Annotasiya
Тафсир илми шаклланиши бир неча босқичлардан ўтган. Илк даврда Муҳаммад (с.а.в.) томонидан берилган изоҳлар асос бўлган бўлса, кейинчалик саҳобийлар (Ибн Аббос, Ибн Масъуд, Убай ибн Каъб) ижтиҳодларига асосланган мактаблар шаклланди. Тобиийлар эса ривоятларни бойитиб бордилар. Х асрдан тафсир ҳадисдан алоҳида мустақил илм сифатида шаклланди. Тафсир тарихида маъсур, раъй, фиқҳий ва тасаввуфий каби йўналишлар пайдо бўлди. Шаклланиш жараёнида сиёсий ҳокимият сиёсати ва фалсафий асарларнинг таржимаси ҳам тафсир илмига таъсир кўрсатди.


