Jild 3 № 4 (2020)
Maqolalar
ШОИР ХАЁЛИЙНИНГ ЗАНГИ ОТА ФАОЛИЯТИГА ОИД ШЕЪРИ ТАҲЛИЛИ
Ушбу мақолада Яссавия тариқати машҳур намояндаси Занги ота (Ойхожа ибн Тошхожа, ХIII аср) фаолияти ўрта аср манбалари асосида тадқиқ этилган. Шоир Хаёлий қаламига мансуб шеъри ва қўлёзмаси таҳлил қилинган. Ушбу қўлёзма Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти Қўлёзмалар фондида сақланади.
АРАБ ЖАМИЯТИ ЭВОЛЮЦИЯСИДАГИ АЙРИМ ТЕНДЕНЦИЯЛАР БОРАСИДА
Мисрдаги демократиянинг хусусиятлари кўриб чиқилган, сиёсий тенденциялар демократик жамият қадриятлари нуқтаи назаридан таҳлил этилган. Миср жамиятининг эволюцияси ва трансформацияси, сиёсий бошқарувининг ўзига хосликлари, очиб берилган. Демократик ўзгаришларга нисбатан мухолиф кучларнинг ёндашувлари тадқиқ этилган. Мисрда жамиятнинг либераллашуви ва модернизацияси, давлат аппаратига ёш раҳбар ходимларни тайинлаш сиёсати баён этилган.
БРИТАНИЯ ИМПЕРИЯСИ ТАСАРРУФИДАГИ СЕЛАНГОР ШТАТИНИНГ ҲУКУМАТ ТИЗИМИ
Ушбу мақола Британия империясининг Малайзия ярим оролига кириб келиши сабабларини излашга интилади. Ушбу тадқиқот Британия аралашувининг асосий сабабларидан бири Малайзия давлатига кириб келиши орқали савдо имкониятлари кенгайиши билан боғлиқлигини аниқлади. Яна бир сабаб Малайзия аҳолисининг турли хил кланлари ўртасидаги урушлар билан боғлиқ эди. Ва ниҳоят, инглизлар сиямларнинг келажакда Малая штатларига аралашишини истамадилар.
XX АСРНИНГ ОХИРИДА ЭРОН ИСЛОМ РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ФОРС КЎРФАЗИ МАМЛАКАТЛАРИ БИЛАН МУНОСАБАТЛАРИ
Мақолада ХХ аср охирида Эрон Ислом Республикаси ички сиёсатидаги ўзгаришлар, хусусан, мамлакат президенти ваколатларининг (диний раҳбар ижозати билан) эркинлаштирилиши ва кенгайтирилиши натижасида Теҳрон ташқи сиёсий вазифаларни эркин ижро эта бошлаши, минтақада хавфсизлик ва барқарорликни ўрнатиш юзасидан қўйган амалий қадамлари Форс кўрфази араб монархиялари билан мулоқотининг янада яхшиланиши ва кенгайишига сабаб бўлгани ёритилган.
ХАЛҚ ОҒЗАКИ ИЖОДИДАГИ ДИНИЙ МОТИВЛАРНИ ЎРГАНИШ МАСАЛАЛАРИ
Ўзбек халқи қадимдан диний ва умумбашарий қадриятларини эъзозлаб, ардоқлаб келган . Бу ҳақда халқимизнинг кўплаб оғзаки ижоди намуналарида сақланиб келинган ва уни тадқиқ этиш асосий масалалардан бирига айланиб улгурди. Ушбу мақола халқ оғзаки ижоди намуналаридан бири бўлган диний термалар тадқиқотига бағишланган.
АМИР ТЕМУРНИНГ ЯҚИН ШАРҚ МАМЛАКАТЛАРИДАГИ ҲАРБИЙ СИЁСАТИ
Ушбу мақолада Амир Темур нинг ташқи сиёсати, Олтин Ўрда хони Тўхта мишхон, Усмоний Султони Боязид Йилдирим ва Мамлук Султони Султон Барқуқ ўртасида Амир Темурга қарши тузилган ўзига хос “Учлик иттифоқи” ҳеч қандай натижа бермагани тарихий таҳлилий маълумотлар келтирилган. Шунингдек, Амир Темурнинг сергаклик билан ҳаракатланиши, тадбиркорлиги унга доимо ғалаба олиб келиши, бугун ва келажак учун муносиб ўрнак бўла олганлигининг ўзига хос хусусиятлари ёритиб берилган.
