Jild 3 № Special Issue 4 (2020)
Maqolalar
ИСЛОМ ТАРИХИДА ХАЛИФАЛИК ИНСТИТУТИ
Ушбу мақолада Ислом тарихида халифалик институти борасида сўз юритилади. Муҳаммад (с.а.в.) ҳаёт пайтларидаёқ келажакда бу давлатни бошқаришда муайян ўзгаришлар юз беришини, динийлик ва дунёвийлик муносабатларида батамом янги тамойиллар шаклланишини англаган ҳолда “мендан кейин халифалик ўттиз йил давом этади, ундан сўнг амирлик-подшолик бўлади”, мазмунидаги ҳадисларини илмий жиҳатдан асослаш долзарб масалалардан саналади.
ЖАДИД МАЪРИФАТПАРВАРЛАРИНИНГ ИЖТИМОИЙ-СИЁСИЙ ФАОЛИЯТИ ТАҲЛИЛИ
Мақолада Туркистонда ХХ аср бошларида жадидларнинг маърифатпарварлик ижтимоий-сиёсий фаолиятлари таҳлил қилинган. Ушбу жараёнларнинг шаклланишини жадидчиликнинг дастлаб пайдо бўлган давридан бошлаб, Турикистонда таълим, фан ва адабиёт ўз аксини топган.
ЙОЗЕФ ШАХТ - ИСЛОМ ҲУҚУҚШУНОСЛИГИ БЎЙИЧА ТАНИҚЛИ ЕВРОПАЛИК ШАРҚШУНОС ОЛИМ
Бу мақолада ислом ҳуқуқи ва тарихи бўйича илмий изланишлар олиб борган ва бугунги кунда тадқиқотлари бу соҳада Европа шарқшунослари учун дастуруламал бўлиб хизмат қилиб келаётган олимлардан бири Йозеф Шахт ҳақида қисқача маълумот бериб ўтилади.
МАРКАЗИЙ ОСИЁГА ИСЛОМ ДИНИ АНЪАНАЛАРИНИНГ КИРИБ КЕЛИШИ
Ушбу мақолада асосий эътибор Марказий Осиё жумладан Мовароуннаҳр марказий шаҳарлари ҳисобланган Бухоро ва Самарқандда саккизинчи ва ўн учинчи асрларда ислом илмлари тараққиёти ва ислом анъаналарининг минтақага кириб келиши ва ривожланиши ҳақида бирламчи манбаларга таянган ҳолда маълумотлар берилади.
РАЖА ЙОГА ВА ТАСАВВУФ ТАЪЛИМОТИНИНГ МУШТАРАК ЖИҲАТЛАРИ
Мақолада ража йога ва тасаввуф тарихи ҳақида маълумот берилган. Йога ва тасаввуфнинг ривожланиши, улар доирасида шаклланган йўналиш ва мактаблар таҳлил қилинган. Ража йога ва тасаввуфнинг инсон руҳияти ва тафаккурига таъсир этувчи ғоялари қиёсий очиб берилган. Ғарб ва Шарқ илмий тадқиқотлари асосида йога ҳамда тасаввуф ўртасидаги муштарак ришталар баён этилган.
ҲАНАФИЙ МАЗҲАБИДА ИСТЕЪМОЛ ҚИЛИШ ҲУКМЛАРИ
Ушбу мақолада ҳанафий мазҳабида қабул қилинган тамойиллар асосида ҳайвонларнинг (гўштини) истеъмол қилиш ҳукми жиҳатдан ҳалол ва ҳаромга ажратиш масалалари атрофлича ёритилган. Айрим ҳайвонлар бўйича бошқа фиқҳий мазҳабларнинг турлича фикрлари ҳамда уларга нисбатан ҳанафийларнинг муносабати келтирилган.
ТАСАВВУФДА ЗОҲИДЛИК МАСАЛАСИ
Тасаввуфга асос солган зоҳидлик кайфияти ислом дини билан деярли бир вақтда юзага келди. Пайғамбар (а.с.) даврларидаёқ Абу Зар Ғифорий, Ҳузайфа ибн Ямоний, Салмон Форсий каби айрим саҳобийларда зоҳидона қараш ва турмуш тарзи намоён бўлган эди. Зеро, «тасаввуф» атамаси сифатида IX асрнинг бошларидагина Ироқ ва Суриядаги зоҳидларга нисбатан қўллана бошлаган.
МОВАРОУННАҲРДА ИСЛОМ ҲУҚУҚИ АСОСИЙ ИНСТИТУТЛАРИНИНГ РИВОЖЛАНИШИДА “АЛ-ҲИДОЯ” АСАРИНИНГ АҲАМИЯТИ
Мақолада Мовароуннаҳрда ислом ҳуқуқи асосий институтларининг ривожланишида “Ал-ҳидоя” асарининг аҳамияти, Бурҳониддин Марғинонийнинг ислом ҳуқуқшунослиги шаклланиши ва ривожидаги ўрни ва илмий меросида инсонпарварлик ғояларини муҳим маърифий аҳамиятга эга эканлиги, “Ҳидоя” асарининг Марказий Осиё халқлари, ижтимоий-сиёсий, маънавий ҳаёт ривожи тарихида тутган ўрни ҳамда Марғинонийн илмий меросининг ҳозирги давримиз учун аҳамиятли томонларини кўрсатиш зарурлиги ёритилган.
