Jild 4 № 4 (2021)


						{$identification) ko'rish
Jild 4 № 4 (2021)
Nashr qilingan: 2026-07-23

Maqolalar

ИМОМ БУХОРИЙ “ОДОБ ДУРДОНАЛАРИ” АСАРИНИНГ ЎЗБЕКЧА ТАРЖИМАЛАРИ

Зоҳиджон ИСЛОМОВ (Muallif)

Ҳадис илмининг султони Имом Бухорий 24 номдаги мукаммал асарлар яратган. Олим илмий меросида “ал-Жомеу-с-саҳиҳ”, “ал-Адабу-л-муфрад” асарларининг ўрни катта. Инсоннинг тўлақонли ахлоқий тарбиясига қаратилган “ал-Адабу-л-муфрад” асарига 1322 та ҳадис киритилган. Ушбу асар дунё халқлари томонидан муҳим манба сифатида қабул қилинган ва турли тилларга таржима қилинган. Асарнинг биринчи ўзбек тилидаги нашри Ш.Бобохонов томонидан 1990 йили амалга оширилган. 2006 йили мазкур нашр тўлдирилган ҳолда чоп этилган. 2008-2009 йиллари шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф томонидан “Канзу-л-одоб” номи билан тўрт жилдда босилган. Шунингдек, З.Исломов ва А.Абдуллаев томонидан 2008 йили 380 та ҳадисни ўз ичига олган сайланма чоп этилган. Ўзбек тилидаги мазкур таржималарнинг Имом Бухорий ва унинг нодир асари “ал-Адабу-л-муфрад”ни ўрганишда ўз ўрни мавжуд.

3-5
8
2

АРАБ ТИЛИ ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАРИДА АРАЛАШ ТАЪЛИМДАН ФОЙДАЛАНИШНИНГ ЎЗИГА ХОС ЖИҲАТЛАРИ

Разия МАТИБАЕВА (Muallif)

Мазкур мақолада замонавий таълим турларидан бири бўлган аралаш таълим (Blended learning) методининг амалиётга жорий этилишининг амалий масалаларига бағишланган бўлиб, олий таълим муассасаларида аралаш таълим услубини амалиётга жорий этиш, замонавий таълимда аралаш таълимнинг аҳамияти каби масалаларни ўз ичига олган, жумладан Ўзбекистон халқаро ислом академиясида араб тилини ўқитишда мазкур методдан фойдаланишнинг ўзига хос жиҳатлари таҳлил этилиб, тавcиялар ва таклифлар ёрдамида ёритиб берилган.

6-13
15
4

“ФУТУҲ АЛ-БУЛДОН” АСАРИ МАНБАЛАРИ ВА УЛАРНИНГ ЎЗИГА ХОСЛИГИ

Соҳибжон УММАТАЛИЕВ (Muallif)

Мақолада IX асрда яшаган тарихчи Аҳмад ибн Яҳё ал-Балозурийнинг “Футуҳ ал-булдон” асари манбалари хусусида сўз юритилади. Муаллиф яшаган даврда тарихий воқеаларни оғзаки тарзда ривоят қилиш кенг тарқалган. Шунинг учун асар манбаларининг аксар қисмини ал-Балозурий устозларидан нақл қилинган ривоятлар ташкил этади. Баъзи ўринларда тарихий ҳодисада иштирок этган шахслардан келтирилган ривоятларни ҳам учратиш мумкин. Асарда муаллиф ёзма манбадан фойдаланганлиги ҳақида тўхталиб ўтмаган бўлса-да, маълумотни баён қилишдаги услубидан унинг тарихий асарлардан ҳам фойдаланганини билиш мумкин.

14-18
5
4

МАҲМУД ЗАМАХШАРИЙ АСАРЛАРИ ТАСНИФИГА ОИД ТАДҚИҚОТЛАР ТАҲЛИЛИ

Саидафзал САИДЖАЛОЛОВ (Muallif)

Маҳмуд Замахшарий асарлари дунё фондлари, кутубхона ва музейлари бўйлаб ёйилган. Асрлар давомида Замахшарий меросини тўлиқ қамраб олиш мураккаб бўлган. Шу сабаб, турли минтақаларда ва турли даврларда фаолият олиб борган замахшарийшуносларнинг аллома меросига ёндашувлари ҳам фарқ қилган. Мақолада Маҳмуд Замахшарий асарларининг нашри, қўлёзмалари ва фақат номигина зикр этилганлари ҳақидаги маълумотлар таҳлил қилинган.