XIX АСР ОХИРИДА ТУРКИСТОН - ХИТОЙ ЧЕГАРАЛАРИДА БОЖ МАСАЛАЛАРИ ҲАҚИДА
Манбаларни таҳлил қилиш асосида мақолада XIX-аср охири – ХХ-аср бошларида Россия империясининг Туркистон орқали Хитой билан савдо-иқтисодий алоқа- ларининг айрим хусусиятлари ва жиҳатлар ўрганилиб, ушбу даврда импорт ва экспорт объектлари аниқланди. Муаллиф Туркистон – Хитой чегараларида божхона ишининг ривожланиш жараёнини таҳлил қилган.
ҚУРЪОН ВА ТАФАККУР
Мақолада Қуръони каримда келган машҳур қиссалар атрофида илмий баҳс юритилади. Мазкур қиссаларнинг аввало ислом тарихида тутгун ўрни, шунингдек, улардан олинадиган асосий хулосалар ҳақида гап боради. Муаллиф Қуръон маъноларининг таржимасига исломшунослик нуқтаи назаридан ёндошар экан, нисбатан эркин фалсафий мушoҳада юритади ва бир вақтнинг ўзида, эътиборли манбалардан фойдаланган ҳолатда хулосалар чиқаради.
ҲАДИСЛАРДА ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ ТАФСИЛИ
Мазкур мақолада ҳадислардаги инсон ҳуқуқлари, тижорат ва меҳнат ҳуқуқи, оила ҳуқуқи билан боғлиқ масалалар тадқиқ этилади.Асосий эътибор ислом ҳуқуқи, фиқҳ механизмларига, улардаги ҳуқуқ институтлари, нормаларининг ишлашига эмас, балки ижтимоий-антропологик масалаларга қаратилади. Ислом ҳуқуқшунослигида инсон, унинг ҳаёти тижорат ва меҳнат ҳуқуқида, оилавий муносабатларда намоён бўлиши, ҳимояланиши ҳақида сўз боради.
ҲАДИС РОВИЙЛАРИ ИСМЛАРИНИ ЎРГАНИШ ҲАҚИДАГИ КИТОБЛАР
Ушбу мақолада ҳадис ровийлари исмларини ўрганиш ҳақида сўз юритилади. Ҳадис ровийлари исмларини ўрганиш доир мисоллар келтирилиб, бу борадаги баъзи таҳлиллар берилади.
БАҲОУДДИН НАҚШБАНД – ҲАЛОЛЛИК ВА ПОКЛИК ТИМСОЛИ СИФАТИДА
Мақолада Нақшбандия камолот йўлини асослаган Баҳоуддин Нақш банд (1318-1389) ҳаёти ва таълимотини истиқлол даврида ўрганилиши, унинг маънавий мероси, ҳалоллик тимсоли эканлиги, ҳалол луқмага риоя қилганлиги, ҳалол тушунчасини жуда кенг маънода тушунганлиги ва ҳалолликга доир айтган ўгитлари, “Дастба кору дилба ёр” шиорининг моҳияти, унинг ҳалоллик ғояларини ҳозирги Ўзбекистонда тарғиб этиш йўлларига оид тавсиялар баён этилган.
УВАЙС ҚАРАНИЙ ВА УВАЙСИЙЛИК
Ушбу мақолада тасаввуфнинг йирик вакили Увайс Қараний ҳақида сўз юритилган. Унинг шахсияти, ҳаёт йўли ва тасаввуф тарихида тутган ўрни мақолада ёритилган. Шунингдек, тасаввуфда увайсилик анъанасининг пайдо бўлиши, Увайс Қаранийга қанчалик алоқадорлиги ҳақида ҳам маълумотлар берилган. Увайсиликнинг келиб чиқиши, турлари ва шартлари батафсил ёритилган.
