Jild 4 № 2 (2021)
Maqolalar
ХИТОЙ ДАВЛАТЧИЛИК ТИЗИМИ ШАКЛЛАНИШИ ТАРИХИ
Мазкур мақола қадимги Хитой давлатчилик тизими тарихига бағишланган. Шу боис мамлакатнинг бошқаруви ҳақида тасаввур ҳосил қилиш учун дастлаб Хитой афсонасига мурожаат қиламиз. “Қачонлардир «Осмон ости»ни донишманд Ян бошқарган. У қаригач валийаҳд деб ўз ўғлини эмас, балки иқтидорли ва шижоатли Шунни тайинлаган. Вақт ўтиши билан Шун ўз тахтини одамларни сув тошқинидан қутқара оладиган кишига топширишини эълон қилган. Бу ишни фақат буюк Уу уддалаган”. Айни шу масъулият туйғуси қадимги Хитой давлатчилик тизими тамойилини белгилаган.
ДЕОБАНДИ ҲАРАКАТИ ВА УНИНГ АФҒОНИСТОНДАГИ СИЁСИЙ ЖАРАЁНЛАРДАГИ РОЛИ
Америка Қўшма Штатлари бошчилигидаги халқаро коалиция кучларининг Афғонистондан тўлиқ олиб чиқиб кетилишининг бошланиши муносабати билан АИРдаги ички сиёсий вазиятнинг эҳтимолан кескин ўзгариши Афғонистон муаммосининг ҳал этилмаганлиги ҳолатига радикал исломий гуруҳлар ва ҳаракатларнинг салбий таъсири масаласини янада долзарблаштирмоқда. Қирқ йилдан ортиқ даврда ислом шиорлари остида Афғонистонда давом этаётган уруш жараёнларида толибларнинг пайдо бўлиши ва сиёсий саҳнага чиқишида муайян роль ўйнаган кучлар қаторига Деобанди ислом мактабини (ҳаракатини) киритиш мумкин.
ТУРКИЯНИНГ ЯҚИН ШАРҚДАГИ СИЁСАТИ БЎЙИЧА ЎЗ ЁНДАШУВИ (СУРИЯ ВА ЛИВАН МИСОЛИДА)
Яқин Шарқдаги муаммолар тўғридан-тўғри Туркиянинг хавфсизлигидан иқтисодиётга бўлган манфаатларига таъсир қилади. Совуқ уруш даврида Туркия Яқин Шарқ ишларида қатнашмади. Сиёсий атмосфера турк сиёсатчиларига янги сиёсат олиб боришга имкон берди. Ушбу мақола Туркиянинг Яқин Шарққа нисбатан янги ташқи сиёсатига бағишланган бўлиб, Сурия ва Ливандаги вазиятни англашни акс эттиради.
ИЛК ИСЛОМ ДАВРИДА АРАБ-МУСУЛМОН МАДАНИЯТИНИНГ РАСМИЙЛАШТИРИЛИШИ ВА КЕНГ ТАРҚАЛИШИ
Мақолада араб-мусулмон маданиятини янада кенгайтиришга ёрдам берган асосий омилларга эътибор қаратилинди. Бу арабларга “янги” дунё қарашни оммалаштиришга ва шу билан бирга араб-мусулмон маданиятини илк ислом даврида жахон тарихининг цивилизацион жихати сифатида тушунишга ёрдам берди. Ушбу илмий изланиш араб-мусулмон маданиятини Мухаммад пайғамбар ва маъмурий аристократлари ўртасида тизулган пакт Арабистон ярим оролининг ёш маданиятини янада ривожлантириш учун бошланғич нуқтаси бўлган араб-мусулмон пакти кўзда тутилиб ўрганилади.
ҲАКИМ ТЕРМИЗИЙ ТАЪЛИМОТИ АСОСЛАРИ
Ушбу мақолада умумбашарий фикрий тараққиёт тарихида муҳим из қолдирган мутафаккирлардан бири бўлган Муҳаммад Ҳаким Термизий ижоди таҳлил этилган. Олимнинг турли соҳаларда олиб борган фаолияти манбаларга асосланган ҳолда тақдим этилган. Унинг қарашларини бирлаштириб турувчи умумийликни топишга ҳаракат қилган ҳолда ушбу яхлитлик ва тизимлилик ривожи таълимот нуқтасига етиб борганлигига оид хулосалар берилган.