19-22
28
2

“АЛ-МИЛАЛ ВА-Н-НИҲАЛ” АСАРИДА ДИНЛАР ТАРИХИНИ ЎРГАНИШДА ҚЎЛЛАНИЛГАН УСЛУБЛАР

Мумин Мирзо АБДУПАТТАЕВ, Хусниддин ХОЛМАТОВ (Muallif)

Ушбу уч қисмдан иборат мақолада динлар тарихини ўрганишда ўз мактабини яратиб кетган Абулфатҳ Шаҳристонийнинг ҳаёти, “Ал-Милал ва-н-ниҳал” номли асарида келтирилган дунё динларини ўрганишда қўллаган усуллари тўғрисида муҳокама қилинади. Мақоланинг биринчи қисмида ишнинг аҳамияти, иккинчи қисмида эса Шаҳристоний томонидан динларни ўрганишда қўлланилган методлар, учинчи қисмда эса типологик ва географик усуллар тўғрисида маълумотлар берилади.

23-27
5
2

ЎРТА ОСИЁ ХАЛҚЛАРИ ОДАТ ҲУҚУҚИДАГИ ФАРЗАНДЛИККА ОЛИШ ВА ВАСИЙЛИК-ҲОМИЙЛИК МАСАЛАЛАРИ

Дилафруз КАРИМОВА (Muallif)

Мақолада қадимда Ўрта Осиё ҳудудида амалда бўлган одат ҳуқуқи нормалари бўйича боқувчисини йўқотган болаларни фарзандликка олиш, васийлик ва ҳомийлик масалалари ўрганилган. Ўрта Осиё одат ҳуқуқида вояга етмаганларни фарзандликка олиш, васийлик ва ҳомийлик масалалари шариат нормалари билан қиёсий таҳлил қилинган. Шунингдек, соҳага доир одат ҳуқуқининг ўзига хос хусусиятлари ёритилган.

28-31
21
3

ДИНИЙ ИЖТИМОИЙЛАШУВ ЖАРАЁНИНИ ЎРГАНИШНИНГ ИЛМИЙ-НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ ВА УНИНГ ИЖТИМОИЙ-ТАРИХИЙ ТАҲЛИЛИ

Жаҳонгир МЕЛИКУЗИЕВ (Muallif)

Мақолада диншуносликнинг муҳим соҳаларидан бўлган дин социологияси фани доирасида “диний ижтимоийлашув жараёни” тушунчаси мазмунига бағишланган илмий-назарий қарашлар таснифланган, унинг таърифи ойдинлаштирилган ва ижтимоий-тарихий таҳлил қилинган. Шунингдек, муаллиф томонидан юртимизда илмий изланишларнинг мустақил ёки яхлит тадқиқот объекти сифатида ҳали ўрганилмаган ушбу жараённи дин социологиясида ҳам назарий, ҳам амалий жиҳатларда ўрганиш имкониятларига тўхталиб ўтилган.

32-37
28
3

АЗИМХОЖА ЭШОН ҲИКМАТЛАРИНИНГ МАЪРИФИЙ АҲАМИЯТИ

Сарвиноз АЗИЗХОНОВА (Muallif)

Мақолада Хожа Аҳмад Яссавийнинг издошларидан бўлган, ҳикмат жанрида шеърлар ёзган, ҳикматнавислик анъанасини давом эттирган, ХVIII аср охири – ХIХ аср биринчи ярмида яшаб, ижод қилган Азимхўжа Эшоннинг ҳаёти ва унинг ҳикматнависликга қўшган ҳиссаси, ҳикматларининг таҳлили ҳамда ҳикматларида Aҳмад Яссавий ҳикматлари каби дидактик масалаларга, яъни дин-имон, Ҳазрати Муҳаммад (с.а.в.)нинг шафоатига эришиш, дунё-охират, жаннат-жаҳаннам, ишқ ғояларининг панд-насиҳат тарзида ифода этилгани тўғрисида маълумотлар берилади.