ҲАКИМ ТЕРМИЗИЙ – НАФС ИЛМИНИНГ НАЗАРИЁТЧИСИ
Мазкур мақолада тасаввуф фалсафасининг йирик назариётчиларидан бири мутасаввиф Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Али ибн ал Ҳасан ибн Башир ал-Ҳаким ат-Термизий таълимотида нафс ва уни тарбиялаш йўллари таҳлил этилган.
ИМОМ АБУЛҲУСАЙН ҚУДУРИЙ – ҲАНАФИЙ ФИҚҲИ РИВОЖИГА УЛКАН ҲИССА ҚЎШГАН АЛЛОМА
Ҳанафий мазҳаби ривожланиб ўлкаларга тарқалгунича уламолар турли даражада хизматлар қилдилар. Шундай забардаст ҳанафий олимлардан бири, ўзининг “Мухтасар” китоби орқали машҳур бўлган Абул Ҳусайн Ал-Қудурий эди. Бу зот ўзининг теран ақлу заковати ва етук илми билан турли сохаларга доир китоблар ёзди ва ҳанафий мазҳаби ривожи ҳамда мусулмонлар бирлиги йўлида кўплаб баҳс-мунозаралар олиб борди.
ЖАМИЯТ МАЪНАВИЙ МУҲИТИНИ СОҒЛОМЛАШТИРИШДА ДИНИЙ МАЪРИФАТНИНГ ЎРНИ
Бугунги дунёда рўй бера ётган воқеа ҳодисалар ва ижтимоий сиёсий вазиятнинг таҳлили диний маърифий соҳадаги фаолият самарадорлигини ошириш ва малакали кадрлар тайёрлашнинг яхлит тизимини яратишни тақозо этмоқда. Айни шу йўналишдаги жаҳолатга қарши кураш да диний таълимнинг аҳамияти шун даки, бағрикенглик, ҳар қандай маънавий таҳ дидларга барҳам беришга замин яратилади. Мақолада глобаллашув ва универсаллашув шароитида Ўзбекистондаги ижтимоий, сиёсий ва мафкуравий жараёнларнинг ўзига хос жиҳатлари ўрганилган.
ГЕНДЕР ВА ЗАРДУШТИЙЛИК
Ушбу мақолада Шарқ қадимияти ва Европа антик даврларидаги гендер тушунчаси, унинг таърифи, маъносининг талқини устида баҳс-мунозаралар ҳамда мазкур тушунчанинг луғавий маъноси таърифланган. Шунингдек, зардуштийлик Авеста жамиятида илоҳиёт (пантеон) даражасида функционал гендер таснифи, зардуштийлик маъбудалари Чиста, Ардви Сура, Аши каби кўп функцияли хусусиятлари гендер универсаллиги орқали тушунилгани илмий тадқиқ қилинган.
ВИРТУАЛ МАКОНДА ДИН ВА ИЖТИМОИЙ ИДЕНТИКЛИК ТАҲЛИЛИ
Мақолада виртуал макон ва кибермаконнинг онтологик хусусиятлари, хусусан, онтологик моделнинг борлиқ ҳамда мавжудликни дақиқ нуқталарини орқали, технократик, деконструктив ва психоаналитик моделлар кўринишларида таҳлил қилинган. Шунингдек, идентиклик ва идентификалашув жараёнининг мазмун моҳияти ва механизмлари уларни амалдаги жараёнларида бирламчи ўринда мобил мессенжерлар орқали амалга ошиш хусусиятлари еритиб берилган.
АБУ РАЙҲОН БЕРУНИЙНИНГ ХРИСТИАНЛИК ТЎҒРИСИДАГИ ҚАРАШЛАРИ
Беруний энциклопедик олим сифатида кўплаб асарлар ёзиб қолдирди. Динлар тарихи билан боғлиқ асарларида христианлик динининг пайдо бўлиши, кенгашлари (соборлар), ибодат маросимлари, муқаддас китоблари ва христиан оқимлар ўртасидаги зиддиятларни ёритган. Мингйиллар аввал пайдо бўлган христианлик анъаналарини мерос қилиб олган авлиё Павел тўғрисида ҳам фикрлари мавжуд. Мақолада Берунийнинг христианликка оид қарашлари таҳлил этилган.