ҚУРЪОН ВА ТАФАККУР
Мақолада Қуръони каримда келган машҳур қиссалар атрофида илмий баҳс юритилади. Мазкур қиссаларнинг аввало ислом тарихида тутгун ўрни, шунингдек, улардан олинадиган асосий хулосалар ҳақида гап боради. Муаллиф Қуръон маъноларининг таржимасига исломшунослик нуқтаи назаридан ёндошар экан, нисбатан эркин фалсафий мушҳада юритади ва бир вақтнинг ўзида, эътиборли манбалардан фойдаланган ҳолатда хулосалар чиқаради.
Ибн Синонинг «Ихлос» сурасига тафсири
Шарқнинг буюк мутафаккири Абу Али ибн Синонинг фалсафий меросига оид дунёдаги кўпгина изланувчилар томонидан тадқиқотлар олиб борилган. Файласуфнинг борлиқ ҳақидаги таълимоти билан бир қаторда унинг ислом дини асосий манбаи бўлмиш Қуръони Карим сураларига тафсирини ўрганиш ҳозирги кунда муҳим аҳамият касб этади. Ибн Синонинг тафсирида диний таълимотларни рационал тарзда талқин этилиш услубини кўриш мумкин.
«Ал-Жоми ас-Саҳиҳ» асарида инсон ва унинг маънавий-ахлоқий баркамоллиги
Мазкур мақолада ҳадислардаги инсоннинг маънавий-ахлоқий ҳаётига ва баркамоллигига оид теоцентрик ҳамда ижтимоий антропологик қарашлар ўрганилади. Теоцентризм барча динлардаги каби исломда ҳам етакчи ўринда туради ва қолган ижтимоий антропологик қарашларни ўз атрофида уйғунлаштиради. Мазкур мақолада ҳозирги пайтда Ўзбекистонда маънавий-ахлоқий масалаларга оид фалсафий тадқиқотлар, улардаги диний-трансцендентал ва илмий-назарий қарашлар ҳақида тўхталиб, ҳадисларнинг ижтимоий-тарбиявий жиҳатлари ёритилади.
ДИНЛАРАРО ТОТУВЛИКНИ ТАЪМИНЛАШДА ЎЗБЕКИСТОННИНГ ТАРИХИЙ ТАЖРИБАСИ
Бугунги кунда ёшлар тарбиясида динлараро тотувликни таъминлаш билан боғлиқ масалалар муҳим ўрин эгаллайди. Ўзбек халқи тарихий мураккаб жараёнларни бошқа динлар вакиллари билан биргаликда бошидан кечирар экан динлараро бағрикенглик борасида улкан тажриба тўплаб борди ва динлараро тотувликлик ўзбек маданияти ҳамда менталитетининг ажралмас қисмига айланди.
МУҚАДДАС КИТОБЛАРДА ЗАМОН ВА МАКОН МАСАЛАСИ ТАЛҚИНИ
Мақолада муқаддас матнлардаги, хусусан, Қуръон ва Инжилдаги замон таълимоти, унинг инсон ҳаётини тартибга солишдаги роли мисоллар асосида ёритилади. Универсал категория сифатидаги замонни муқаддас матнлардаги замон тўғрисидаги таълимотлар ва замонавий билимлар уйғунлигида ўрганиш масаласи кўтарилади.
ҒАРБДА ЗАРДУШТИЙЛИКНИНГ ЎРГАНИЛИШИ ТАРИХИ
Ушбу мақолада шарқ қадимияти ва Европа антик даврларидаги гендер тушунчаси, унинг таърифи, маъносининг талқини устида баҳс-мунозаралар ҳамда мазкур тушунчанинг луғавий маъноси таърифланган. Шунингдек, зардуштийлик авеста жамиятида илоҳиёт (пантеон) даражасида функционал гендер таснифи зардуштийлик маъбудалари Чиста, Ардви Сура, Аши каби кўп функцияли хусусиятлари гендер универсаллиги орқали тушунилгани илмий тадқиқ қилинган.
АБДУХОЛИҚ ҒИЖДУВОНИЙ ТАЪЛИМОТИДА ИНСОНПАРВАРЛИК ХУСУСИЯТЛАРИ
ушбу мақолада тасаввуф таълимотидаги хожагон - нақшбандия тариқатининг асосчиси Абдухолиқ Ғиждувоний маънавий меросидаги илм, виждон, ватанпарварлик, инсонпарварлик, қалб поклиги, эзгу амаллар, руҳий юксалиш каби ахлоқий фазилатларнинг фалсафий таҳлили ёритилган. Доимо жамиятга хизмат қилиш, уларнинг оғирини енгил қилиш қўлдан келмаса, зарар ҳам келтирмаслик; барчага яхшилик қилиш, хайрли бўлиш йўли билан маънавий-ахлоқий ҳаётни юксалтириш каби ғоялари ифодаланган.
ГЛОБАЛЛАШУВ ШАРОИТИДА МАЗҲАБСИЗЛИК МУАММОСИ
Глоабаллашув шароитида кўпчилик томонидан ислом таълимотини ўзида тўғри акс эттирганлиги эътироф этилган фиқҳий мазҳабларнинг диний-маърифий соҳадаги аҳамияти ортиб бормоқда. Мазҳаблардаги илмийлик, мўътадиллик, бағрикенглик тамойиллари асрлар давомида ижтимоий барқарорликни мустаҳкамлашга хизмат қилиб келган. Мақолада мазҳабларнинг келиб чиқиш тарихи, моҳияти ва аҳамияти ҳамда глобаллашув шароитида мазҳабсизлик муаммосининг салбий оқибатлари ҳақида сўз юритилади.
