўтимли ва ўтимсиз феъллар, иккиланган ва ҳамзали феълларнинг тусланишига оид қоидалар баён этилган. Қўлёзманинг ягона нусхаси Эроннинг Қум шаҳридаги Маръаший кутубхонасида сақланади.

2-5
2
1

ИЛК ИСЛОМ ТАРИХИГА ОИД НОДИР АСАР

Бахтиёр Ибрагимов (المؤلف)

Мақолада профессор Аҳаджон Ҳасановнинг «Илк ислом тарихидан маърузалар» тўплами таҳлил қилинади. Китоб Арабистоннинг қадимги тарихи ва илк ислом даврини комплекс тарзда ўрганган ноёб тадқиқотдир. 20 та маъруза хронологик асосда бўлимларга бўлиниб, ҳар бири тарих, сиёсат, диншунослик, филология, тафсир ва ҳадис соҳаларининг муаммоларини ёритади. Муаллиф Қуръонни буюк тарихий манба сифатида таҳлил қилиб, диний атамаларнинг лингвистик-этимологик таҳлилига алоҳида эътибор қаратган.

6-9
2
2

МАҚОМОТЛАР АРАБ НАСРИНИНГ ЎЗИГА ХОС ЖАНРИ

Санжар Дўсматов (المؤلف)

Мақолада ўрта аср араб адабиётидаги мақома жанри, унинг пайдо бўлиши, ривожланиши ва асосий хусусиятлари таҳлил қилинади. Мақомалар наср ва назмнинг, нафис безатилган бадиий ва жонли нутқнинг хусусиятларини ўзида мужассамлаштиради. Жанрнинг асосчиси Бади-уз-Замон ал-Ҳамадоний бўлиб, унинг мақомалари 50 тадан иборат. Кейинчалик ал-Ҳаририй ва Маҳмуд аз-Замахшарий каби олимлар бу жанрни ривожлантирган. Мақомалар сажъ-қофияли насрда ёзилган бўлиб, метафора, ўхшатиш, муболаға, киноя, мақол ва Қуръондан кўчирмалар билан бойитилган.

10-13
2
3

АРАБ ТИЛИДА РАВИШДОШ ВА УНИНГ ГРАММАТИК ХУСУСИЯТЛАРИ

Азизбек Исамутдинов (المؤلف)

Мақолада араб тилидаги замон ва маконни ифодаловчи зарфлар (равишдошлар)нинг грамматик хусусиятлари ўрганилган. XX аср араб наҳвшуносларидан Мустафо Ғалайийнийнинг «Жомиъ ад-дурус ал-арабия» асари асосида турланмайдиган зарфлар таҳлил қилинади. Қат, ъувад, байна, байнама, иза, айёна, анна, қаблу, баъду, лада, ладун, мата, айна, ҳуна, самма, ҳайсу, ал-ан, амс, дуна, райс, маъ, кайф, из, ламма, мунз, ъал каби зарфларнинг ишлатилиш хусусиятлари, уларнинг охири ўзгариши ёки ўзгармаслиги, қайси замон ва маъноларда келиши мисоллар билан баён этилган.

14-19
1
1

ШАМСУ-Л-АИММА САРАХСИЙНИНГ “МАБСУТ” АСАРИДА САЛАМ САВДОСИ ВА УНИНГ ЎЗИГА ХОС ЖИҲАТЛАРИ

Миржалол Қосимов (المؤلف)

Мақолада Шамсу-л-аимма Сарахсийнинг «Мабсут» асарининг 12-жилдида келтирилган салам савдосига оид ҳукмлар таҳлил қилинади. Салам луғатда «таслим қилиш», «бериш» деган маънони, шариатда эса зиммадаги васф қилинган молнинг қийматини олдиндан беришни англатади. Салам савдоси жоиз бўлиши учун еттита шарт лозим: жинс, тур, миқдор, сифат, топшириш вақти, етказиб бериш жойи ва сармоя миқдорини аниқ таъйин қилиш. Шунингдек, қарзни қарз эвазига сотиш ман этилганлиги, аммо пулнинг бир қисмини олдиндан бериш орқали салом савдосини амалга ошириш мумкинлиги баён этилган.