АБД АЛ-АЗИЗ АЛ-МАҚАЛИХ ИЖОДИ ВА ФАОЛИЯТИ
Ушбу мақола яманлик шоир, ёзувчи, йирик арбоб Абд ал-Азиз ал-Мақалихнинг ижоди ва фаолиятига бағишланган. Доктор ал-Мақалих қаламига 15дан ортиқ шеърий тўпламлар, ўнлаб танқидий мақолалар ва араб адабиёти тарихига оид бир қатор тадқиқотлар мансубдир. Абд ал-Азиз ал-Мақалих Яман ёзувчилари уюшмасининг фаол аъзоси, “Янги Яман” журнали муҳарриридир. Устоз Сано университетида замонавий араб адабиёти бўйича маърузалар ўқийди.
“УСУЛ АЛ-ПАЗДАВИЙ” АСАРИНИНГ ТОШКЕНТ ҚЎЛЁЗМАЛАРИ
Мақолада Фахрул-ислом Паздавий қаламига мансуб фиқҳнинг назарий асослари соҳасида машҳур бўлган “Усул” асари ва унинг қўлёзма нусхалари ҳақида маълумот берилган. Асарнинг Тошкент кутубхоналарида сақланаётган қўлёзмалари ва уларнинг дунё китоб фондларидаги нусхаларидан фарқлари, афзалликлари кўрсатиб ўтилган. Шунингдек, асарнинг соҳадаги кейинги давр адабиётларига таъсири ва ҳозирги кунги аҳамияти ҳақида тўхталиб ўтилган.
ИЛК ЎРТА АСРЛАРДАГИ СИЙРА АСАРЛАРИ ВА УЛАРНИНГ ЎЗИГА ХОСЛИГИ
Мақолада илк ўрта асрларда араб халифалигидаги илмий-маданий муҳит ва унинг муҳим тармоқларидан бўлган тарих илми хусусида сўз боради. Мазкур даврда ҳукм юритган Аббосийлар сулоласи илмий муҳит учун алоҳида эътибор қаратди. Бу даврда тарих илмида мағозий ва сийра йўналишларида кўплаб асарлар ёзилди. Хусусан, сийра йўналишида илк ўрта асрларда ижод қилган тарихчилар ва уларнинг асарлари тўғрисида малумотлар келтирилди.
МУСНАД АСАРЛАРИНИНГ ИЛК ҲАДИС ТЎПЛАМИ СИФАТИДА ШАКЛЛАНИШ БОСҚИЧЛАРИ
Мақолада Пайғамбар (с.а.в.) ҳаётлик даврида саҳобалар ҳаётида ҳадисларнинг ўрни, саҳобаларнинг ҳадисларга бўлган кучли қизиқиши ҳадис тўпламлари ва манбалар асосида таҳлил қилинган. Саҳобалар давридаги ҳадислар ёзилиши, жамланиши ва тўпламлар яратилишининг илк босқичи бўлмиш китобат жараёни манбалардан олинган фактлар асосида кўрсатиб берилган. Ҳадис тўпламларининг илк шакли бўлган муснад асарларининг ҳадис илми ривожидаги аҳамиятига тўхталинган.
ҲАДИС РОВИЙЛАРИНИ ЖОЙ НИСБАСИГА АСОСАН ТАРТИБЛАШ
Ушбу мақолада ҳадис ровийларини ватанларига асосан тартиблаш ҳақида сўз юритилади. Мақолада таълим муассасаларда ҳадисшунослик фанини ўқитиш жараёнида ўқувчиларга билим бериш, уларнинг билим қобилиятини ривожлантириш, уларга соф Ислом ақидасини тушинтириш каби муҳим вазифалар ҳал қилинади. Ҳадис ровийларини ватанларига асосан тартиблашга доир олиб борилган тадқиқотлардан мисоллар келтирилиб, бу борадаги баъзи таҳлиллар берилади.
ИСЛОМДАГИ ТАЪҚИҚЛАР: АҚИДАВИЙ ЙЎНАЛИШЛАР ОРАСИДАГИ ЁНДАШУВЛАР
Мақолада исломдаги ақидавий йўналишлар орасидаги ёндошувлар илмий жиҳатдан таҳлил қилинди. Ислом таълимотига кўра, табиатдаги кичик ҳужайралардан тортиб, энг катта сайёраларгача ҳаммаси илоҳий қонуниятларга бўйсунади. Жамият таъсири бўлмаган муҳитда ҳам муайян мувозанат мавжуд. Мақолада исломда мавжуд диний тақиқларнинг ақидавий асослари, турли ақидавий йўналишларнинг бу борадаги ёндошувлари тадқиқ ва таҳлил қилинган.
