مجلد 4 عدد Special Issue 2 (2021)


						معاينة مجلد 4 عدد Special Issue 2 (2021)
مجلد 4 عدد Special Issue 2 (2021)
منشور: 2026-07-23

مقالات

IX АСРДА МОВАРОУННАҲР ШАҲАРЛАРИДАГИ МАДАНИЙ ҲАЁТ ВА ИЛМИЙ МУҲИТ

Махфуза АЛИМОВА (المؤلف)

IX аср Мовароуннаҳр маданияти ва маънавий ҳаётида жуда катта ижобий ўзгаришлар рўй бердики, улар нафақат Ўрта Осиё, балки бутун мусулмон Шарқи тарихида ўчмас из қолдирди. Маънавий ҳаётда эски динлар ўрнига ислом мустаҳкам ўрин эгаллади. Қадимий ва бой маданиятга эга бўлган Мовароуннаҳр араб халифалиги таркибига киргач, унинг ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаётида фаол роль ўйнай бошлади.

3-5
13
3

ИСЛОМДА ХАЛҚАРО МУНОСАБАТЛАР ИЛМИНИНГ РИВОЖЛАНИШИ ВА ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ

Шукрулло ЖЎРАЕВ (المؤلف)

Мақолада исломда халқаро муносабатларни тартибга солиш илми бўлган “сияр” тармоғининг шаклланиши ва ривожланиши ҳамда ўзига хос хусусиятлари хақида маълумот берилган. “Сияр” уруш ва тинчлик ҳолатларида мусулмонларнинг ўзга дин вакиллари билан олиб борадиган муносабатларини тартибга солувчи қоидалар илми ҳисобланади. Хусусан, мусулмонлар ва ғайридинлар ўртасида тузилган уруш ва тинчлик шартномалари, уруш олиб боришда амал қилиш керак бўлган инсонпарварлик тамойиллари, ўзга давлатларга элчилар юбориш тартиби, мусулмонлар диёрида яшовчи ўзга дин вакилларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларига доир фиқҳий қоидалар сияр илми орқали ўрганилган.

8-12
13
4

АЛИШЕР НАВОИЙНИНГ «СИРАЖ-АЛ-МУСЛИМИН» АСАРИДА МОТУРИДИЙЛИК АКИДАСИНИНГ ШЕЪРИЯТ ТАРИКАСИДА БАЁН ЭТИЛИШИ

Миродил ХАЙДАРОВ، Нурилло ЮЛДАШЕВ (المؤلف)

Классик диний манбаларда илмий ва ўқув матнларни шеърий тарзда ифода этиш анъанаси қадимдан мавжуд эканлиги маълум. Ана шундай асарлардан бири Шарқ ва ўзбек адабиётининг мумтоз шоири Алишер Навоийнинг «Сираж-ул-муслимин» асаридаги байтларида баён қилинган деб айтишимиз мумкин. Ушбу асарнинг дастлабки қисмларида биз мотуридийлик ақидасининг асослари ва имон арконларига оид шарҳларини тўлиқ ва тартибли ҳолда келтирилганини кўрамиз.

14-18
21
5

ИМОМ МУҲАММАД “МУВАТТО”СИНИНГ ЎЗИГА ХОСЛИГИ

Бурхон АХМЕДОВ (المؤلف)

Ушбу мақолада ҳанафий мазҳаби мужтаҳид уламоларидан бири Имом Муҳаммад Шайбонийнинг “Муватто” асари афзалликлари, ўзига хос хусусиятлари, унда қўлланилган терминлар, асарга ёзилган шарҳлар ҳақида маълумот берилган. Имом Муҳаммад асарни ривоят қилишда ўзига хос йўл тутиб, имом Моликнинг фатвосини қабул қилмаса, ўз сўзини ва Абу Ҳанифанинг фатволарини қисқа ибораларда айтиб ўтган. Ўзининг қарашини исботлаш учун далиллар келтириб, китобни қўшимча илмий маълумотлар билан бойитган. “Муватто” асари фиқҳ илмининг ривожида, хусусан, ҳанафий фиқҳида муҳим ўрин тутган. Шу билан бирга илмий баҳс олиб бориш, мухолифлар билан одоб доирасида муомала қилиш, мавзуни лўнда баён қилиш жиҳатидан фақиҳларга намуна бўлган.