АБУ ҲАНИФА СИЙМОСИНИНГ МАНОҚИБЛАРДА ЁРИТИЛИШИ
Нумон ибн Собит Абу Ҳанифанинг таржимаи ҳоллари алоҳида китоблар ва биографик тўпламларда мақолалар шаклида кўп ёзилган ва ҳанузгача ўрганилмоқда. Мустақил Ўзбекистонда ҳам, Шарқ ва Ғарбда ҳам унинг ҳаётини объектив ўрганиш йўлга қўйилган ва унинг илмий маънавий меросини ўрганиш муҳим аҳамиятга эга. Ушбу мақолада ҳам Абу Ҳанифа сиймосини ёритишга харакат қиламиз.
ФОРСИЙ ШЕЪРИЯТДА ҚАСИДА ВА ТАТАББУ САНЪАТИ
Бу мақолада Амир Хусрав Дехлавийнинг қасийда жанридаги улкан мероси ҳамда татаббу санъати ўрганишга ҳаракат килинган. Мақоланинг мақсади шоир асарларидаги мафкуравий ва бадиий усулни ўрганиш, шоирнинг қасийда жанридаги маҳоратини аниқлаш, шунингдек унинг қасийдаларини таҳлил қилиш орқали форс- тожик адабиёти тарихида унинг асарлари ўрнини аниқлашдан иборатдир. Шоирнинг асарларига, шу жумладан унинг қасийдаларига қизиқиш шоирнинг ўрта асрларда мустақил мактаб ярата олганлиги билан боғлиқ.
ТАСАВВУФИЙ ТАФСИРЛАР ТАРИХИ
Ўзбекистондан етишиб чиққан алломалар ислом илмларининг ҳамма соҳалари бўйича улкан ишларни амалга оширганлар. Ҳадис, ақида, фиқҳ, тафсир ва бошқа йўналишлар қаторида илмлари ҳам юртимизда камол топди. Ушбу мақолада юртимиздан чиққан буюк мутасаввуф олими, кубравийя таълимотининг асосчиси Нажмиддин Кубро, унинг ҳаёти ва тасаввуфий Қуръон тафсири ҳақида маълумот берилади.
ТАРИХИЙ АСАРЛАРНИНГ ҚИЁСИЙ ТАҲЛИЛИГА ДОИР МУЛОҲАЗАЛАР
Мақолада ўрта асрда яшаб ижод этган муаррих Ибн Жарир ат-Табарийнинг “Тарих ар-русул вал мулук” асарининг ўзига хос жиҳатлари ва шарқшунос-исломшунос олимларнинг асар борасидаги эътирофлари, асарнинг тарих илми ривожида тутган роли ва бугунги кундадаги аҳамияти, муаррихнинг ўзига хос услуби ҳақида маълумотлар келтириб ўтилган.
FORS TILIDA QO‘SHMA FE’LLARNING MA’NO GURUHLARI VA FUNKSIONAL EKVIVALENTLARI
Maqolada tildagi variantlashuv hodisasida muhim o‘rin tutadigan funksional ekvivalentlik munosabatlari haqida so‘z yuritiladi. بررسی کردن [barresi kardan] fe’li tadqiqot obyekti sifatida keng tadqiq qilinadi, uning leksik-semantik variantlari aniqlanadi. Leksik-semantik variantlari klassifikatsiya qilinib, ma’no guruhlariga ajrati ladi va har bir ma’no guruhining funksional- ekvivalentlari aniqlanadi. Aniqlangan funksional ekvivalentlar manbalar asosida tahlil qilinadi. Tadqiqot davomida بررسی کردن [barresi kardan] qo‘shma fe’li o‘zining besh ma’no guruhidagi o‘n oltita ma’no qatorida oltmishdan ortiq so‘z bilan funksional ekvivalentlik munosabatiga kirishishi aniqlanadi.
YUSUF BALASAGUNIYNING “KUDATGU BILIG” SHE’RIDAGI GUMANISTIK PEDAGOGIKА
В статье рассматривается генезис гуманистической педагогики, ее появление и роль в Средней Азии. Анализируется роль интеллектуального наследия великих мыслителей Средней Азии: Фароби, Абу Али ибн Сино, Алишер Навои. Подробно рассматривается творчество Юсуфа Баласагуни – выдающегося поэта, мыслителя и ученого Востока. Анализируется его поэма «Кудатгу Билиг» («Благодатное знание»), преследующая воспитательные, педагогические и гуманистические цели.