ИЗ ИСТОРИИ РАСПРОСТРАНЕНИЯ И СОХРАНЕНИЯ СВЯЩЕННОГО ПИСАНИЯ
В статье раскрывается вклад хафизов Корана в сохранение и передачу Священного Писания на разных этапах его ниспослания и распространения. Определена их историческая роль в формировании образованности мусульман, которая неразрывно связана с устным и письменным донесением до людей Книги Аллаха. Приводятся различные достоверные данные, являющиеся ценными свидетельствами по обозначенной теме.
ИСЛОМ ҲУҚУҚИДА АЁЛЛАРНИ ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ ҚИЛИШ АСОСЛАРИ
Ушбу мақолада аёлларни ижтимоий ҳимоя қилишнинг фиқҳий жиҳатдан асослари, далиллари, ҳукмлари ва ўзига хос хусусиятлари келтирилган. Аёлларни ижтимоий муҳофаза қилиш асослари ҳисобланган маҳр, нафақа ва мерос сингари масалаларига алоҳида урғу берилган. Шунингдек, аёлларнинг жамиятда тутган ўрни, уларни ҳар тарафлама қўллаб-қувватлаш каби жиҳатлар ислом ҳуқуқида келиши кўрсатилиб таҳлил қилинган.
АРАБ НАҲВИДА ЖИНС КАТЕГОРИЯСИНИНГ ИФОДАЛАНИШИ
Араб тилида сўзлар икки жинс, яъни музаккар ва муаннaс жинсларга бўлинади. Ҳар икки жинсни ажратиб турувчи морфологик кўрсаткичлар мавжуд бўлсада, баъзида улар ҳам сўзни қайси жинсдалигини ажратиб олишга ёрдам бера олмайди. Мазкур мақолада машҳур араб тилшунослари Аҳмад Қаббис, Антуан ад-Даҳдаҳ ва Ҳифни Носифларнинг жинс категориясига оид назарияларига тўхталиб, уларнинг фикрларини қиёсий таҳлил қилишга ҳаракат қилдик.
МИРЗО АБДУЛҚОДИР БЕДИЛ ШЕЪРЛАРИДА ИРФОНИЙ ВА БАДИИЙ ҚАРАШЛАР
Бедилнинг бой маънавий мероси Марказий Осиё мутафаккирларини бефарқ қолдирмаган. Бедил “дунёвий ва диний илмларни бир-бирига зид қўйишни ноўрин деб билади, айримлар айтганидай, аниқ фанлар ёки фалсафа диний эътиқодни заифлаштирмайди, аксинча, барча илмларни Илоҳдандир. Бедил илм-фанни эгаллашгина етарли эмас, деб ҳисоблайди ва илмни амалиётга тадбиқ этиш, ҳаёт билан боғлашни талаб қилади. Шундагина илм ҳаётда ўз натижасини кўрсатади, дейди.
ФОРС ТИЛИДАГИ ФЕЪЛЛАРНИНГ СЕМАНТИКАСИ ВА МОРФОЛОГИК СТРУКТУРАСИ
Мақолада феълларнинг сўз ясалишидаги ўрни сохтан феъли мисолида кўриб чиқилиб, 53 дан зиёд янги сўз ва 25 дан ортиқ янги мураккаб феъллар ясалишида иштирок этишлиги ҳамда сохтан феъли қўшма феълларнинг иккинчи компоненти сифатида ҳам бир қанча қўшма феълларнинг ясалишида фаол эканлиги аниқланади ва мисоллар орқали асосланади.
MAGREB DAVLATLARIDAGI TILLARARO ALOQA
Ushbu maqola Magrib davlatlari tillararo munosabatlar muammolariga bag’ishlangan va unda o’zgaruvchan til jarayonlari omillar muhokama qilinadi va Shimoliy Afrika mamlakatlarida Evropaning tilga ta’sirining oqibatlari tahlil qilingan. Kam o’rganilgan ushbu mavzu hali ham butun dunyo bo’ylab sharqshunos-arabshunoslarning tadqiqot mavzusidir. Maqola Magreb davlatlarida ikki tilli fenomenga va o’ziga xos lingvistik tiklanishga bag’ishlangan. Xulosada ushbu maqolaning asosiy tamoyillar dolzarbligi oshkor qilinadi va xulosalar berilgan.