ЁШЛАР ТАРБИЯСИДА МИЛЛИЙ ВА УМУМИНСОНИЙ ҚАДРИЯТЛАР
Ҳар бир миллат учун муҳим аҳамият касб этган, этник жиҳат ва хусусиятлар билан боғлиқ бўлган миллий қадриятлар миллатнинг тарихи, яшаш тарзи, маънавияти ҳамда маданияти билан узвий боғлиқ ҳолда намоён бўлади. Ўзбекистон мустақилликка эришиши туфайли миллий қадриятларга эътибор кучайди. Зеро, миллий қадриятлар мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлайдиган маънавий асослардан биридир.
ИСЛОМДА ТАВҲИД (яккахудолик таълимоти)
Ушбу мақолада динларнинг монотеистик, политеистик ва дуалистик динларга бўлиниши, ислом динининг монотеистик дини эканлиги, жоҳилия даврида арабларнинг эътиқоди, санамлар ва улар ҳақидаги олимларнинг фикрлари, тавҳид ғояси ва бу бўйича Қуръони каримда зикр этилган оятлар таҳлили ўз ифодасини топган.
ДИНИЙ ОМИЛНИНГ ТАРИХИЙ ЖАРАЁНЛАРДАГИ ТИЗИМЛИ ТАҲЛИЛИ
Ушбу мақолада дин омили, унинг давлатлар сиёсатидаги ўрни, хусусан Жануби-Шарқий Осиё мамлакатлари тарихи ва ҳозирги кундаги аҳамияти, халқаро муносабатлардаги ўрни, дин шахс ва жамият ўртасидаги боғловчи, жаҳон ҳамжамияти сиёсий тизимида келишувга эришишдаги муҳим омил экани ҳақида сўз юритилади. Халқаро сиёсатда маданий ва диний омил ҳам бошқа омиллардан кам бўлмаган муҳим аҳамият касб этаётганига аҳамият берилган.
АБУ САЪИД ҲАЙСАМ ИБН КУЛАЙБ ШОШИЙ ВА УНИНГ “МУСНАД” АСАРИ
Шош (Тошкент) воҳасида ўрта асрларда ислом илмлари ва маданияти бўйича фаолият юритган 100 дан ортиқ олимлар номлари аниқланган. Ушбу мақолада “Имом Шоший” даражасига эришган, ишончли муҳаддис Абу Саъид Ҳайсам ибн Кулайб Бинкасий Шоший (ваф. 947) фаолияти ва унинг “Муснад” асари қўлёзмаси тадқиқ этилган.
ЗАКИ ВАЛИДИЙНИНГ “ТАРИХДА УСУЛ” АСАРИДА ИЛМ-ФАН ТАРАҚҚИЁТИНИНГ ИЖТИМОИЙ-ФАЛСАФИЙ ТАҲЛИЛИ
Ушбу мақолада Аҳмад Заки Валидий Тўғоннинг “Тарихда усул” асарида немис олими К.Ясперснинг “Европа тафаккури” китобидаги асосий ғояларининг фалсафий таҳлили ва “Устун ирқ” назариясининг ёлғонлиги кўпчилик Ғарб тарихчилари риёзий (математик) ҳақиқат деб такрорлаётган Ғарб халқларининг ирқий устунлиги ҳақидаги назариянинг нотўғрилиги асосланган.
ТИЛШУНОСЛИКДА ТЕРМИНЛАРНИ ТАСНИФЛАШ МУАММОЛАРИ
Терминлар мантиқий, лингвистик, илмий ва бошқа тамойилларга кўра турли хил таснифларга ажратилади. Терминлар касбий соҳада юзага келадиган ҳодисалар, концепциялар, феноменларни тавсифлаш воситалари саналади. Термин контекстдан ташқарида моҳият касб этмайди. Мақолада терминологик тушунчаларни таснифлаш зарурати, терминологик лексиканинг фарқли хусусиятлари, терминологияни тартибга солиш ва тизимлаштиришда таснифлаш тизимини яратиш зарурлиги таҳлил қилинган.
АРАБ ТИЛШУНОСЛИК АНЪАНАСИ
Қадимги араб тилшунослиги ва фани ривожига араблар билан бир қаторда, эронийлар, греклар, еврейлар ҳамда араб халифалигига қарашли бўлган Марказий Осиё халқларининг фарзандлари ҳам катта ҳисса қўшганлар. Маколада араб тилшунослигининг шаклланиши ва қисқа вақт ичида юксак даражада тараққий етишига араб халқининг тез суръатлар билан юксалишига олиб келган тарихий шарт-шароитлар келтирилган.
