Jild 6 № 1 (2023)
Maqolalar
Тарих фанлари доктори, профессор Мирсодиқ Исҳоқов 80 ёшда. Қадимият илмларининг нодир билимдони
Мақолада тарих фанлари доктори, профессор Мирсодиқ Исҳоқовнинг ҳаёт йўли, илмий-педагогик фаолияти, қадимият илмларини ўрганишга қўшган ҳиссаси ёритилган.
Мовароуннаҳрлик фақиҳ Фахруддин Қозихон ҳаёти ва илмий мероси
Мақола Мовароуннаҳрда XII асрда Қорахонийлар даврида яшаб ижод этган ҳанафий мазҳабининг фақиҳи Фахруддин Қозихоннинг илмий фаолиятини таҳлил қилишга бағишланган. Мақолада алломанинг машҳур асарларининг тузилиши, услуби, мавзулари ҳам илмий таҳлил этилган. Шунингдек, алломанинг ижтимоий муносабатлардаги қарашларида ифодасини топган умуминсоний қадриятлар, инсонпарварлик ғоялари ҳақида бевосита фиқҳий манбаларни таҳлил қилган ҳолда хулосалар берилган.
Ўзбекистонда вақф: тарих ва замонавий талқинлар
Ушбу мақолада асосий эътибор Ўзбекистон республикаси тарихида мавжуд бўлган вақф мулкчилигининг пайдо бўлиши, жумладан, Мовароуннаҳр ҳудудига ислом қадриятларидан ҳисобланган вақфнинг кириб келиши, ривожланиши, тарихи ҳамда бугунги кундаги фаолияти ҳақида маълумотлар берилади. Шунингдек, амирлик ва хонликлар давридаги вақф мулкларининг тасарруфи, шаклланиши ҳамда руслар босқинидан кейинги ҳолати яъни тугатилиши хусусида сўз юритилади.
Ўзбекистонда вақф хайрия жамоат фондини ташкил этиш асослари ва унинг ислом ҳуқуқи билан алоқадорлиги
Мазкур илмий мақолада Ўзбекистонда вақф ташкилотининг ташкил этилиши, унинг асосий фаолияти, иш механизмлари ва жамиятдаги салмоқли ўрни таҳлил қилинган. Шунингдек, мақолада вақф ташкилотлари тўғрисида алоҳида қонун ишлаб чиқиш муҳимлиги, чунки уларнинг кам таъминланган фуқароларни қўллаб-қувватлашдаги аҳамияти ортиб бораётгани ҳақида сўз боради. Шунингдек, мақолада бундай ташкилотларни рўйхатга олиш, вақф мулкини талон-тарож қилганлик учун жавобгарлик, бу борада судларнинг иштироки каби масалалар ҳам кўрсатилган. Бундан ташқари, мақолада вақф ташкилотларининг ҳуқуқий мақоми ва ташкилий тузилмаси батафсил баён этилган.
Тасаввуф психологиясининг фан сифатидаги муаммолари
Ушбу мақолада тасаввуф психологиясининг асосий масалалари, уларнинг тўртта йўналишга бўлиниши, ҳар бир йўналишга тааллуқли психологик муаммолар ҳақида сўз боради. Тўртта йўналишга қуйидагилар киради: тасаввуфнинг психологик назарияси, тасаввуф амалиётининг психологик жиҳатлари (психотехника), тасаввуфнинг психофизиологик асослари, тасаввуф жамоалари ижтимоий психологияси. Мазкур масалалар замирида Тасаввуф психологиясининг муаммолари шаклланади. Айтиш жоизки, шундай масалалар психологиянинг бошқа тармоқлари бўйича ҳам кузатилади.