20-22
2
1

КОФИЯ – АРАБ ТИЛИ ГРАММАТИКАСИГА ОИД МАНБА

Бахромхужа Махамадхожаев (المؤلف)

Мақолада Ибн Ҳожиб номи билан машҳур бўлган Абу Умар Усмон ибн Умар ал-Курдийнинг «Ал-Кофия» асари ҳақида сўз юритилади. Бу асар саккиз асрдан буён араб наҳв илмида энг асосий қўлланмалардан бири бўлиб келмоқда. Китоб толиблар ёдлашлари осон бўлиши учун ихчам шаклда ёзилган. Мовароуннаҳрда Кофияга ёзилган энг машҳур шарҳ Абдураҳмон Жомийнинг «Шарҳи Мулло» асари ҳисобланади. Мақолада Кофиянинг тузилиши, ундаги сўз туркумларига оид маълумотлар ва асарнинг мадрасаларда дарслик сифатида ўқитилганлиги ҳақидаги тарихий маълумотлар келтирилган.

23-26
1
0

ШАЙХ НИЗОМИЙНИНГ “СИРЛАР ХАЗИНАСИ” ДОСТОНИДАГИ ҲАМД ВА НАЪТЛАР ТАЛҚИНИ

Маъмура Рашидова (المؤلف)

Мақолада Низомий Ганжавийнинг «Махзани асрор» («Сирлар хазинаси») достонидаги ҳамд (Аллоҳга мадҳ) ва наът (Пайғамбарга салавот)ларнинг бадиий-фалсафий талқини таҳлил қилинади. Шоир достонни анъанага кўра Аллоҳ ҳамди билан бошлайди, Аллоҳнинг сифатларини таъриф этади ва иккита муноҷот келтиради. Сўнгра Расулуллоҳнинг васфига ўтиб, меърож воқеасини ёрқин тасвирлайди. Тўртта салавотда Пайғамбарнинг улуғлиги, унинг Одам ва Нуҳ пайғамбарлардан афзаллиги баён қилинади. Низомий асарлари мутолааси орқали китобхон бадиий, фалсафий ва диний маърифий таълимотлардан баҳраманд бўлади.

27-30
1
1

АРАБ ЛУҒАТШУНОСЛИГИДА «МУСАЛЛАС» УСЛУБИДА ЛУҒАТ ТУЗИШ АНЪАНАСИНИНГ ШАКЛЛАНИШИ

Сирожиддин Сотволдиев (المؤلف)

Мақолада араб луғатшунослигидаги «мусаллас» («учлик») услубида луғат тузиш анъанаси тарихий жиҳатдан ўрганилган. Бу усул шаклдош-талаффуздош сўзларни ўрганишга қаратилган бўлиб, Қутруб (ваф. 206/821) бу соҳадаги илк асар муаллифи сифатида танилган. Кейинчалик Садидуддин ал-Варроқ ал-Баҳнасий, Ибн Молик, Маждуддин Ферузободий каби олимлар бу анъанани давом эттирган. «Мусаллас»да учта сўз ўзак таркиби жиҳатидан бир хил бўлиб, фақат ҳаракатлари билан фарқланади. Мақолада бу услубнинг шартлари, таснифи ва тарихий ривожи батафсил ёритилган.

31-34
1
2

ҲАКИМ ТЕРМИЗИЙНИНГ “ТАҲСИЛ НАЗОИРИ-Л-ҚУРЪОН” АСАРИНИНГ АРАБ ОЛИМЛАРИ ТОМОНИДАН ЎРГАНИЛИШИ

Зафар Фахриддинов (المؤلف)

Мақолада Ҳаким ат-Термизийнинг «Таҳсил назоири-л-Қуръон» асари, унинг араб олимлари томонидан ўрганилиши ва илмий аҳамияти таҳлил қилинади. Асар Қуръондаги «назоир» (пурмаъно сўзлар)ни тадқиқ қилишга бағишланган бўлиб, жами 81 та сўзнинг қайси ўринда қай маънода келгани ёритилган. Асарнинг ягона қўлёзма нусхаси ҳижрий 503 йилда кўчирилган бўлиб, Ҳусний Зайдон томонидан нашрга тайёрланган. Мақолада асарнинг услубий хусусиятлари, ундаги луғавий-таҳлилий ёндашув ва бу соҳадаги бошқа асарлардан фарқли жиҳатлари кўрсатиб берилган.