Аллитерациянинг синтактик параллелизмларнинг шаклланишидаги ўрни
Бугунги кунда туркий тилда сўзлашувчи халқлар адабиётнинг шаклланиш тарихи, шубҳасиз, қадимги туркий ёдномалар: Билга хоқон, Кул тигин, Тўнюқуқ битигтошлари, шунингдек, Маҳмуд Қошғарийнинг «Девону луғоти-т-турк» асаридаги тўртликларга бориб тақалади. Ушбу мақолада туркий тил тарихида шеърнинг вужудга келишида муҳим ўрин тутган параллелизмлар ҳамда аллитерацион товушларнинг параллелизмлар шаклланишидаги ўрни мисоллар асосида таҳлил қилинади.
«Ал-Муфассал» асаридаги оят ва ҳадисларнинг грамматик таҳлили
Маълумки, Арабистон ярим ороли жанубий минтақаси қабилаларига хос бўлган араб тили ёзув шаклининг келиб чиқиш тарихи ислом давридан олдинги, эрамиздан аввалги тўртинчи асрга бориб тақалади. Азалдан консонант ёзув ҳисобланган бу тилининг илк мустақил ёзув нормалари олтинчи асрнинг иккинчи ярмида шаклланди.
ИНТЕРФАОЛ ЎҚУВ ТОПШИРИҚЛАРИНИ ИНТЕНСИВ ЛОЙИҲАЛАШ ТЕХНОЛОГИЯСИ
Мақолада талабаларнинг ижтимоий гуманитар фанларни ўрганишга мотивациясини ошириш; ўқув жараёнини анъанавий ва аралаш таълим интеграциясида ташкиллаштириш; таълим амалиётига талабаларни фаоллаштирувчи усулларни жорий этиш; интерфаол ўқув толпшириқларини ишлаб чиқиб, интенсив лойиҳалаш технологияси асосида таълим амалиётида фойдаланиш каби масалалар ёритилган.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КОНСТИТУЦИЯСИ – ҲУҚУҚИЙ ТАЪЛИМ-ТАРБИЯНИНГ АСОСИЙ МАНБАИ
Мақола шахснинг ҳуқуқий онгини шакллантиришда муҳим омил ҳисобланган ҳуқуқий таълимнинг назарий ва амалий жиҳатларини ўрганишга, ҳуқуқий таълим-тарбияда Ўзбекистон Республикасининг Конституциясининг ўрнини кўрсатиб беришга, ҳуқуқий онгни шакллантириш ва жамиятнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш жараёнидаги ҳуқуқий таълим-тарбиянинг аҳамиятини асослаб беришга бағишланган. Шунингдек, шахс ҳуқуқий онгини шакллантиришда ҳуқуқий таълимнинг ўзига хос жиҳатлари ишлаб чиқилган.
ПЕДАГОГНИНГ КРЕАТИВ ТАФАККУРИ –ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ТАЪМИНЛОВЧИ ОМИЛ СИФАТИДА
Мазкур мақолада олий таълим муассасаларида педагогларнинг креатив тафаккурини ривожлантириш масалалари ҳақида фикр юритилади. Олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчиларининг педагогик фаолиятида креатив тафаккур таълим сифатини таъминловчи муҳим омил эканлиги мисоллар ёрдамида илмий асослаб берилган. Мақолада эмпирик материаллар келтирилган бўлиб, хориж тажрибасида ушбу масалага бўлган илмий ёндашувлар таҳлил қилинган.
DINIY E’TIQODNING PSIXOLOGIK VA TASAVVUFIY XUXUSIYATLARI
Ishlab chiqarishning intensivlashishi, urbanizatsiyaning kuchayishi, ya’ni yirik shaharlarning vujudga kelishi va u bilan bog’liq asablarning toliqishi, taranglashishi, ekologik buzilishlar, turli havf-xatarlarning kuchayishi kabi ijtimoiy faktorlar odamlarda umidsizlik, ojizlik, qo’rquv, ertangi kunga ishonmaslik, yolg’izlanish kabi kayfiyatlarni tug’diradi. Bu hil kayfiyat va ruhiy holat kishilarni turli yo’llar bilan bunday vaziyatdan chiqib ketishga undaydi…
МАТНЛАРНИ ИДРОК ЭТИШДА ПСИХОЛИНГВИСТИКАНИНГ ЎРНИ
Мазкур мақолада матнлар перцепсияси билан боғлиқ ҳолатлар талабалар мисолида кўриб чиқилган, глобал бирликлар тузилмаси каби концептлар, матнлар психолингвистик жиҳатдан таҳлил қилинган. Шунингдек, матнларни ўрганиш ва идрок этишда психолингвистикадаги йўналишлар ажратиб кўрсатилган ҳамда талабалар матнлар мазмунини англашда психолингвистик тавсиялар келтириб ўтилган.
БОШҚАРУВ ҚАРОРЛАРИНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШНИНГ ТАШКИЛИЙ ВА ИЖТИМОИЙ-ПСИХОЛОГИК ЖИҲАТЛАРИ
Мазкур мақолада бошқарув қарорларини ишлаб чиқишнинг ташкилий ва ижтимоий-психологик жиҳатлари аниқланган. Бошқарув қарори концепциясининг моҳияти, унинг асосий хусусиятлари ва амалга ошириш босқичлари очиб берилади. Бошқарув қарорларини ишлаб чиқиш жараёнида менежернинг шахсий фазилатлари ва ишбилармонлик хатти-ҳаракатлари хусусиятларининг аҳамияти асослари берилган.