38-42
3
2

АШТАРХОНИЙЛАР ДАВРИ ТАРИХИГА ОИД БАЪЗИ МАНБАЛАРДАГИ ЭТНИК МАЪЛУМОТЛАР ХУСУСИДА

Акбар ИДИЕВ (Muallif)

Тарихий манбашуносликда Аштархонийлар (1601-1756) даври тарихини ёритувчи адабиётлар муҳим аҳамият касб этиб, улар Ўзбекистон тарихининг XVIII аср ўрталарига қадар сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий жараёнларни ёритишда хизмат қилади. Бугунги кунда ушбу даврга оид турли кўринишдаги ёзма манбалар нашр этилган бўлса ҳам, уларда аҳолининг этник таркиби масаласи нисбатан кам ёритилганлиги bilan характерланади.

43-48
6
5

АБУ ҲАФС НАСАФИЙНИНГ ҲАДИС ИЛМИ РИВОЖИГА ҚЎШГАН ҲИССАСИ

Дурбек РАХИМДЖАНОВ (Muallif)

Абу Ҳафс Насафий ўз даври ҳадис илмининг етук билимдонларидан эди. У Мовароуннаҳрнинг етакчи муҳаддислари билан мулоқотда бўлиб, улардан дарс олди. Олим, ўзининг гувоҳлик беришича, 550 шайхдан ҳадис ривоят қилган. У ўз шайхларини «Ти‘дод аш-шуйух ли-‘Умар мустатриф ‘ало-л-ҳуруф мустатир» («Алифбо тартибида берилган Умарнинг устозлари саноғи») асарида бирма-бир санаб ўтган. Афсуски, кўп муаллифлар томонидан нақл этилган бу асар бизгача етиб келмаган.

49-51
15
4

ФАРЗАНД ТАРБИЯСИДА АЖДОДЛАР МЕРОСИНИНГ ЎРНИ

Феруза НИЗАМОВА (Muallif)

Мақолада турмуш тарзимиздаги маънавий қадриятларимиздан бўлган она ва бола саломатлиги, фарзанднинг соғлом рухдаги инсон бўлиб шаклланиши ғояси ҳақида фикр юритилади. Яъни, оилаларимизда соғлом маънавий муҳитни ташкил қилиш, эр-хотин, ота-она ва фарзандлар, қайнона ва келин ўртасидаги муносабатлар, қўшничилик муносабатларининг ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат руҳида бўлишига эришиш – бу юртимиздаги тинчлик-осойишталик ва аҳилликни янада мустаҳкамлашнинг энг муҳим шарти эканини доимо эсда тутмоғимиз лозим.

52-54
11
2

АБУ ЛАЙС САМАРҚАНДИЙ ИЛМИЙ МЕРОСИНИНГ ИСЛОМ ЦИВИЛИЗАЦИЯСИ РИВОЖИДА ТУТГАН ЎРНИ

Abdullo ABDUVOKHIDOV (Muallif)

Абу Лайс Самаркандий является одним из выдающихся энциклопедических ученных из Мавераннахра и имеющий очень богатое научное наследие. Среди работ ученого можно встретить работы практически по всем областям исламских религиозных наук. Данной статья расскажет о богатейшем научном наследии ученого.

55-58
7
4

БУРҲОНУДДИН ТЕРМИЗИЙНИНГ ҲАЁТИ ВА ИЛМИЙ МЕРОСИ

Олим ЖЎРАЕВ (Muallif)

Бугунги кунда Бурҳонуддин Термизийнинг ҳаёти ва унинг бой илмий-маънавий меросини чуқур ва ҳар томонламага ўрганиш илмий ва амалий жиҳатдан катта аҳамиятга эгадир. Бу орқали ҳар бир киши ўз илмий-маърифий ва тарбиявий камолотида йўлида муҳим ибрат ва дастурларни топиши мумкин. Мақолада Саййид Бурҳонуддун Термизийнинг ҳаёти ва илмий фаилояти, устози ва шогирдлари ҳақида қимматли маълумотлар келтирилади.