35-38
4
2

TILLARNING O‘ZARO TA’SIRINI O‘RGANISH VA ULARNING XUSUSIYATLARI

Ильёс Ҳаитов (المؤلف)

Maqolada tillarning o‘zaro ta’siri masalasi, so‘z o‘zlashtirish hodisasi va uning lingvistik jihatlari yoritilgan. Til leksikasining o‘zgarishida ichki va tashqi omillarning ta’siri muhim o‘rin tutadi. O‘zlashma so‘zlar yangi predmet yoki tushunchalarni ifodalash vositasi bo‘lib, tilning boyishiga xizmat qiladi. Mahmud Qoshg‘ariy, Mahmud Zamaxshariy, Alisher Navoiy asarlarida tillarning o‘zaro ta’siri haqida dastlabki ma’lumotlar uchraydi. Maqolada adaptatsiya va assimilyatsiya tushunchalari, o‘zbek tilidagi arabcha o‘zlashmalarning semantik o‘zgarishlari tahlil qilingan.

41-45
2
2

Замонавий тилшунослик стандартлари асосида араб тили грамматикасининг ўзига хос жиҳатлари

Мухлисабону Ишанханова (المؤلف)

Мақолада араб тили грамматикасини ўрганишда анъанавий араб ва Европа тилшунослиги методларининг қиёсий таҳлили, хусусан, феъл шакллари, эъроб ва гап турларини ўрганишдаги фарқли жиҳатлар ёритилган.

39-40
1
1

Араб мамлакатлари оммавий ахборот воситаларида ўзлашма сўзларнинг амал қилиш хусусиятлари

Виктория Мамаджанова (المؤلف)

Ушбу мақола араб тилида оммавий ахборот воситалари соҳасида чет тиллардан ўзлаштирилган иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий терминларнинг фонологик, морфологик ва семантик жиҳатдан мослашиш ва амал қилиш хусусиятларини таҳлил қилишга бағишланган.

46-49
1
1

Абу Ҳанифа маноқиблари таҳлили

Разия Матибаева (المؤلف)

Мақолада ислом уламолари, хусусан мазҳаббоши Абу Ҳанифага бағишлаб ёзилган маноқиб асарларининг тарихий кетма-кетлиги, таснифи ва уларнинг ҳанафийлик мазҳаби ривожидаги ўрни илмий таҳлил қилинган.

50-53
1
1

МАККА ШАҲРИНИНГ ФАТҲ ЭТИЛИШ ТАРИХИ

Зулфия Шакирова (المؤلف)

Мақолада Маккаи мукарраманинг фатҳ этилиш тарихи, Ҳудайбия сулҳининг бузилиши, мусулмонларнинг Маккага юриши ва шаҳарнинг қон тўкмасдан қўлга олиниши ёритилган. 8-ҳижрий йилда бану Бакр ва хузоа қабилалари ўртасидаги тўқнашув сулҳнинг бузилишига сабаб бўлди. Пайғамбар 10 минг жангчилик қўшин билан Маккага юриш қилиб, Абу Суфённинг исломни қабул қилиши ва умумий афв эълон қилиниши билан шаҳар деярли жангсиз фатҳ этилди. Мақолада Пайғамбарнинг кечиримлилик сиёсати, бутларни синдириши, Каъба калитини Бану Шайбага топшириши каби воқеалар баён қилинган.

