Annotasiya
Дин феномени инсоният ҳаётида, айниқса шахснинг маънавий оламида муҳим ўрин тутади. Инсонлар ўзларидаги руҳий кечинмалар, салбий ҳолатлардан ибодатларни бажариш орқали таскин топадилар ва психологик жиҳатдан "катарсис" (покланиш) ҳолатига эришадилар. Диний ибодатлар ва уларни жамоа бўлиб бажариш тинчлик, ижобий ҳиссиётлар уйғотади. Шунингдек, медитация (фикрга чўмиш) жараёни ибодат қилувчида ҳиссий-эмоционал барқарорликни шакллантириб, стресс ҳолатларини енгиллаштиради. Бу эса диний амаллар нафақат эътиқод юзасидан, балки психотерапевтик нуқтаи назардан ҳам неврозларнинг олдини олишга хизмат қилишини кўрсатади.