59-63
3
2

NAVOIYNI ANGLASHDA TASAVVUFIY TAFAKKURNING AHAMIYATI

Behzod RUSTAMOV (Muallif)

Maqolada Sharq tafakkuri tarixidan kelib chiqqan mistik ta’limotlar, Alisher Navoiy dunyoqarashi va adabiy merosining barcha murakkabligi va falsafiy chuqurligi o‘rganilgan. Maqolada tarixiy, obyektiv, tizimli, tahliliy va qiyosiy metodlardan samarali foydalaniladi.

64-67
5
3

«RIBO» MASALASIDAGI XORIJIY ULAMOLARNING FATVOLARIDA ISLOM ME’YORLARINI ZAMONAVIY TALQIN QILISHning AYRIM JIHATLARI HAQIDA

Бахромжон МАМАДИЕВ (Muallif)

O‘rtacha daromadli oddiy musulmonlar uchun eng dolzarb masala – bu turli bank xizmatlaridan foydalangan holda ko‘chmas mulk va mashina sotib olishning ruxsat etilishi. Mulkiy masalalar bo‘yicha fatvolarda, ba’zi mamlakatlarning ulamolari, mazhablarga qarab, ma’lum bir شaroitda qarzlar bo‘yicha foizlardan foydalanishning joizligini bayon қiladilar, boshqalari esa xizmat haqi ko‘rinishidagi foiz daromadlarini egiluvchan tarzda to‘laydilar yoki har қanday shakldagisini man қiladilar. Iqtisodiy masalalar bo‘yicha fatvolarning shakllanishiga ko‘rib chiqilayotgan mamlakatlarning barqarorligi, siyosiy jarayonlari va moliyaviy siyosati ta’sir ko‘rsatadi.

68-71
4
3

НАҚШБАНДИЯ-МУЖАДДИДИЯ ТАРИҚАТИ РИВОЖИНИ ЎРГАНИШНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ

Феруза МИРЗАЕВА (Muallif)

Ушбу мақолада нақшбандия-мужаддидия тариқатининг келиб чиқиши, мазкур тариқатни Ўрта Осиёда тарқалиши ва ривожланишининг ўзига хос хусусиятлари, тасаввуф таълимотида тутган ўрни ва аҳамияти, тариқат шайхларининг жамият маънавий ҳаётидаги роли манбалар ёрдамида таҳлил қилинган.

72-76
11
2

АВЕСТА ИЛОҲИЁТ ТИЗИМИНИНГ МИФОЛОГИК АСОСЛАРИ

Раъно УРАЗОВА (Muallif)

Мазкур мақолада Авеста илоҳиёт тизимининг мифологик асослари ва ибтидоий табиат фалсафаси – натурфилософия ғоялари хусусида сўз боради. Митра, Варахран, Аши сингари маъбудлар ва маъбудалар тизими самовий маҳвҳум тимсоллар сифатида тасвирланиши, Апам Напат, Хвархшет, Маҳ каби табиат ҳодисаларини илоҳийлаштирувчи тушунчалар инсон тафаккурининг меваси сифатида юзага келганлиги ҳақида илмий хулосалар келтирилган.

77-80
13
2

ЖАМИЯТ ҲУҚУҚИЙ МАДАНИЯТИНИ ЮКСАЛТИРИШДА НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ ҲУЖЖАТЛАРНИНГ ЎРНИ

Ҳамида ТУЙЧИЕВА (Muallif)

Мақолада ҳуқуқий давлатни барпо этишда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш ҳар бир шахснинг ҳуқуқий саводхон бўлишини талаб этиши, шахснинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида ҳуқуқий саводхон бўлиши, ҳуқуқий онгни шакллантириши, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга оид ҳуқуқий билим, қўникма ва малакага эга бўлиши жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда муҳим ҳисобланиши каби масалалар баён этилиб, унинг ҳуқуқий жиҳатлари асослаб берилган.