54-57
2
1

ЎЗБЕКИСТОНДА ЗИЁРАТ ТУРИЗМИНИНГ РИВОЖЛАНИШ ИМКОНИЯТЛАРИ

Ўктам Жиянов (المؤلف)

Мақолада Ўзбекистонда зиёрат туризмининг ривожланиш имкониятлари, мавжуд муаммолар ва истиқболли йўналишлар таҳлил қилинган. Ўзбекистон 7,4 мингдан ортиқ маданий мерос объектларига эга бўлиб, 209 таси ЮНЕСКО рўйхатига киритилган. «Crescent Rating» рейтингида Ўзбекистон 140 мамлакат орасида 22-ўринни эгаллаган. Мақолада ҳалол стандартини жорий этиш, виза режимини енгиллаштириш, инфратузилмани ривожлантириш каби чора-тадбирлар, шунингдек, COVID-19 пандемиясининг туризм соҳасига салбий таъсири ҳақида маълумотлар келтирилган.

58-61
1
2

I – IV АСРЛАРДА ХРИСТИАНЛИКДА АСКЕТИК ҚАРАШЛАРНИНГ ШАКЛЛАНИШ ЖАРАЁНЛАРИ

Гулнора Худойберганова (المؤلف)

Мақолада илк христианлик аскетик қарашларининг шаклланиш жараёнлари, аскетизмнинг моҳияти ва ривожланиш босқичлари таҳлил қилинади. Аскетизм I–IV асрларда нафснинг аскетик таҳлили, насроний мукаммаллик назарияси ва аскетик буйруқлардан иборат тизим сифатида ривожланган. Ҳаворий Павел, Петр ва Иаков хабарлари аскетизмнинг илк асосларини белгилаб берган. III асрда бокиралик идеали, IV асрда шаҳидлик мақоми шаклланган. Мақолада аскетизмнинг маданий ва ижтимоий аҳамияти, унинг кейинги даврлар анъаналарига таъсири ёритилган.

62-65
2
3

МОВАРОУННАҲР МУҲАДДИСЛАРИНИНГ ОЛИЙ ИСНОДЛИ ҲАДИС ТЎПЛАМЛАРИ

Махфуза Алимова (المؤلف)

Мақолада IX асрда ҳадис илмининг олтин даврида ёзилган «Сулосийёт» (уч ровийли иснодли ҳадис тўпламлари) ҳақида сўз юритилади. Бу тўпламларда Расулуллоҳ (с.а.в.) билан тўпловчи муҳаддис ўртасидаги ровийлар сони уч кишидан иборат. Имом ад-Доримийнинг «Сулосийёт»ида 15 та, Имом ал-Бухорийникида 22 та ҳадис бор. Имом ад-Доримийнинг тўплами «олий иснод» сифатида эътироф этилиб, ушбу турдаги асарларнинг энг дастлабкиси ҳисобланади. Мақолада сулосийётларнинг ҳадис илми ривожидаги ўрни ва уларнинг ишончлилиги таҳлил қилинган.

66-68
2
1

ҚУРЪОННИНГ АРАБ ХАЛҚ ОҒЗАКИ ИЖОДИ РИВОЖИДАГИ ЎРНИ

Нигора Мулласодиқова (المؤلف)

Мақолада Қуръони Каримнинг араб халқ оғзаки ижоди, хусусан мақол ва маталларнинг шаклланиши ва ривожланишидаги ўрни таҳлил қилинади. Қуръон оятлари асосида кўплаб машҳур араб мақоллари вужудга келган. Жумъа, Қасас, Анкабут, Луқмон, Ҳаж, Нисо, Тавба, Аъроф, Нуҳ, Нажм суралари оятлари мақолларга асос бўлган. Шунингдек, Пайғамбар (с.а.в.)нинг ҳадислари ҳам мақолларнинг шаклланишида муҳим роль ўйнаган. Мақолада араб мақолларининг жоҳилия даврида оғзаки шакллангани, VIII асрда ёзма ҳолатга ўтгани ҳақида тарихий маълумотлар келтирилган.