Imom G‘azzoliy ilmiy merosida shariat va tariqat oʻrtasidagi murosa masalasi
Mazkur maqolada Imom G‘azzoliy faoliyatida shariat va tariqat masalasiga munosabati yoritilgan. Uning ijodida ikki masalaning bir-biriga ta’siri va murosa masalasi to‘g‘risidagi qarashlari keltirilgan. Tasavvufning nazariy-amaliy jihatlarga ega ta’limot sifatida, mutasavvuflarning inson kamolotga erishuvining amaliy, ruhiy-psixologik holati, o‘zini-o‘zi tarbiyalash va chiniqtirish jarayoni muntazam davom etadigan xodisa ekanligi asoslab berilgan. Tasavvuf ta’limotining uzun davomli yo‘li bo‘lgan tariqat, yuksaklik maqomiga elituvchi ma’rifat va o‘zlikni anglashning asosi bo‘lgan haqiqat tushunchalarining yuzaga kelishi asoslangan. Shuningdek, tasavvuf gnesologiyasi deya e’tirof etiladigan bilishning darajalari, falsafiy yo‘llari va bosqichlari tadqiq qilingan.
Абулқосим Қушайрийнинг ҳаёти ва давр ижтимоий-сиёсий муҳит
Мақолада X-XI асрларда яшаган, машҳур сўфий, аллома ва мутафаккир Абулқосим Абдулкарим Қушайрийнинг ҳаёти, у яшаган даврда халифаликдаги ижтимоий-сиёсий муҳит ҳамда маданий ҳаёт, шунингдек, тарихий жараёнлар ёритилади. Хусусан, Қушайрий дунёқараши ва илмий меросининг шаклланишида ўша даврдаги ижтимоий-сиёсий муҳит, шофеъий-ашъарий мактабининг таъсири, алломанинг тасаввуф билан қизиқиши фалсафа тарихи нуқтаи назаридан таҳлил этилади.
Робия Адавиянинг тасаввуфдаги ўрни
Мақолада sufiy ayollar mavjud bo‘lganmi, ayollar «Avliyo» bo‘lishi mumkinmi, Sufiylarning faoliyati va «tasavvuf» ilmi nima ekanligi қisman ko‘rib chiqiladi. Shu bilan birga maqolada Robiya Adaviyaning hayoti va uning shaxsi tasavvufda qanday ahamiyatga ega bo‘lgani ko‘rib chiqiladi.
Араб тилидаги мақолларни ўзбек тилига таржима қилиш усуллари
Бир неча минг йиллардан бери мақоллар инсон ҳаётининг ажралмас қисми бўлиб келмоқда. Инсон ҳаётининг ҳар жабҳасида мақол ва маталларни учратиш мумкин. Оддий саводи йўқ одамдан тортиб то зиёлигача барча ҳаёти давомида мақолларни қўллайди. Бу мақолада араб тилидаги мақолларни ўзбек тилига таржима қилиш - тўлиқ эквивалентлик, қисман эквивалентлик, паремиологик аналоглар, эквивалент бўлмаган мақол усуллари борасида сўз боради.
Arab tilida emfatik unlilarning talafuzini oʻgatish
Arabcha talaffuzni o‘rgatishning dastlabki bosqichlaridan birida talabalar va o‘qituvchilar lingvistik yoki tillararo interferensiya hodisasiga duch keladilar. Natijada o‘quvchilar nutqida talaffuzi qiyin bo‘lgan fonemalarni to‘g‘ri ifodalash uchun ma’lum ko‘nikma va malakalarni shakllantirish jarayoniga to‘sqinlik qiluvchi bir qator o‘ziga xos xatolar kuzatiladi. Taqdim etilayotgan maqola ushbu hodisani va uning paydo bo‘lish sabablarini tadqiq etishga bag‘ishlangan.
“Al-Mufassal fi san’ati-l-e’rob” asarining manbalari
Ushbu maqolada Mahmud Zamaxshariy o‘zining arab tili grammatikasiga oid “al-Mufassal fi san’ati-l-e’rob” asarini yozishda foydalangan manbalar tahlili keltirilgan. Olim grammatikaga oid har bir qoidani kuchli dalillar bilan asoslagan. Ma’lumki, arab tilida eng to‘g‘ri matn – bu Qur’oni karim oyatlari. Shu bilan birga Zamaxshariy bu asarida Qur’on qiroatlari, qiroatlar o‘rtasidagi jumla tarkibi hamda ma’noga ta’sirini yoritib bergan.