81-85
9
3

МАЪНАВИЯТНИНГ ЯРАТУВЧАН ХАРАКТЕРИ – МИЛЛИЙ ЮКСАЛИШ ПОЙДЕВОРИ

Шавкат МАВЛАНОВ (Muallif)

Мақол ада маънавият тушунчасининг мазмуни, уни идрок этишнинг замонавий ижтимоий-сиёсий жараёнлар ва ўзгаришлардаги роли билан алоқадорликдаги аҳамиятидан келиб чиқадиган ёндашувлар таҳлил қилинган. Янгиланаётган жамиятимизда маънавий омилнинг ўсиб бораётган роли, ижтимоий-сиёсий жараёнларда маънавий мезонлар ўлчовининг аҳамияти тилга олинган. Шунингдек, хорижий мамлакатлар ва бугун жамиятимиз ҳаёти мисолида маънавий инқироз кўринишлари, сабаб ва оқибатлари ҳамда уларни кучлантираётган омиллари ҳам ўрганилган.

86-90
21
5

ОИЛА МУҲИТИ БАРҚАРОРЛИГИДА МАЪНАВИЙ-АХЛОҚИЙ ТАРБИЯ МУАММОСИ

Матлюба ҚАХХОРОВА (Muallif)

Инсон шаклланиши ва ривожланишида энг муҳим, бошланғич маскан оила муҳити, шахс ахлоқий онги, хулқ-атвори ва фаолият йўналишини ҳал қилувчи омил ҳисобланади. Айнан, оиладаги маънавий-ахлоқий муҳит шахс имкониятларини шакллантиради, унинг ижтимоий борлиқ билан муносабатларини ва мулоқотини юзага келтиради. Оиладаги маънавий-ахлоқий қиёфа, таълим-тарбиянинг ўзига хослиги жамиятда соғлом, барқарор маънавий-ахлоқий муҳитни қарор топтиришнинг асосидир.

91-96
8
3

ДУНЁВИЙ ДАВЛАТДА ДИНИЙ ТАЪЛИМ ТИЗИМИ: ЎЗБЕКИСТОН ТАЖРИБАСИ

Дилшод ЭШНАЕВ (Muallif)

Мақолада сўнги йилларда Ўзбекистонда диний соҳада амалга оширилган туб ўзгаришлар ҳақида сўз борган. Хусусан, виждон эркинлиги ҳамда диний таълимнинг ҳуқуқий асослари, фуқаролар учун диний таълим борасида яратилган имкониятлар батафсил очиб берилган. Бундан ташқари, мақолада диний таълим бўйича интернет ва ижтимоий тармоқларда айрим шахслар томонидан асоссиз билдирилаётган фикрларга норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга таянилган ҳолда жавоб берилган.

97-102
6
3

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОНДА ДИНИЙ СОҲАДАГИ ИСЛОҲОТЛАР

Бобомурод РУСТАМОВ (Muallif)

Мақолада сўнги йилларда Янги Ўзбекистонда диний соҳада амалга оширилган туб ўзгаришлар ҳақида сўз борган. Хусусан, виждон эркинлиги ҳамда диний таълимнинг ҳуқуқий асослари, фуқаролар учун диний таълим борасида яратилган имкониятлар батафсил очиб берилган.

103-106
18
2

ИСЛОМДА ЁШЛАР ТАЪЛИМИ

Шамсуддин БАҲАУДДИНОВ (Muallif)

Ушбу мақолада ёшлар таълим-тарбияси борасида кўрсатмалар берилган. Хусусан, ёшлар тарбиясида ота-оналарнинг масъулияти очиб берилган. Болаларни тарбиялашда тарбиянинг аспектлари кўрсатилган. Ёшлар тарбиясидаги мавжуд муаммолар кўрсатилган. Бу муаммоларнинг ечимлари ислом манбалари асосида таклиф этилган. Маълумотлар ишончли манбалардан олинган.