ОИЛАВИЙ МУНОСАБАТЛАРНИНГ ШАХС РИВОЖЛАНИШИГА ИЖТИМОИЙ-ПСИХОЛОГИК ТАЪСИРИ
Маълумки, шахснинг шаклланиши динамик хусусиятга эга. Шунинг учун унинг ривожланишида гоҳо илгарилаб кетиш, гоҳо тараққиётдан орқада қолиб кетиш ҳолатлари кузатилади. Оқибатда, баъзан ўсмирларнинг ҳатти-ҳаракатларида ўзини ўзи маҳкум қилувчанлик белгилари намоён бўлиши кузатилади. Ушбу мақолада унинг вужудга келиш сабаблари, оқибатлари ва олдини олиш чоралари ёритилади.
ЎСМИРНИНГ ГУРУҲДАГИ СОЦИАЛ СТАТУСИГА ОИЛАДАГИ МУНОСАБАТЛАРНИНГ ТАЪСИРИ
Мақола оиладаги муносабатларнинг, жумладан сиблинг муносабатларининг ўсмирнинг гуруҳдаги статусига таъсири масаласига қаратилган бўлиб, унда ўсмир шаклланишида сиблинг мақомини таъсирини ўрганиш борасидаги тадқиқот натижалари келтирилган ҳамда сиблинг мақомининг шахс тараққиётига роли борасидаги хориж олимларинг фикрлари баён қилинган.
МАГИСТРЛАРНИ ИЛМИЙ ПЕДАГОГИК ФАОЛИЯТГА ТАЙЁРЛАШ ТЕХНОЛОГИЯСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Мақолада магистрларни илмий-педагогик фаолиятга тайёрлаш технологияси ёритилган бўлиб, унинг тадқиқот муаммоларини ҳал қилишда технологик ва акс этувчи фаолиятни лойиҳалаштириш қобилияти, илмий фаолиятни самарали олиб боришда магистрнинг индивидуал-психологик хусусиятларига боғлиқлиги, уларнинг амалий ишларини фаолиятда қўллай олиш технологиясини такомиллаштириш сабаблари ва фарази очиб берилган.
ДИНИЙ МАЪЛУМОТЛАРНИ ТУШУНИШ – ДЕСТРУКТИВ ДИНИЙ ХУЛҚ-АТВОРНИ ОЛДИНИ ОЛИШ ОМИЛИ СИФАТИДА
Мазкур мақолада диний маълумотларни тушуниш ва деструктив хулқ-атворни олдини олишнинг психологик хусусиятlari келтирилган. Диний маълумотларни тўғри идрок этиш-деструктив хулқни олдини олишнинг қулай ва самарали усули сифатида талқин этилган. Деструктив диний хулқ-атворнинг таҳлили қатор тадқиқотчиларнинг назарий қарашлари орқали очиб берилган.
ТАЛАБАЛАР МАЪНАВИЙ КАМОЛОТИГА ИЖТИМОИЙ-ПСИХОЛОГИК ОМИЛЛАР ТАЪСИРИ
Мақолада талабаларнинг маънавий камолотини юксалтиришда шахслилик ва гуруҳий омилларнинг таъсири; ўқув жараёнини самарали олиб боришда талабанинг индивидуал-психологик хусусиятларига боғлиқлиги; маънавий қадриятларнинг ривожланиши шахслилик ўсишига, манавий қизиқишларнинг ортишига ижтимоий-психологик муҳитнинг аҳамияти; талабалар маънавияти, унинг назарий методологик ва методик жабҳалари психолог олимлар томонидан ўрганилганлик даражаси ҳамда олиб борилган тадқиқотлар асосида натижалар ечими очиб берилган.
ЭР-ХОТИН МУНОСАБАТЛАРИНИ ЎРГАНИШ БЎЙИЧА ИЖТИМОИЙ-ПСИХОЛОГИК МЕТОДИКАЛАР ТАВСИФИ
Мақолада эр-хотин муносабатлари ва уларни психологик жиҳатдан тадқиқ этиш масалалари кўриб чиқилади. Оилавий муносабатлар психодиагностикасида оиланинг ички муҳитини, муаммоли вазиятлар юзага келишига олиб келувчи яширин психологик сабаб ва қонуниятларни очишга имкон берувчи методикалар таҳлили келтирилади. Эксперт тизими асосида психодиагностика тизимини яратиш жараёнининг босқичлари, шунингдек, оила диагностикасида қўйилган мақсадга эришиш учун муҳим аҳамиятга эга вазифалар ёритилади.
АЁЛЛАРНИ ЁТ ҒОЯЛАР ТАЪСИРИГА ТУШИРИШ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ВА УНИНГ ПСИХОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ
Бугунги глобаллашув жараёнида дунё халқларининг ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, маданий соҳалардаги интеграциялашуви ниҳоятда тезлашгани кўзга ташланмоқда. Жаҳонда динга ва диний маърифатга бўлган эҳтиёжнинг ортиши, мусулмонларнинг ғарб давлатларига кўчиб ўтиши, тариқатларнинг кенг миқёсдаги фаолияти, экстремистик гуруҳларнинг ислом ниқоби остидаги террорчилик ҳаракатлари диний глобаллашув жараёнининг асосий белгиларига айланди.