Терма ва достончилик муносабатлари тадқиқига доир
Ўзбек халқининг оғзаки ижоди асрлар бўйи умуминсоний қадриятларга ҳисса қўшиб келган миллий маънавиятимизнинг таркибий қисми ҳамдир. Бунда энг мўъжаз мақолнинг ҳам, йирик ҳажмли достонлар ва термаларнинг ҳам ўз ўрни, ўз аҳамияти бор. Ушбу мақолада достон ва термалар, уларнинг ижрочи типлари ҳақидаги қарашлар, ўзбек халқ термаларининг ўрганилиш тарихи, тарихий асослари, яъни поэтикаси ўрганилган.
Араб тилини тинглаш кўникмалари
Ushbu maqola tinglash ko‘nikmasini o‘rgatish usullarini va uning mashqlarini aniqlashga qaratilgan. Ushbu maqolada qo‘llaniladigan usul tavsiflovchi usuldir. Ushbu ko‘nikmani o‘rgatish usullari quyidagi modellarni (tinglash va takrorlash, tomosha qilish va tinglash va takrorlash, tinglash va o‘qish, tinglash va yozish, shivirlash) o‘z ichiga oladi va ularni o‘rta va yuqori bosqichlarda o‘rgatish esa savollarga javob berish, kalit so‘zlarni aniqlash, mavzularni aniqlash kabi mashqlarni o‘z ichiga oladi.
Abu Iso Termiziyning “Shamoili Muhammadiya” asaridagi tashbehlarga doir ayrim mulohazalar
Ushbu maqolada Rasululloh (s.a.v) siyratlariga taalluqli hadisi shariflarda kelgan o‘xshashlikni ifodalash uchun qo‘llangan grammatik unsurlar tahlil қилинади. “o‘xshatish”, “tashbeh” va “metafora” kabi ilmiy atamalarining ayrim qirralari hamda tashbehning turlariga e’tibor beriladi. Maqola xulosasida tarkibida tashbehlar bo‘lgan hadislarning Rasululloh (s.a.v)ning tashqi ko‘rinishlarini ifodalashdagi ahamiyati ta’kidlanadi.
Хизмат хатларининг таснифи, хусусиятлари ва хусусиятлари
Мақола рус тилидаги хизмат хатларининг таснифи, тавсифи ва ўзига хос хусусиятлари муаммоларига бағишланган. Хизмат ёзишмалари кенг саводхонлик маданиятининг бир бўлагидир. Мақолада хизмат хатларининг асосий хусусиятларини очиб берилган ва уларнинг ўзига хос жиҳатлари ёритилган. Муаллиф хизмат хатларини таснифлаб, улар орасидаги фарқли жиҳатларни батафсил кўрсатиб ўтган. Шунингдек, у хизмат ёзишмалари замонавий жамиятда муҳим ўрин тутади деган хулосага келган.
Imom Moturidiyning “Ta’vilot al-Qur’on” asarida oyatlarning hadis bilan tafsir qilinishi
Ushbu maqolada Movarounnahr diyoridan yetishib chiqqan mutakallim Abu Mansur al-Moturidiyning Ta’vilot al-Qur’on nomli tafsir asari, unda qo‘llanilgan tafsir uslubi, qo‘lyozmalari, kutubxonalarda saqlanayotgan nusxalari va asarda oyatlar tafsirida hadisning o‘rni haqida so‘z yuritilgan. Abu Mansur al-Moturidiy mutakallim bo‘lish bilan birga ayni damda mufassir hamdir. Olimning bizgacha yetib kelgan ikki asaridan biri tafsirga oid bo‘lib “Ta’vilot al-Qur’on”, “Ta’vilot ahli-sunna” nomlari bilan tanilgan. Maqolada ushbu asarning qo‘lyozmalari, nusxalari va zamonaviy nashrlari haqida so‘z yuritilgan. Imom Moturidiy tafsir ilmida aqliy tafsir uslubi bilan bir qatorda naqliy tafsir uslubini ham qo‘llagan bo‘lib, tafsirda hadislardan keng foydalangan. Maqolada hadislarning ushbu tafsirda tutgan o‘rni haqida ham ma’lumot berilgan.