69-72
2
1

ҚУРЪОНДА ЙАФФАЪЪАЛУ ВАЗНИДАГИ ФЕЪЛЛАРНИНГ ГРАММАТИК ИФОДАЛАНИШИ

Марҳабо Аскарова (المؤلف)

Мақолада Қуръони Каримда келган «йаффаъъалу» вазнидаги феълларнинг грамматик хусусиятлари таҳлил қилинади. «Йузаккару» (Бақара, 269) ва «ла йассаммаъуна» (Соффот, 8) каби феъл шакллари ҳозирги замонавий араб грамматикасидаги феъл боблари таснифида мавжуд эмас. Бу шакл V боб (тафакъъул) билан маъно жиҳатидан мос келиб, давомийлик ва доимийлик маъносини ифодалайди. Мақолада рус олими Б.М.Гранденинг замонавий араб шеваларидаги префикслар ҳақидаги фикрлари келтирилиб, бу вазннинг араб тилида мустақил феъл боби сифатида эътироф этилиши лозимлиги асослаб берилган.

73-75
1
3

ИМОМ АБУ ҲАНИФАНИНГ ҲАДИС ИЛМИ РИВОЖИДАГИ ЎРНИ

Каримулло Мирзааҳмедов (المؤلف)

Мақолада Имом Абу Ҳанифанинг ҳадис илмидаги ўрни, унинг муҳаддислик фаолияти ва бу борада унга қилинган танқидлар таҳлил қилинади. Абу Ҳанифа нафақат фиқҳ, балки ҳадис илмида ҳам етук олим бўлган. У Куфада Ҳаммод ибн Абу Сулаймон, Маккада Ато ибн Абу Рабоҳ, Икрима каби муҳаддислардан таълим олган. У тақрибан 4000 та ҳадис ривоят қилган. Унга нисбатан «ўн еттита ҳадис билган» деган тўқима гап Ибн Халдуннинг хатолиги туфайли тарқалган. Абу Ҳанифанинг муснадлари (ҳадис тўпламлари) ўн бешта бўлиб, улар орасида Хатиб Абул Муайяд Хоразмийнинг «Жомеъ масонид ал-Имом ал-Аъзам» асари машҳурдир.

76-79
2
1

«ИШИД» ТЕРРОРЧИ ТАШКИЛОТИ МЕДИА ТАРҒИБОТИНИНГ МАЗМУНИ ВА ЕТКАЗИШ УСУЛЛАРИ

Шаҳзод Исломов (المؤلف)

Мақолада «Ироқ ва Шом ислом давлати» (ИШИД) террорчи ташкилотининг медиа тарғиботи мазмуни, усуллари ва аудиторияси таҳлил қилинади. Ташкилотнинг дастлабки даврида ўзини давлат сифатида кўрсатиш, сўнгра ислом душманларига қарши кураш, инқироз даврида эса якка террор ҳаракатларига чақириқлар устуворлик қилган. Тарғибот материалларининг 89% сурат, 10% видео маҳсулотлардан иборат. Жангариларнинг 70% бошланғич диний билимга эга. Мақолада ташкилотнинг аёллар ва болаларни жалб этиш стратегияси, диний манбаларни нотўғри талқин қилиш усуллари кўрсатилган.

80-81
2
1

СПОРТ ФАОЛИЯТИДА ХАВОТИРЛИК ҲОЛАТИ НАМОЁН БЎЛИШИНИНГ ПСИХОЛОГИК ЖИҲАТЛАРИ

Нодира Каримова (المؤلف)

Мақолада спорт фаолиятида хавотирлик ҳолатининг намоён бўлиши, унинг психологик жиҳатлари ва спортчилар фаолиятига таъсири таҳлил қилинади. Хавотирликнинг икки тури – вазиятли (реактив) ва шахсий (стабил) хавотирлик фарқланади. Улар спортчининг мусобақа стрессига индивидуал сезувчанлигини белгилайди. Тадқиқотлар кўрсатдики, юқори хавотирликка эга спортчилар стресс остида ёмон натижа кўрсатиши мумкин. А.Н.Романов ва А.В.Халик тадқиқотлари асосида асаб тизими кучи, диққатни жамлаш ва мушак ҳаракатланиш сезгиларининг хавотирликка боғлиқлиги ёритилган.