ШАХСНИНГ ШАКЛЛАНИШИ ВА РИВОЖЛАНИШИГА ОИЛАНИНГ ТАЪСИРИ
Maqolada shaxsni shaxsiylashtirishning qiyin davrlaridan biri haqida so’z boradi. Jamiyatning shaxsga ta’siri insonni shaxsiylashtirishda muhim omil hisoblanadi. Shaxsning shakllanishi va shakllanishiga oilaning ta’siri, shuningdek hayotiy xatti-harakatlar modellari oshkor bo’ladi.
ХХI АСР БОШЛАРИДА ЭНЕРГЕТИК ХАВФСИЗЛИК МУАММОЛАРИ: МОҲИЯТИ, ТУЗИЛИШИ ВА ТАМОЙИЛЛАРИ
Мазкур мақолада бугунги кундаги долзарб геосиёсий масалага айланиб бораётган энергетик хавфсизлик муаммосининг назарий-методологик жиҳатлари тадқиқ этилган. Хусусан, энергетик хавфсизлик тушунчаси талқинлари, унинг геосиёсий омилга айланиши ва энергетик хавфсизликнинг тузилмавий элементлари ажратиб кўрсатилади. Энергетик хавфсизликни таъмилашга қаратилган замонавий ёндашувлар ва тенденциялар ҳамда энергетик хавфсизликнинг минтақавий жиҳатлари таҳлилининг назарий-методолик масалаларига эътибор қаратилган.
БОШҚАРУВ КОМПЕТЕНЦИЯСИ РАҲБАР ФАОЛИЯТИ САМАРАДОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛОВЧИ ОМИЛ СИФАТИДА
Мақола замонавий менежментнинг долзарб муаммоларидан бири – раҳбар кадрларда бошқарув компетенцияларини ривожлантиришга бағишланган. Бунда раҳбар кадрларнинг фаолияти самарадорлигини таъминловчи омил сифатида бошқарув компетенциялари таҳлил қилинган. Шунингдек, бошқарув компетенциялар модели кўриб чиқилган, ваколатларни бериш тамойиллари батафсил баён этилган. Раҳбар кадрларда бошқарув компетенцияларини шакллантириш бўйича амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқарилган.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ МАРКАЗИЙ ОСИЁДА АҲИЛ ҚЎШНИЧИЛИКНИ МУСТАҚАМЛАШ СТРАТЕГИЯСИ
Мақолада Ўзбекистон Республикасининг Марказий Осиёда аҳил қўшничилик муҳитини яратишга қаратилган янги ташқи сиёсий курсининг моҳияти ва аҳамияти очиб берилган. Хозирги босқичда минтақавий интеграцияни ривожлантиришга имкон берадиган мафкуравий, сиёсий ва иқтисодий омиллар таҳлили келтирилган. Марказий Осиёда халқаро муносабатлар тизимининг субминтақасини ташкил этилиши асосланган.
МАМЛАКАТ ИЖОБИЙ ҚИЁФАСИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ВА ХАЛҚАРО ИМИДЖИНИ ИЛГАРИ СУРИШНИНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИ
Мақола Ўзбекистоннинг халқаро имиджини юксалтириш, бу соҳадаги муаммолар таҳлили, шунингдек, ушбу муаммоларни бартараф этиш борасидаги таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқишга бағишланган. Маълумки, бу соҳада бир қанча муҳим муаммолар мавжуд ҳамда Ўзбекистон олдида ҳанузга қадар мамлакат халқаро имиджини юксалтиришнинг муҳим вазифалари турибди.
МАРКАЗИЙ ОСИЁ ДАВЛАТЛАРИДА ЎТИШ ДАВРИНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ
Мазкур илмий мақолада Марказий Осиё давлатларида мустақилликнинг илк даври – ўтиш даврида кечган сиёсий жараёнларнинг ўзига хос хусусиятлари ретроспектив таҳлил қилинган. Мақолада Марказий Осиё мамлакатларида ички ва ташқи деструктив хавф-хатарлар, таъсирлардан холи бўлган миллий давлатчиликни шакллантириш йўлидаги айрим жиҳатлар, мураккаб жараёнларнинг моҳияти, минтақа давлатларида амалга оширилган ислоҳотларнинг барқарор тараққиётга таъсири каби масалаларга доир фикр-мулоҳазалар баён қилинган.
ТАРИХИЙ ДИНИЙ МАЖМУАЛАР МУЛЬТИМЕДИA ШАКЛИ
Ушбу мақола бугунги кунда энг долзарб ҳисобланиб келаётган Ўзбекистон Республикамиздаги асрлар давомида сақланиб келаётган тарихий диний мажмуаларимизни яъни масжидлар, мақбаралар, мадрасалар ва қадимги биноларнинг характеристикаларини ҳар хил тилга ўгириб берадиган мультимедиа шаклида мобиль алоқа телефонларига жонли равишда ўтказиб бериш алгоритмларини яратишга бағишланган.
ТАЪЛИМ СОҲАСИДА ИНТЕРАКТИВ ТИЗИМЛАР ОРҚАЛИ РАҚАМЛИ ОБЪЕКТЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ
Мақолада интерактив тизимларда рақамли объектлардан фойдаланишнинг таълим жараёнида аҳамияти ва тадбиқ этиш усули таклиф этилган. “Интерактив тизимлар” ва “рақамли объектлар” тушунчаларнинг ўзаро боғлиқлиги ёритилган. Инсонни идрок этиш турлари ва хусусиятлари келтирилган. Инсонни маълумот қабул қилиш қобилятлари самарали фойдаланувчи дастурий комплекс тасвирланган. Мақолада ётитилган дастурий комплекс таълим соҳасида интерактив тизимлар орқали рақамли объектлардан фойдаланган ҳолда хорижий тилларни ўрганиш самарадорлигини оширишга қаратилган.