“ЖАЖМАН” ҲИКОЯСИ БАДИИЙ-ФАЛСАФИЙ ХУСУСИЯТЛАРИ
Мақолада замонавий ўзбек насрида тадқиқотчилар томонидан алоҳида эътироф этилган “Жажман” ҳикоясининг бадиий-фалсафий мазмуни тадқиқ этилган. Хуршид Дўстмуҳаммаднинг ушбу ҳикоясида алоҳида рамзий-мажозий образ — “жажман”нинг хатти-ҳаракатлари орқали ижтимоий-маиший ва глобал масалалар ҳам кўтарилган. Энг муҳими эса, нафс тушунчаси фақат бугунги кунгагина хос эмас, асар қаҳрамонлари жамиятдаги кишилар бўлса-да, аслида улар тарихдан олинган. Зардушт бобо, Ахурамазда, Ахриман каби тушунчалар қадимги “Авесто” китобида қайд этилган образлардир.
АРАБ ТИЛИ ЗАМОНАВИЙ ХУСУСИЯТЛАРИ ШАКЛЛАНИШИДА СОЦИОЛИНГВИСТИК ТАМОЙИЛЛАР
Инсоният тараққиётида илмий адабиётларнинг адабий қадрият сифатида сақланиши, адабий ёдгорликларни илмий ўрганишда сомий тиллар гуруҳига кирувчи араб тили грамматикаси, лингвистика илми замонавий лингвистика, лингвомаданиятшунослик, социолингвистика каби соҳаларга эътибор берила бошланди. Жамиятдаги тил терминологиясининг бойишига ижтимоий-сиёсий жараённинг таъсири анъанавий тилшунослик муаммолари, йўналишларини илмий-тадқиқ қилинишида ўзига хос мактаб ва ижтимоий характерга боғлиқлигини намоён қилмоқда.
ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОНДА ДИНИЙ ИСЛОҲОТЛАР ЖАРАЁНИ
Мақолада Янги Ўзбекистон барпо қилиш шароитида жамиятда ислом динининг нуфузли мавқеини таъминлаш, оилавий таълим ва тарбияни ислом қадриятлари асосида ташкил қилиш, дунёвийлик билан диний тафаккур масалаларини узвийликда олиб бориш ва ёт ғояларига қарши курашиш, болаликдан соғлом иммунитетни шакллантириш орқали соғлом жамиятни бунёд қилишга доир ислом маърифати ва қадриятлари борасида фикр юритилади.
ZAMONAVIY XALQARO MUNOSABATLARNING GLOBALLASHUVI SHAROITIDA DAVLATLARNING MILLIY MANFAATLARI
ushbu maqolada globallashuv muammosi, uning davlatlarning milliy manfaatlariga ta’siri tahlil qilingan, ijobiy va salbiy tomonlari yoritilgan. Shuningdek, unda O’zbekistonning globallashuvdagi milliy manfaatlari bevosita ularga taalluqli. Hozirgi vaqtda xalqaro aloqalarning butun tizimida o’zgarishlar yuz bermoqda, bu belgi globallashuvdir.
АВЕСТАДА “АҲУНВАВАИТИЙ ГОҲ” ТАРЖИМАСИ ТАҲЛИЛИ
Мақола зардуштийлик (Мазда Ясна) дини пайғамбари Заратуштранинг диний, фалсафий, ахлоқий ғояларидан иборат Гаталар номли қўшиқлар туркуми биринчи боби таҳлилига бағишланган. Унда Гаталарнинг мазмуни ва моҳиятини тушунишда турли қарашлар танқидий таҳлил этилган. Бир қатор бандларнинг мазмуни янгича интерпретация қилинган. Амешаспенталар ва маъбудлар абсолют мустақил инстантлар ва Мазда иродасининг ижрочилари экани исботланган.
ДИН ВА ДАВЛАТ МУНОСАБАТИНИ ЎРГАНИШНИНГ КОНЦЕПТУАЛ УСУЛЛАРИ
В статье, озаглавленном «Концептуальные методы исследования взаимоотношений религии и государства» автор, анализируя теории государственно-конфессиональных отношений, емко отметил и систематизировал основные подходы ученых разных стран. Анализ теоретико-методологических основ взаимоотношений религии и государства является одним из приоритетных направлений религиоведения, которое способствуют пониманию и формированию эффективного взаимодействия религии и государства. В этой связи данное исследование может стать концептуально-методологической базой структурирования национальной политики в области межконфессиональных и государственно-конфессиональных отношений по пути дальнейшего укрепления духовной безопасности страны.