82-85
2
5

МУТААССИБ ИНСОННИНГ ЖАМИЯТ ҲАЁТИГА ТАҲДИДИ

Дурбек Раҳимжонов (المؤلف)

Мақолада мутаассибликнинг жамият ҳаётига таҳдиди, унинг келиб чиқиш сабаблари ва экстремизмга қарши курашда реабилитация усуллари таҳлил қилинади. Инсон туғма характери (темперамент) ўзгармаслиги, аммо тарбия орқали ёмон феълларни тузатиш мумкинлиги айтилган. Мақолада диний манбаларни нотўғри талқин қилиш, ёшларни экстремистик гуруҳларга жалб этиш механизмлари, Ҳизбут таҳрирнинг «Оли Имрон» 104-оятини бузган талқини танқид қилинган. Мутаассибликка қарши курашда «фикрга қарши фикр» тамойили ва реабилитация дастурларининг аҳамияти таъкидланган.

86-90
2
2

МАРКАЗИЙ ОСИЁ: ЭКОЛОГИК ЙЎНАЛТИРИЛГАН БАРҚАРОР РИВОЖЛАНИШНИНГ МИНТАҚАВИЙ ЖИҲАТЛАРИ ВА УСТУВОРЛИКЛАРИ

Абдували Исаджанов (المؤلف)

Мақолада Марказий Осиёда экологик йўналтирилган барқарор ривожланишнинг минтақавий жиҳатлари, иқлим ўзгаришининг оқибатлари ва «яшил» иқтисодиётга ўтиш истиқболлари таҳлил қилинади. Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистонда ҳароратнинг кўтарилиши, музликларнинг эриши, сув ресурсларининг камайиши каби муаммолар кўриб чиқилган. Ўзбекистонда қайта тикланувчи энергия манбаларининг улушини 2030 йилга бориб 25% га етказиш режалаштирилган. «Яшил» иқтисодиётни баҳолаш механизми ва экологик хавфсизлик чоралари баён этилган.

91-96
1
2

MILLIY IQTISODIYOTNI YANGILASHDA INVESTISIYALARNING O’ZIGA XOS ROLI

Зокир Содиқов (المؤلف)

Maqolada milliy iqtisodiyotni yangilash va modernizatsiya qilishda investitsiyalarning o‘rni, ularning o‘sish dinamikasi va tarkibiy tuzilishi tahlil qilinadi. 2018-yilda asosiy kapitalga 107,3 trln. so‘m (13,3 mlrd. AQSh dollari) investitsiya o‘zlashtirilgan bo‘lib, bu avvalgi yilga nisbatan 18,1% ga ko‘pdir. Investitsiyalarning 66,7% i oltita hududga (Toshkent, Qashqadaryo, Navoiy, Toshkent, Buxoro, Namangan) yo‘naltirilgan. Maqolada Sho‘rtan gaz-kimyo kompleksi, Navoiy IES, Taxiatosh IES, PVX ishlab chiqarish kompleksi kabi yirik investitsiya loyihalari haqida ma’lumotlar keltirilgan. Investitsiya muhitini yaxshilash va nodavlat sektor ulushini oshirish masalalari yoritilgan.

97-101
2
2

ИСЛОМ МОЛИЯСИДА КАФОЛАТ ХИЗМАТИ УЧУН ҲАҚ ОЛИШ МАСАЛАСИ

Алижон Равшанов (المؤلف)

Мақолада ислом молиясида кафолат (кафала) хизмати учун ҳақ олиш масаласи, унинг фиқҳий асослари ва замонавий банк амалиётидаги татбиқи таҳлил қилинади. Мумтоз фиқҳда кафолат ихтиёрий амал бўлиб, унинг эвазига ҳақ олиш ман этилган. Бироқ замонавий уламолар халқаро савдо шароитида кафолат хизмати учун ҳақ олиш зарурлигини таъкидлайди. Мақолада банк кафолати (BG) ва аккредитив (LC) тушунчалари, уларнинг ишлаш схемаси баён этилган. Шунингдек, ислом банклари кафолат хизматини шариатга мувофиқлаштириш учун вакала бил-истисмар шартномасидан фойдаланиши, бунда асосий даромад ваколат хизмат ҳақидан иборат бўлиши кўрсатилган.

102-104
2
3