19-21
15
4

АДАБ ИЛМИ ВА БАЛОҒАТ

Нигора МУЛЛАСОДИҚОВА (المؤلف)

Мазкур мақолада ўрта асрларда шаклланган илмларнинг мусулмон олимлари томонидан қилинган таснифи, “адаб илми” тушунчаси, адаб илми таркибига киритилган фанлар ҳақида фикр юритилади. Шу билан бирга адаб илми таркибидаги балоғат илми ва унинг бир тармоғи бўлган ”маоний илми” ҳақида фикр юритилади.

23-25
19
2

БИТИГЛАРНИНГ БАДИИЙ ХУСУСИЯТИ

Масрур РАҲИМЖОНОВ (المؤلف)

“Марсия” термини ва тушунчаси бадиий-эстетик вазифасига кўра қадимги туркий адабиётга ислом маданияти билан бирга кириб келди. Туркий шеъриятдаги мавжуд йиги, йўқлов, алқов, битиг сингари ифода шакллари қаторидан собит ўрин эгаллади. Ўрхун-Энасой битиглари, Маҳмуд Қошғарийнинг “Девону луғотит-турк” (“Туркий сўзлар девони”)идаги шеърий парчалар қадимги туркийлар шеъриятини ўрганишда асос бўлиб хизмат қилади. Ушбу обидаларни илмий-назарий жиҳатидан ўрганишда адабиётшунослигимизда салмоқли илмий кузатишлар олиб борилди. Машхур рус туркиунослари С.Е.Малов, И.В.Стеблеваларнинг илмий тадқиқотлари ҳам алоҳида таъкидланишига лойиқ.

26-28
26
4

МУҲАММАД АЛ-МУЪИЗЗИЙНИНГ «ТАСРИФ УЛ-АФЪАЛ» АСАРИДА АРАБ ТИЛИДАГИ ФЕЪЛЛАРНИНГ ТУРЛАРИ

Акбар КАЗАКБАЕВ (المؤلف)

Соҳа мутахассиси сифатида шарқшунос, арабиунослар учун араб тили ва унинг грамматикасини ўрганишда сарф ва наҳв уламоларининг давримизга қадар етиб келган асарларини тадқиқ этиш ҳозирги куннинг долзарб масалаларидан бири ҳисобланади. Шундай олимлардан бири Муҳаммад ибн Аби ал-Қосим ал-Муъиззий бўлиб, унинг “Тасриф ул-аф’ол” асарини ушбу мақола доирасида тадқиқ қилиш мақсад қилинди.

30-33
23
5

НАСБ ҲОЛАТИДА ИФОДАЛАНАДИГАН МАФЪУЛЛАР ТАҲЛИЛИ

Хожиакбар НУРИДДИНОВ (المؤلف)

Тушум келишигида келган гап бўлаклари мансуботлар, деб аталади. Мансуботлар асл ва аслга ўхшаш бўлади. Ўзбек тилида улар тўлдирувчилар тукумига киритилади, чунки улар феъл бошқарувида бўлиб, феъл англатган иш-ҳаракатнинг маъносини тўлдириб, кучайтириб, аниқлаб, сабабини таъкидлаб, вақтига ва маконига ишора қилиб келади. Мазкур мақолада машҳур арабшунослари Мустафо Ғалайнишӣ, Абдураҳмон Жомий, А.Абдужабборов, Э.Талабов, Н.Иброҳимов, Б.М.Гранденинг насб ҳолатига оид назарияларига тўхталиб, уларнинг фикрларини қиёсий таҳлил қилишга ҳаракат қилдик.

34-38
12
7

ҚУРЪОНИ КАРИМДАГИ ИЛМ СЎЗИ МАЪНОЛАРИНИНГ ЎЗБЕК ТИЛИДАГИ ТАРЖИМАЛАРИ

Бахромжон ДАМИНОВ (المؤلف)

Юртимизда Қуръони карим маъноларининг бир қанча ўзбек тилидаги тафсир ва таржималари чоп этилган бўлиб, ушбу мақола Қуръони каримда келган «илм» сўзи ўзида мужассам этган маъноларининг таҳлилига бағишланган. Муаллифнинг таржимага оид дақиқ мулоҳазалари илк изланишлардан бири сифатида ўқувчилар эътиборини тортади деб умид қиламиз.

40-43
28
6

АРАБ ВА ЎЗБЕК ТИЛЛАРИДА ОТЛАРНИНГ ТУРЛАРИ

Нодира САИДОВА (المؤلف)

Ушбу мақолада араб ва ўзбек тилларида отларнинг таснифи, ўхшаш жиҳатлари, от турлари, отларнинг ясалишидаги ўзига хос хусусиятлари, отларда келишик ва сон категорияларининг ифодаланиши ва фарқлари ҳақида фикр юритилади.