“Тарих ар-русул ва-л-мулук” ривоятлари асосида тарихий жараёнлар ёритилишининг ўзига хослиги
Ўрта аср ислом тарихига оид манбалар орасида Муҳаммад ибн Жарир Табарийнинг “Тарих ар-русул вал-мулук – Пайғамбарлар ва подшоҳлар тарихи) асари алоҳида ўринга эга бўлиб, хусусан, Табарий тарихий жараёнларни ривоятлар асосида, ровийлар занжирини сақлаган ҳолда, Қуръони каримда келган оятлар асосида хронологик тартибда, араблардаги тарқоқ оғзаки ва ёзма маълумотларни тизимлаштириш орқали, кенг қамровли, кўплаб халқлар ва элатлар тарихига оид воқеаларни баён этади. Табарий тарихий жараёнларга оид ривоятларни тақдим этишда, бир ривоятни иккинчи ривоятдан устун қўймаган ҳолда, ўзига қадар етиб келган барча ривоятларни беришга ҳаракат қилиб, кейинги даврга қадар кўплаб оғзаки ва ёзма ривоятларни етиб келишига хизмат қилган.
Роль религии в предотвращении гендерных проблем
Maqola gender muammolarning oldini olishda dinning roliga bag‘ishlangan, zero turli materiallar bo‘yicha gender tadqiqotlari shuni ko‘rsatadiki, institutsional dinlar ayollarning quyi мавqeini kuchaytiradi, shu bilan birga ayollarni hurmat qilmasliklari sababli o‘zlaridan uzoqlashtiradi. Ayrim zamonaviy ayollarning masjidlarni ijtimoiy institut sifatida tark etishi islomiy g‘oyalar, qadriyatlar yoki tamoyillarni rad etishni anglatmaydi.
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг радикализм ва экстремизмга қарши кураш тажрибаси
Мақола республикада радикализм ва экстремизмга қарши курашда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг фаолиятини тадқиқ қилишга бағишланган. Диний идора томонидан мазкур соҳада ахборот-тарғибот, профилактика ва ижтимоий реабилитация йўналишида амалга оширилаётган ишлар ёритиб берилган.
Ta’lim jarayonida axborot-kommunikatsion texnologiyalaridan foydalanish
Ushbu maqolada umumta’lim maktabida biologiya darslarida AKTdan foydalanish va axborotlashtirish vositalarini joriy etish orqali ta’lim samaradorligini oshirishga axborot-kommunikatsiya texnologiyalarining ta’siri muhokama qilinadi. Ushbu maqola mavzusining dolzarbligi shundaki, zamonaviy ta’lim texnologiyalarini hayotimizga tobora ko‘proq kirib borayotgan axborot-kommunikatsiya texnologiyalaridan keng foydalanmasdan tasavvur qilib bo‘lmaydi. Maktab o‘quvchilarining o‘ziga xos xususiyatlari bayon qilinib, ularning ta’lim jarayonida AKT imkoniyatlaridan foydalanish, biologiya darslarida axborot va kompyuter texnologiyalaridan foydalanishning afzalliklari haqida tavsiyalar berildi.
Замонавий такфирчилик ғояларининг илдизлари ва жиҳодий ҳаракатларнинг шаклланиши
Мақолада такфирчилик ғояларининг тарихий илдизлари, такфирий ғояларни илгари сурган шахсларнинг қарашлари, уларнинг жиҳодий ҳаракатларнинг шаклланишига таъсири, бугунги кунда экстремист ва террорчи ташкилотларнинг ғояларида такфир тушунчасининг ўрни тадқиқот объекти сифатида намоён бўлади.