ЎЗБЕКИСТОНДА ДИНИЙ-МИСТИК РАМЗЛАРНИНГ ЎРГАНИЛИШИ
Мазкур мақолада Ўзбекистон ҳудудида қадимги даврларда вужудга келган илк диний тасаввурлардан бўлмиш анимизмга оид диний-мистик рамзлар ва тасвирлар талқини юзасидан ўтказилган тадқиқот натижалари илмий равишда умумлаштирилган. Шунингдек, Марказий Осиё халқлари турмуш тарзини тадқиқ этган кўплаб маҳаллаий ва хорижий олимларнинг изланишлари натижалари хусусида ҳам сўз юритилган. Жумладан, Э.Тайлор, А.Писарчик, А.Асқаров, Э.Ртвеладзе, М.Исҳоқов ва Б.Саркаратиларни киритиш мумкин.
ЗАМОНАВИЙ ҒАРБ ДИН ФАЛСАФАСИНИНГ РИВОЖЛАНИШ ХУСУСИЯТЛАРИ
Мақола ҳозирги давр дин фалсафаси таҳлилига бағишланган. Унда замонавий ғарб дин фалсафасининг асосий йўналишлари тавсифи берилади, уларнинг турлари ва глобал дунёдаги ривожланиш хусусиятлари кўрсатиб ўтилади. Экзистенциализм, неосхоластика ва неотомизм, динга ва унинг жамиятдаги ролига рационал - мантиқий қараш, дин феноменининг постсекуляр характери ва унга билиш нуқтаи назаридан ёндашиш – дунёдаги замонавий диний жараёнларни тушунишнинг хусусиятлари ва манбаи сифатида фарқлаб олинади.
ИСЛОМ МУТАФАККИРЛАРИ ҚАРАШЛАРИНИНГ ФАЛСАФИЙ ФИКР ТАРАҚҚИЁТИДАГИ ЎРНИ
Инсоният фалсафий фикри тараққиётида турли маданиятлар ўз ўрнига эга. Бу маданиятлар бир-бирини тўлдириб бориб, илм-фан тараққиётига муносиб хисса қўшиб келган. Бу борада мусулмон мутафаккирларининг бебаҳо мероси инсоният тараққиётига хизмат қилиб келган. Мутафаккирлар ўз асарларида аввалги антик давр тафаккурини нафақат такомилига етказдилар, балки уни ислом дини таълимоти тамойиллари билан боғладилар. Кейинчалик мазкур қарашлардан Европа фалсафий фикри баҳраманд бўлди. Жаҳон тамаддунига ўз ҳиссасини қўшган Ибн Сино, Ибн Рушд, Ғаззолий каби даҳоларнинг асарлари ҳозирги кунда ҳам тадқиқотчиларнинг диққат марказида турибди.
ТАЛАБА МУҲИТИДА СТРЕСС НАМОЁН БЎЛИШИНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ ВА УНИ БАРТАРАФ ЭТИШ ЙЎЛЛАРИ
Мазкур мақолада стресс, стрессга чидамлилик, талабалар муҳитида стресс намоён бўлишининг ўзига хос хусусиятлари, уни келтириб чиқарувчи омиллар, копинг стратегиялар ва диний копинг тушунчалари кўриб чиқилган. Шунингдек, стрессни ўрганиш соҳасидаги тадқиқотлар, олий ўқув юртлари талабаларининг стрессга чидамлилигини ошириш усуллари ва долзарб тадқиқот йўналишлари, бу соҳада қўлланиши мумкин бўлган методикалар таҳлил қилинган.
ЭМОЦИОНАЛ ИНТЕЛЛЕКТНИНГ ЎРГАНИЛИШ ТАРИХИ
Мақолада бугунги кунда психология фанида долзарб масалаларидан саналадиган эмоционал интеллект феномени, ўрганилиш тарихи, унинг шахс ўзини англаши ва шахслараро муносабатларга киришишидаги роли тизимли таҳлил этилади. Эмоционал интеллектга турли олимларнинг ёндашувлари ўзаро таққосланади, уларнинг ўзига хос хусусиятлари ёритиб берилади. Эмоционал интеллектни тадқиқ қилиш учун ишлаб чиқилган методикаларнинг ютуқ ва камчиликлари баён этилади.