МАХСУС ДАСТУРИЙ ТАЪМИНОТЛАР АСОСИДА КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ СИФАТИНИ ОШИРИШ
Ушбу мақола ахборот технологияларининг (ИТ) ўрни, фан ва таълим соҳасида замонавий ахборот технологияларини жорий этиш, ривожлантириш ва ундан фойдаланиш муаммоларини ўрганишга бағишланган. Мақолада «Замонавий ахборот коммуникация технологиялари» кафедраси фаолиятининг асосий йўналишлари берилган, хусусан кафедрада ишлаб чиқилган «Фаннинг электрон ўқув-услубий мажмуаси» нинг таркиби ва мазмуни муҳокама қилинган. ЭУМКнинг асосий бўлимлари ва таркиби келтирилган.
ТАСВИР СИФАТИНИ ЯХШИЛАШ УСУЛЛАРИ ВА АЛГОРИТМЛАРИ
Ушбу мақолада қулоқ чаноғи тасвири асосида шахсни таниб олиш масаласини ҳал этиш жараёнида берилган тасвирнинг сифатини яхшилаш алгоритмлари таклиф этилган. Таклиф этилган биринчи алгоритмда берилган тасвирни чизиқли контрастлаштириш алгоритми ёрдамида тасвир сифатини яхшилаш, иккинчи алгоритмда тасвир сифатини яхшилашнинг квадратик усулида, учинчи алгоритмда эса гистограммани тенглаштириш, тўртинчи алгоритмда эса медиана усулида фильтрлаш ёрдамида берилган тасвир сифатини яхшилаш амалга оширилган.
ЗИЁРАТ ТУРИЗМИДА “ТАРИҚАТНИНГ ЕТТИ ПИРИ” ДАСТУРИЙ МАЖМУАСИНИНГ АҲАМИЯТИ
Маълумки, зиёрат туризми ҳудудларни жадал ривожлантириш, аҳоли даромадлари ва турмуш даражасини ошириш, шунингдек, инвестицион жозибадорликни яхшилашга ёрдам берувчи стратегик тармоқлардан бири сифатида Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Мақолада замонавий ахборот-коммуникация технологиялари зиёрат туризмини ривожлантиришда ўрни юқори бўлиб, дастурий комплексни ишлаб чиқиш жараёнида Жава, Хтмл дастурлаш тиллари, Бакенд, Фронтенд технологиялари, мобил иловалар яратиш технологияларидан фойдаланилди.
ЎЗБЕКИСТОНДА РЎЙХАТДАН ЎТГАН ИСЛОМ ДИНИГА ОИД САЙТЛАР ТАҲЛИЛИ
Ушбу мақолада Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган сайтларнинг таҳлилида замонавий ахборотнинг энг таъсирчан воситаларидан бирига айланган Интернет тармоғи — инсон ақл-заковатининг маҳсули эканлиги ва кишиларнинг билимини оширишда, дунё янгиликларидан хабардор бўлишда, хат юбориш, олиш, бизнес ишида ҳамкорлик ўрнатиш, илмий-ижодий фаолиятининг таҳлили келтириб ўтилган.
ИНФОРМАЦИОН КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРДАН ФОЙДАЛАНИБ АЖДОДЛАР МЕРОСИНИ ЎРГАНИШ МАҲМУДХЎЖА БЕҲБУДИЙ МИСОЛИДА
Дунёда XX асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб компьютерлар ва интернет алоқаси оммалашуви инсон амалий фаолиятининг ҳар бир жабҳасига, хусусан, диний ва жараёнларга таъсири баробарида, XXI аср ибтидосида қатор ижтимоий ва иқтисодий муаммоларни ҳам келтириб чиқарди Буюк аждодимиз Маҳмудхўжа Беҳбудий ҳақида фикр юритар эканмиз, кўз ўнгимизда унинг ҳақиқатпарварлиги, эл-юрт тараққиёти, илм-маърифат ривожига қўшган тенгсиз ҳиссаси гавдаланади.
ЎЗБЕКИСТОН ВА ИСЛОМ ТАРАҚҚИЁТ БАНКИ ҲАМКОРЛИГИ: ҲОЗИРГИ ҲОЛАТИ ВА ИСТИҚБОЛЛАРИ
Мақолада Ислом тараққиёт банкининг Ўзбекистон Республикасидаги 1991 йилдан бугунги кунга қадар бўлган фаолияти, шунингдек, ҳамкорликнинг яқиин келажакдаги истиқболлари таҳлил қилинган. Ўзининг характери ва миқёсига кўра, Ислом тарақиёт банкининг Ўзбекистондаги бутун фаолияти учта босқич, яъни ҳамкорликнинг “пассив фазаси”,”мўътадил фазаси” ва “актив фазаси”га бўлиб кўрсатилган.