СЎФИЙЛИКДА БИЛИШ ЖАРАЁНЛАРИНИНГ ЎЗИГА ХОСЛИГИ
Мазкур мақола сўфизмда билиш жараёнларининг ўзига хос хусусиятларига бағишланади. Маълумки, сўфизм таълимотида билиш жараёни марказий масалалардан бири ҳисобланади. Мақола буюк сўфийларнинг фикрига кўра маърифат қандай тушунча, билиш жараёни қандай амалга оширилади, билиш жараёнининг даражалари мавжудми, оламни ва ўзини ўзи билиш жараёнида ладун илмининг роли қандай, кашф назариясининг моҳияти нимадан иборат ва ҳ.к. масалалар тўғрисида маълумот беради.
ЎҚИТУВЧИЛАРДА ПЕДАГОГИК ҚОБИЛИЯТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ
Мақолада ўқитувчиларда педагогик қобилиятни ривожлантириш, касбий маҳорат ва коммуникатив кўникмаларнинг аҳамияти, бўлажак ўқитувчиларни тайёрлаш психологияси ва педагогик талаблар таҳлил қилинган. Тадқиқот давомида мавзуга оид тарихий, фалсафий ва манбашунослик аспектлари кенг кўламда ўрганилган бўлиб, уларнинг бугунги кундаги илмий ва амалий аҳамияти очиб берилган. Мақолада илгари сурилган назарий қарашлар ва хулосалар исломшунослик, тарих ва ижтимоий фанлар соҳасидаги мутахассислар ҳамда тадқиқотчилар учун муҳим илмий манба бўлиб хизмат қилади. Шунингдек, олинган натижалар миллий ва умуминсоний қадриятлар уйғунлигини таъминлаш борасидаги долзарб вазифаларни ҳал этишга йўналтирилган.
ТАЛАБАЛАР ШАХСИНИ МАЪНАВИЙ-АХЛОҚИЙ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ ПСИХОЛОГИК ШАРТ-ШАРОИТЛАРИ ВА МЕХАНИЗМЛАРИ
Мавзунинг долзарблиги одамларнинг асосий қисмининг маънавий- ахлоқий маданияти пастлигидан келиб чиққан замонавий жамиятнинг ижтимоий муаммоларининг оғирлиги билан боғлиқ. Шу билан бирга, хозиргача даврда илмий нуқтаи назардан, шу жумладан педагогик психологияда шахснинг маънавий-ахлоқий шаклланиши муа ммоси энг кам ўрганилган ва ўрганалаётган йўналиш бўлиб хисобланади. Ушбу мақолада талабалар шахсининг маънавий-ахлоқий ривожланиш механизмлари ва ушбу жараённинг психологик омиллари келтирилган.
ДАВЛАТ БОШҚАРУВИДА ХОТИН-ҚИЗЛАРНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ - МАМЛАКАТ ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ БАРҚАРОРЛИГИНИНГ МУҲИМ ОМИЛИ
Мақолада ёш хотин- қизларни раҳбар лавозимларда фаолият олиб боришини қўллаб-қувватлаш механизмлари, ёш хотин-қизларнинг лавозимда ўсишлари учун муҳим омиллардан бири бўлган таълим, фан борасидаги муаммолар, мамлакатимизда бу борадаги мавжуд ҳолат таҳлил қилинган ва амалий тавсиялар тақдим этилган.
ДАСТУРИЙ ВОСИТА АСОСИДА ТАЛАБАЛАР БИЛИМИНИ ПСИХОЛОГИК ДИАГНОСТИКА ҚИЛИШ
Ушбу мақолада талабаларнинг диний илмларга қарашларига мойиллигини психологик диагностика қилиш имкониятини берувчи тестлаш тизими ишлаб чиқилганлиги ва бу талабаларнинг турли хил нотўғри “оқим” лар ғояларига эргашишга бўлган мойиллик даражасини аниқлаш ва психодиагностика қилиш жараёни учун қулай ва самарали дастурий тизимлиги ҳақида фикр юритилади.