Бошланғич синф ўқувчиларида ижтимоий кўникмаларни шакллантириш
Мақолада бошланғич синф ўқувчиларида бола шахсининг умумий ривожланишини таъминлаш учун зарур шарт-шароитларни яратиш, унинг муваффақиятли ижтимоийлашуви учун зарур ижтимоий кўникмаларни ривожлантириш муаммоси ўрганилган ва бу борадаги амалий тавсиялар баён қилинган.
Чет тилини ўқитиш методикасининг психологик асослари
Психология методологиянинг асосий фанидир, чунки таълим ва тарбия психологик жараёндир. Педагогика ва психология чорраҳасида янги илмий фан — педагогик психология пайдо бўлди, таълимнинг психологик жиҳатларини яхшилайдиган педагогик чора-тадбирлар самарадорлигини ошириш мақсадида у психологиядан ўқувчиларнинг психологик хусусиятларини тавсифловчи тушунчалар ва ҳодисаларни, масалан, хотира, эътибор, фикрлаш, тасаввур ва ҳоказоларни ўз ичига олади. Мақолада чет тилини ўрганишнинг психологик шартларини аниқлашга қаратилган эмпирик тадқиқот натижалари келтирилган.
Universitet talabalariga rus tilini chet tili sifatida o‘qitishda case-stady usulidan foydalanish
Ushbu maqolada Qozog‘istonda ta’lim olayotgan chet ellik talabalarga rus tilini o‘qitishning innovatsion usuli – keys usuli ko'rib chiqildi. Ushbu uslubiyatning samaradorligi mahalliy ta’lim muhitida tahlil qilindi (oliy o‘quv yurtlari talabalarini o'qitish tilini o'qitishning an'anaviy usullari bilan taqqoslaganda). Talabalarni o'qitishda qo'llaniladigan rus tilini yanada muvaffaqiyatli o‘zlashtirishga yordam beradigan omillar aniqlandi.
Nutq faoliyatning har xil turlarini o‘qitishda lingvistik kompetensiyani shakllantirish
Ushbu maqolada nutq faoliyatining har xil turlarini o‘rgatishda lingvistik kompetentsiyani shakllantirish ko‘rib chiqildi. Mahalliy ta’lim muhitida (oliy o‘quv yurtlari talabalariga ta’lim tilini o‘qitishning an’anaviy usullariga nisbatan) ushbu uslubning samaradorligi tahlil qilindi. Talabalarni o‘qitishda qo‘llaniladigan rus tilini yanada muvaffaqiyatli o‘zlashtirishga yordam beradigan omillar aniqlandi.
Zamonaviy o‘qituvchiga qo‘yiladigan asosıy talab – axborot kompetensıyası
Ilmiy-texnika taraqqiyoti nafaqat ishlab chiqarishning ko‘plab sohalarini texnologiklashtirdi, balki madaniyat va ta’limning gumanitar sohasiga dadil kirib bordi. Endi axborot, tibbiy va boshqalar. ta’limning texnologik masalalari texnologik yo‘nalishlar bilan birgalikda ko‘rib chiqiladi. Ushbu maqolada turli xil ob’ektlar va ulardagi juda ko‘p ma’lumotlarning eng asosiy va muhim ma’lumotlarini tanib olish usullari va usullari muhokama qilinadi.
Rus tilshunosligida "oila" tushunchasini o'rganishga yondashuvlar va usullar
Ushbu maqola rus tilida "oila" leksik shakli tushunchasini shakllantirishning muhim masalasini o'rganadi. O'rganish ob'ekti-bu ona rus tilida so'zlashadigan odamlarning butun populyatsiyasining an'anaviy kognitiv modeli. Ushbu tadqiqot "oila" tushunchasi bilan bog'liq bo'lgan turli tendentsiyalarni erkak va ayol vakillariga ta'sir ko'rsatadigan ijtimoiy o'zgarishлар nuqtai nazaridan o'rganish natijasidir.