107-109
19
3

МУЗОРАБА МОЛИЯВИЙ ШЕРИКЧИЛИГИ ВА УНИНГ ШАРТЛАРИ

Илҳом БЕРДИЯРОВ (Muallif)

Ушбу мақолада музорабанинг моҳияти, таърифи, унинг рухсат этилган фаолият эканлигига Қуръон, ҳадис, ижмо ва қиёсда мавжуд далиллар келтирилган. Музорабанинг шартлари 3 та гуруҳга – музораба битимити тузувчи томонлар, сармоя ва фойда билан боғлиқ шартларга ажратилган ҳолда баён этилган. Мовароуннаҳрда яшаган, ижод қилган машҳур ҳанафий фақиҳлар асарларидаги музорабага бағишланган боблар асосида маълумотлар тушунтирилган.

110-114
15
4

ДИНИЙ-МАЪРИФИЙ ТАШКИЛОТЛАРДА АХБОРОТ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШДА СУН’ИЙ ИНТЕЛЛЕKТДАН ФОЙДАЛАНИБ ТАСВИРЛАРНИ ТАНИБ ОЛИШ

Turdali JUMAYEV, Mohirabonu INOG‘OMOVA (Muallif)

Ushbu maqolada axborot xavfsizligining muhim masalalaridan biri hisoblangan, tanib olish tiziminini ishlab chiqishga qaratilgan. Tizimni ishlab chiqishda sun’iy intellekt algoritmlaridan foydalanilgan. Shuningdek, turli xil tasvirlar ustida tajribaviy tadqiqotlar natijalari keltirilgan.

122-124
28
2

ДИНИЙ-МАЪРИФИЙ ТАШКИЛОТЛАРДА ХАВФСИЗЛИКНИ ТАЪМИНЛАШДА ШАХСНИ ИДЕНТИФИКАЦИЯ ҚИЛИШ УЧУН ТАСВИРДАГИ БЕЛГИЛАРНИ ГЕОМЕТРИК УСУЛДА АЖРАТИШ

Анваржон МАҲКАМОВ (Muallif)

Ушбу мақолада диний-маърифий соҳаларга кириш тизимларида тасвирларга ишлов бериш, берилган тасвирдаги белгиларни ажратишнинг геометрик усули қараб чиқилган. Ишлаб чиқилган алгоритмлар тасвирларга ишлов бериш ва таҳлил этиш тизимларида, рақамли телевиденияда ҳамда сифати жиҳатидан паст ҳисобланган манбалар ва тасвирлар учун таниб олиш сифатини яхшилаш мақсадида қўлланилиши мумкин. Бу алгоритмларнинг тасвирларга ишлов беришга йўналтирилган параметрлар ва алгоритмларга ишлов бериш ва ўзгартириш орқали бир нечта ўқув қўлланмалар шакллантирилади.

125-128
11
2

ЖАМОАТ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШДА ЁШ ҲАРБИЙ КАДРЛАР ИНТЕЛЛЕКТУАЛ МАДАНИЯТИНИ ЮКСАЛТИРИШНИНГ ИЖТИМОИЙ-СИЁСИЙ УСУЛЛАРИ

Mirsulton KADIROV, Bobur ASHRAPOV (Muallif)

Мақолада ҳарбий кадрларда иқтидорлиликнинг шаклланиши кўпроқ юқори даражадаги билиш фаоллиги, тафаккур ва интеллектнинг ривожланганлиги ундаги қобилият, малакаларини олдиндан кўра олиш, уларни мақсадга мувофиқ равишда йўналтира олиши кераклиги хақида баён қилинган.


Шунингдек интеллектуал маданият инсоннинг ўзини ва дунёни зарурий равишда англаши ҳамда баҳолаши асосида шаклланиб, унинг ёрдамида ёшларимиз онгини ўстириш ва тафаккурини кенгайтириш муҳим аҳамият касб этади, чунки булар орқалигина эркин ва мустақил фикрлайдиган, ўзлигини англай оладиган, яъни ҳар хил зарарли оқимларга қўшилиб кетавермайдиган бўлажак мутахассисларни салоҳиятли, сиёсий онгли қилиб тарбиялаш имконияти яратилиши хақида ёритилган.

129-136
21
2