ЎЗБЕКИСТОНДА ЗИЁРАТ ТУРИЗМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ИМКОНИЯТЛАРИ ВА ИСТИҚБОЛЛАРИ
Мақолада жаҳон туризми ривожланишида зиёрат туризмининг роли статистик маълумотлар асосида таҳлил қилиниб, зиёрат туризмини ташкил этиш бўйича илғор хорижий мамлакатлар тажрибаси баён қилинган. Шунингдек, Ўзбекистонда зиёрат туризмини ривожланиши ва истиқболлари масалалари таҳлил этилган ва зиёрат туризми ташкил этиш бўйича илмий асосланган хулосалар берилган.
MILLIY IQTISODIYOTNING YANGILANISH JARAYONI VA OMILLARI
Mazkur maqolada O‘zbekiston Respublikasida amalga oshirilayotgan islohotlar va kelgusida milliy iqtisodiyotning yangilanish istiqbollari o‘rganib chiqilgan. Muallifning fikricha kelgusida milliy iqtisodiyotning rivojlanishi uchun milliy iqtisodiyotni raqamli texnologiyalar orqali modernizatsiyalash, xizmat sektorini rivojlantirish, tashqi iqtisodiy hamkorlikni har tomonlama kengaytirish va bu boradagi tashkiliy tuzilmalari va huquqiy asoslarini ham takomillashtirish kabilar muhim omil sanaladi.
ТАЪЛИМГА ЙЎНАЛТИРИЛГАН ИНВЕСТИЦИЯНИ ИҚТИСОДИЙ ЎСИШГА ТАЪСИРИ
Ушбу мақола таълим ва иқтисодий ривожланиш ўртасидаги ўзаро боғлиқлик, таълим соҳасидаги инвестициялар ва иқтисодий ўсиш ўртасидаги муносабатларни кўриб чиқишга қаратилган. Турли хил амалий тадқиқотлар шуни кўрсатдики, таълим ва иқтисодий ўсиш ўртасида ижобий боғлиқликни топган тадқиқотлар гуруҳи мавжудлиги кўрсатилган.
ИСТЕЪМОЛ ТОВАРЛАРИ БОЗОРИНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ ВА РИВОЖЛАНИШ ҚОНУНИЯТЛАРИ
Мақолада муаллиф истеъмол товарлари бозорининг назарий жиҳатларига эътибор қаратган бўлиб, унда бозорни таҳлил қилиш услубининг кетма-кетликлари таклиф этилган, истеъмол товарлари бозорини таҳлили бўйича асосий йўналишлар жамланмаси келтирилган, мамлакат истеъмол товарлари бозорининг ўзига хос хусусиятлари очиб берилган ҳамда истеъмол товарлар бозори ривожланишининг асосий қонуниятлари келтириб ўтилган.
ҲУДУДИЙ ИННОВАЦИОН ИҚТИСОДИЙ САНОАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА АҚШ ТАЖРИБАСИ
В статье анализируется, что важнейшим фактором повышения конкурентоспособности промышленного комплекса на современном этапе развития социально-экономических отношений является инновационная деятельность. Также подчеркивается, что уровень научно-технического развития, в свою очередь, является основой экономического роста. Акцент был сделан на разработки инновационной высокотехнологичной продукции в поддержку проекта развития национального промышленного комплекса каждой страны с развитой экономикой.
ЖАҲОНДА МУСУЛМОН ТУРИЗМИНИНГ АҲАМИЯТИ ВА РИВОЖЛАНИШ ТАҲЛИЛИ
Бугун мусулмон туризми борган сари кенгайиб, имкониятлари ва бозори ўсиб, туризм индустриясига катта ўзгаришлар олиб кирмоқда. Мақолада айнан шу жиҳатларни ҳисобга олган ҳолда жаҳонда туризмнинг ривожланиши таҳлил қилинди. Шунингдек, бугунги кунда мусулмон дунёси ва унинг туризм бозоридаги фаолиятини таҳлил қилиш бўйича халқаро ташкилотлар маълумотлари ўрганилган бўлиб, мусулмон туризмини ривожлантириш масалалари ва келажак истиқболлари ҳақида умумий хулосалар берилган.
MISR ARAB RESPUBLIKASIDA ISLOM BANKLARI FAOLIYATI
Ushbu maqolada Misr Arab Respublikasidagi islom banklari faoliyati yo‘lga qo‘yilishi va rivojlanishini yoritib berish va shu bilan birga soha faoliyatning rivojlanishi uchun to‘siq bo‘lgan omillar va noto‘g‘ri xatti-harakatlarni o‘rganish orqali O‘zbekistonda ham istiqboli porloq islom banklarini yaratish olg‘a surilgan.
ҒАРБ МУТАФАККИРЛАРИНИНГ ТИЛ ВА КОММУНИКАЦИЯ МОҲИЯТИГА ОИД ҚАРАШЛАР ТАСНИФИ
Ушбу мақол ада ғарб файласуфларининг тил ва коммуникация моҳиятига оид фалсафий қарашлари, ундаги фалсафий қонунлар тилнинг энг умумий қонуниятларини тушунтириш учун, тил эса муайян давр олиб чиққан фалсафий муаммоларни ҳал қилиш учун хизмат қилиши баён этилган. Шунингдек, тил ва коммуникацияга оид илк классик ёндашувларнинг шаклланиши, тил муаммоси асосан синкретик ва копмлекс асосида тадқиқ этилганлиги ҳамда тил борлиқни ифодалашдаги ягона интерпретация воситаси эканлиги қайд этилган.