Jahon ta’lim tizimidagi texnologik trendlar
Bu maqolada zamon talablariga mos ravishда insondan yangi narsalarni o‘rganish va o‘rganishni talab qiladigan masalalar ko‘rib chiqiladi. Shu munosabat bilan ta’lim jarayonida yangi pedagogik texnologiyalardan tizimli foydalanish katta ahamiyatga ega. Ta’lim jarayonini innovatsiyalar bilan ta’minlash jarayonidagina ongli va bilimli fuqaroni tarbiyalash mumkin. Agar biz hozirgi davrda umumta’lim maktabi o‘qituvchilarining yangi texnologiyalardan foydalanish amaliyotini rivojlantirsak, o‘qituvchi o‘z darsida undan to‘g‘ri foydalanish orqali ish tajribasini rivojlantirishi mumkin.
Олий таълим муассасалари араб тили ўқитувчисининг педагогик компетенциясини таъминлаш тизими ва инновацион технологияси
Мақолада ўқитувчининг компетенциясини таъминлаш тизимига кирувчи касбий малака ошириш тизими, ўқитувчиларнинг ўзини ўзи тарбиялаши, унинг босқичлари, услубий кенгашлар, семинарлар, конференциялар, маҳорат дарслари ишларида фаол иштирок этиши, замонавий таълим технологиялари, услубий техникалар, педагогик воситаларга эга бўлиши ва уларни доимий равишда такомиллаштириши, турли мусобақаларда, тадқиқот ишларда иштирок этиши, ўз педагогик тажрибасини умумлаштириши ва тарқатиши, нашрларни яратиши хақида ёритилади.
Ayollar orasida ilm-fanni rivojlantirish – barqaror taraqqiyot garovi
Har bir jamiyatda ayollarning o‘rni beqiyos. Ayollar orasida ilm-fanni rivojlantirish mamlakat rivoji, qolaversa, yoshlar tarbiyasi uchun ham ahamiyatlidir. Ushbu maqolada O‘zbekistonda ayollarga oid davlat siyosati natijasida amalga oshirilgan xatti-harakatlar yoritiladi. Ayollarning jamiyatdagi o‘rni va ahamiyati tahlil qilinadi hamda ularning ijtimiy faolligini oshirishdagi kamchiliklar keltirib o‘tiladi.
Жаҳон мамлакатларида туризм индустриясининг ривожланиш хусусиятлари
Ўзбекистон Республикасининг халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатлар билан туризм соҳасида алоқалар ўрнатиши ва ривожлантириши, мамлакатимизга туристлар оқимининг кириб келишини таъминлаш, сайёҳларга хизмат кўрсатиш учун барча шарт-шароитларни яратиш, хизмат кўрсатиш сифати ва маданиятини кенгайтириш, туристлар хавфсизлигини таъминлаш, юртимизда туризм индустриясини ривожлантириш механизмлари кўриб чиқилган.
Ta’lim jarayonida interaktiv kontentlarni ishlab chiqishda «kahoot» platformasidan foydalanish
Ushbu maqolada ta’lim jarayonida mashg‘ulotlarni interaktivligini yanada oshirishda foydalanuvchi mashhur platformalardan biri kahoot imkoniyatlari va uning afzalliklari haqida fikr yuritilgan. Kahoot platfomasida yangi kontentlarni yaratish, ulardan foydalanish usullari va jarayonlari bosqichma-bosqich yoritib berilgan. Shuningdek, maqolada hozirgi vaqtda zamon talablaridan biri bo‘lgan sifatli ta’limni amalga oshirishda nimalarga e’tibor qaratish lozimligi haqida ma’lumot berilgan.
O‘zbekistondagi islom sivilizatsiyasi markazining integrallashgan platformasini ishlab chiqish va xafsizligini ta’minlash
Ushbu maqolada hozirgi kunda rivojlanib borayotgan O‘zbekistondagi islom sivilizatsiyasi markazining integrallashgan platformasini ishlab chiqish hamda uning xavfsizligini ta’minlash tizimi keltirilgan. Maqola yordamida foydalanuvchilar hozirgi kundagi zamonaviy va soddalashtirilgan ko‘rinishda rivojlanib borayotgan O‘zbekistondagi islom sivilizatsiyasi markazining integrallashgan platformasida ishlash ko‘nikmasini hosil qiladilar.