44-47
13
2

ЖУРЖОНИЙ ВА РОЗИЙ АСАРЛАРИДА ГАП БЎЛАКЛАРИНИНГ ТАЛҚИНИ

Зулфия ШАКИРОВА (المؤلف)

АрРозий Эронлик олим бўлиб, илм истаб Мавороуннаҳрга келади. У Бухоро, Самарқанд ва Хоразм шаҳарларида яшаб илм ўрганиши билан бирга илм ҳам ўргатиб кўплаб шогирдлар етиштиради. Ушбу мақолада энциклопедик олим Фахруддин арРозийнинг ҳаёти ва ижоди, унинг шогирдлари ҳақида маълумот берилган. Шунингдек, унинг “Балоғат илми”га оид ёзган асаридаги айрим масалалар юзасидан қарашлари ҳам таҳлил қилинган.

48-51
12
1

ИШОНЧЛИ ХАДИСЛАРНИ САРАЛАШ ҚОИДАЛАРИ

Акмал УЛУҒМУРОТОВ (المؤلف)

“Мусталахул ҳадис” илмига оид бўлган “таҳаммул” ( )нинг турлари масалаларини кўриб чиқиш мазкур мақоланинг мақсади ҳисобланади. «Мусталахул ҳадис» илми ҳадисни қабул қилиш ёки рад этиш учун матн ва санадиг аҳволларини текширадиган қоида ҳамда усулларни ўрганади. Мазкур усул ва қоидаларни пухта ўрганган одам ҳадиснинг матнини, санадини ва уларнинг қайси турга мансублигини ўрганиш имконига эга бўлади.

52-56
23
3

МОНАСТИРЛАРНИНГ РОССИЯ ИМПЕРИЯСИ ИЖТИМОИЙ ҲАЁТИДА ТУТГАН ЎРНИ (XVIII-XIX АСРЛАР)

Лазизахон АЛИДЖАНОВА (المؤلف)

Давлат-черков муносабати давлат муассасалари ва диний ташкилотлар ўртасидаги ўзаро боғлиқликнинг тарихан ривожланиб бораётган ва ўзгарувчан шакллари мажмуи сифатида ҳар қандай давлатнинг ички ва ташқи сиёсатининг асосий қисмларидан биридир. Рус миллати учун православлик ва миллийлик ўртасида ўзига хос чамбарчас боғлиқлик мавжуд. ХХ аср бошларида мамлакатнинг иқтисодий ва ижтимоий ҳаётида рус православ черковининг (РПЧ) роли катта бўлган.

57-61
7
2

ЯНГИ ДИНИЙ ҲАРАКАТЛАР: ТУШУНЧА ВА МОҲИЯТ

Нуруллоҳ ТУРАМБЕТОВ، Муҳриддин МАМАДАМИНОВ (المؤلف)

Мазкур мақолада янги диний ҳаракатлар тушунчаси таҳлил этилиб, унинг илмий-назарий асослари, тарихий илдизлари ва замонавийлашуви диншунос тадқиқотчиларнинг фикрлари асосида очиб беришга ҳаракат қилинди. Европа ва Россиялик диншунос олимларнинг мазкур атаманинг мазмун-моҳияти ва таснифи юзасидан билдирилган фикрлари таҳлилий ёритилди. Шунингдек, тадқиқотчининг ёндашувига ва унинг минтақавий хусусиятига қараб ЯДҲ атамаси ҳар хил маъно англатиши каби баъзи ўзига хос жиҳатлари таъкидланди.

62-64
10
4

САМОЪ МИСТИК ҲОЛЛАРНИ ЧАҚИРИШНИНГ ПСИХОЛОГИК УСУЛИ СИФАТИДА

Хўжагелди АЛИМОВ (المؤلف)

Мазкур мақолада тасаввуф таълимотидаги мистик ҳолларни чақиришнинг психологик усули ҳисобланган самоъ тўғрисидаги маълумотлар ва қарашлар ўз ифодасини топган. Маълумки, самоъ тасаввуфда ритуаллар билан бирга кечадиган мусиқа тинглаш ва жамоавий ҳаракатлар кўринишида рақсга тушиш жараёни сифатида тушунтирилади. Самоъни “руҳнинг озуқаси” дейишади. Самоъ пайтида солик дунёдан узоқлашади ва унда “Мен” туйғуси йўқолади. Унинг ёрдамида қалб уйғонади ва Аллоҳга йўналтирилади.