ИННОВАЦИОН ЖАРАЁНЛАРНИ САМАРАЛИ БОШҚАРИШ – ЖАМИЯТНИНГ ЯНГИ ҚИЁФАСИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ОМИЛИ
Ушбу мақолада янги Ўзбекистоннинг замонавий қиёфасини шакллантиришда маънавий соҳадаги инновацион тамойиллар ва қадриятларнинг механизми, жаҳон фани ва инновация фаолиятининг ютуқларидан кенг фойдаланиш каби масалалар ёритилган. Жамиятда янги маънавий қиёфани шакллантиришда жамоатчилик назоратини кучайтириш, Олий Мажлисда қонунчилик, Ижро ҳокимиятида бошқарув механизмини янада такомиллаштиришнинг самарали тизими ҳақидаги фикрлар баён қилинган.
АХБОРОТ ХУРУЖЛАРИ ВА МАФКУРАВИЙ ТАҲДИДЛАР
Дунёда XX асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб компьютерлар ва интернет алоқаси оммалашуви инсон амалий фаолиятининг ҳар бир жабҳасига, хусусан, диний жараёнларга таъсири баробарида, XXI аср ибтидосида қатор ижтимоий ва иқтисодий муаммоларни ҳам келтириб чиқарди. Инсоният тарихида маълумот узатилишининг тезлиги ва муҳимлик даражаси бугунги кундагидек жадал суръатларда оммалашишига кибермакон асосий воситалардан бири бўлиб хизмат қилмоқда. Шу боисдан ҳам кибермакон билан боғлиқ диний- маънавий жараёнларни илмий концептуал ўрганиш долзарбдир.
ШАХСНИ ТАНИБ ОЛИШДА ТАСВИРДАГИ ОБЪЕКТ БЕЛГИЛАРИ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ
Ушбу мақолада қулоқ чаноғи тасвири асосида шахсни таниб олиш масаласида тасвирдаги белгилар ажратишнинг самарадорлигини ошириш алгоритмлари таклиф этилган. Ушбу алгоритмларнинг биринчи босқичида берилган тасвирлар Габор фильтри ёрдамида фильтрлаш амалга оширилади. Иккинчи босқичида эса геометрик белгиларни ажратиш усули ёрдамида қулоқ чаноғи тасвирларидан характерловчи белгилар ажратиб олинади. Ишлаб чиқилган алгоритмлар тасвирлар кўринишида берилган объектларни таснифлаш масаласини ечишга йўналтирилган турли кўринишдаги дастурий мажмуаларни ташкил этишда қўлланилиши мумкин.
ИСЛОМ МОЛИЯСИДА САЛАМ ТИЖОРАТ ШАРТНОМАСИНИНГ ҚЎЛЛАНИЛИШИ
Ушбу мақола ислом фиқҳида қабул қилинган салам савдосининг шартлари, ўзига хос хусусиятлари ва бошқа тижоратлардан фарқли жиҳатларини ёритишга қаратилган. Шунингдек, салам битимини ислом молияси муассасалари томонидан молиявий инструмент сифатида қўлланилишига доир масалаларни ҳам қамраб олган.
КИТОБГА ТАҚРИЗ: ЗИЁДОВ, ШОВОСИЛ. ЎРТА ОСИЁ СФРАГИСТИКАСИГА ОИД МАТЕРИАЛЛАР (ТОШКЕНТ. XIX – XX АСР БОШЛАРИ). МУҲРЛАР НУСХАЛАРИ КАТАЛОГИ.
Ушбу тақризда тадқиқотчи Шовосил Зиёдовнинг Ўрта Осиё сфрагистикаси тарихига бағишланган янги каталоги таҳлил қилинади. Китобда Тошкент вилояти ва унга туташ ҳудудларда қўлланилган тарихий муҳрлар ва уларнинг босма намуналари илмий тавсифланган. Муаллиф шарқ қўлёзмаларида учрайдиган муҳрларни аниқлаш, тизимлаштириш ва уларнинг эгалари ҳақида қимматли маълумотларни тўплашда катта ҳажмдаги ишларни амалга оширган. Тақризчи ушбу нашрнинг соҳа ривожидаги аҳамиятини юқори баҳолайди.