МАЪНАВИЙ-АҲЛОҚИЙ ТАРБИЯДА ҚАДРИЯТЛАРНИНГ АҲАМИЯТИ
Мақолада маънавий ахлоқий тарбия мезони хисобланган қадриятлар тизими, уларнинг турлари хозирги ахборотлашган жамиятда тарбиянинг кибермаконга трансформацияси жараёнларида айнан аждодлар мероси ва уларнинг тарбиядаги ахамияти қадриятлар мисолида ёритиб берилган. Шунингдек, замонавий интеллектуал авлод тарбиясида илм ва ахлоқнинг узвийлигини амалий инновацион тарзда қўллай олиш билан натижага эришиш мумкинлиги исботланган.
ЁШЛАР ТАРБИЯСИДА ИМОМ БУХОРИЙ ҲАДИСЛАРИНИНГ ЎРНИ
Мақолада Ислом динининг мусаффолигини сақлаш, унинг асл моҳиятини очиб бериш, соф эътиқодни тарғиб этиш юртимиздан етишиб чиққан буюк аллома Имом Бухорий ҳаёти ва маънавий мероси билан боғлиқлиги, Имом Бухорийнинг ҳадис илмига муносабати, ҳадисларни ёд олибгина қолмай, балки ёшлигидан бошлаб саҳиҳ (тўғри, ишончли) ва ғайрисаҳиҳларга ажратиш, уларнинг иллатини аниқлаш, ҳадис ровийларини ўрганиб таҳқиқ қилиш, улар ривоятининг адолатлилигини, ҳадис илмининг турли масалаларини тадқиқ этиш, уларни жамлаш ва Қуръон оятлари билан узвий боғлиқликда ўрганиш каби масалалар билан қизиққанлиги, Имом Бухорий ҳадисларининг жаҳоншумул аҳамияти, ҳамда ёшлар тарбиясини миллий ва диний қадриятлар асосида олиб борилишида аллома маънавий меросининг катта тарбиявий аҳамиятга эгалиги ўрганилган.
АХБОРОТ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШДА ТАСВИРЛАРГА ИШЛОВ БЕРИШ АЛГОРИТМЛАРИ
Ушбу мақолада тасвирларга ишлов беришда статик ва динамик тасвирларнинг сифатини тиклаш алгоритмларини тадқиқ қилиш, хажмини камайтириш масалалари қаралади. Ишлаб чиқариладиган алгоритмлар тасвирларга ишлов бериш ва таҳлил этиш тизимларида, рақамли телевиденияда ҳамда сифати жиҳатидан паст ҳисобланган манбалар ва тасвирлар учун ҳам қўлланилиши мумкин. Бу алгоритмларнинг тасвирларга ишлов беришга йўналтирилган параметрлар ва алгоритмларга ишлов бериш ва ўзгартириш орқали бир нечта ўқув қўлланмалар шакллантириш ҳам мумкин.
AXBOROT VA MADANIYATNING ORGANIK SINTEZI
Maqolada, axborot madaniyati tushunchasi mazmun mohiyati va axborot madaniyati umumiy madaniyatning bir qismi ekanligi, umuman madaniy faoliyatning eng muhim jihatlaridan biri sifatida tushunilishi kerakligi; axborot madaniyati turli yoʼnalishlarda jumladan texnik – texnologik hamda ijtimoiy sohalarda amal qilishi, axborot madaniyatining ushbu jihatlari shaxsning rivojlanishiga turlicha ta’sir ko’rsatishi, texnik – texnologik yoʼnalishda axborot madaniyati bu texnik axborot vositalari va ularni axborot olish, saqlash, qayta ishlash hamda olish uchun foydalanishning samarali uslublari haqidagi bilim ekanligi, o’rganilgan.
KIBERMAKONDA XAVFSIZLIKni TA’MINLASHning ZAMONAVIY USUL VA ALGORITMLARI
Ushbu maqolada kiber jinoyat turlari va ularga qarshi olib borilayotgan choralar keltirilgan. Kiber xavfsizlik masalalarining dolzarbligi va ularning statistik tahlillari keltirilgan. Bu borada Oʼzbekistonda olib borilayotgan ishlar tahlili keltirilgan. Dunyo bo`yicha ko`p ishlatilgan parollar statistikasi va parollarni generatsiya qilish usullari keltirilgan.