64-66
20
3

ОИЛАДА АЁЛЛАР ҲУҚУҚИНИНГ ҲИМОЯ ҚИЛИНИШИ

Хамида ТУЙЧИЕВА (المؤلف)

Макола Ўзбекистон Республикасида оила, аёл, бола ҳуқуқларининг мазмуни, асосий қоидалари, аёл ҳуқуқларининг давлат томонидан ҳимояланиши, аёл ҳуқуқларига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг амалга оширилиши, оилада эр ва хотиннинг тенг ҳуқуқлиги, аёлнинг шахсий ва мулкий ҳуқуқлари, гендер тенглик, оилада хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилишга оид масалалар баён этилиб, унинг ҳуқуқий жиҳатлари асослаб берилган.

67-73
8
4

ИСЛОМ ТАРАҚҚИЁТ БАНКИ ВА ЎЗБЕКИСТОН: ҲАМКОРЛИК НАТИЖАЛАРИ ВА ИСТИҚБОЛЛАРИ

Равшан АБДУЛЛАЕВ (المؤلف)

Мазкур мақолада Ислом тараққиёт банкининг Ўзбекистон Республикасидаги 1991 йилдан ҳозирги кунгача бўлган фаолияти кўриб чиқилган. Соғлиқни сақлаш, энергетика, қишлоқ хўжалиги, умумтаълим мактаблари ва касб-ҳунар коллежларини қуриш ва жиҳозлаш, автомобиль йўлларини қуриш ва таъмирлаш, кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш каби соҳаларда амалга оширилган ва жорий лойиҳалар бўйича статистик маълумотлар таҳлил қилинган. Характери ва қўламига кўра, ИТБ нинг Ўзбекистондаги умумий фаолияти учта босқичга бўлинади: ҳамкорликнинг "пассив, мўътадил ва фаол босқичлари".

75-79
22
3

ЭКОЛОГИК ЙЎНАЛТИРИЛГАН БАРКАРОР РИВОЖЛАНИШ ОМИЛЛАРИ ВА УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ

Абдували ИСАДЖАНОВ (المؤلف)

Мақолада жаҳон иқтисодиётининг глобаллашуви шароитида глобал экологик муаммоларни миллий иқтисодиётнинг янги ривожланиш модели доирасида ҳисобга олиш, мамлакатни турли таҳдидлардан ҳимоя қилиш, экология соҳасида Ўзбекистонда ҳал этилиши лозим бўлган давлат дастурлари атроф-муҳитни ҳозирги ва келажак авлод учун муҳофаза қилишга йўналтирилишини таъминлаш ва табиий захираларни асраб-авайлаш жараёнини кучайтириш, мамлакатимиз экологик муаммоларни ҳал этишда экотизимнинг комплекс ва локал қайта тикланишини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар таҳлил этилган бўлиб, устувор йўналишлари ва уларни амалга ошириш механизмлари келтирилган.

79-85
23
2

ИСЛОМ МОЛИЯСИДА МАСЪУЛИЯТИ ЧЕКЛАНГАНЛИК ТАМОЙИЛИ

Алижон РАВШАНОВ (المؤلف)

Ушбу мақолада масъулияти чекланганлик тушунчаси, тамойиллари ва унинг хусусиятлари ислом молияси нуқтаи назаридан ўрганилган. Шунингдек, мақолада "юридик шахс" тушунчасининг шариатда қабул қилиниш ёки қилинмаслик масаласи ҳам ёритилган.

86-90
14
2

"МАХАЛЛА" МОБИЛ ИЛОВАСИ – МАХАЛЛА РАИСЛАРИ КЎМАКЧИСИ

Қурбон РАХМАНОВ، Актам ХОЛОВ، Максуд ЭРЖАНОВ (المؤلف)

Ушбу мақола маҳалла раислари иш жараёнини автоматлаштириш жараёнларини амалга ошириши бўйича ишлаб чиқилган маҳалла мобил иловасини функционал имкониятларини ёритишга бағишланган. Мақолада мобил иловада яратилган роллар, уларнинг функционал имкониятлари ва амалга оширадиган вазифалари ёритилган. Шунингдек, мақолада вилоят ходими роли, унинг имкониятлари ва уларни мурожаатлар билан ишлаш жараёнларига батафсил тўхталиб ўтилган.

91-95
13
3