Annotasiya
Алоуддин Абу Бакр Косоний ислом фиқҳи, хусусан ҳанафий мазҳаби ривожига катта ҳисса қўшган олимдир. Унинг шоҳ асари "Бадоиъ ас-саноиъ" фиқҳий масалаларни тизимли тартиблаш ва таҳлил қилиш бўйича мумтоз манба ҳисобланади. Асар илмийлиги ва услуби билан "ал-Ҳидоя" каби кейинги давр асарларига ҳам таъсир кўрсатган. Косоний маълумотларни ўрганиш йўлларини осонлаштиришни мақсад қилган. Кўпчилик олимлар уни устози Самарқандийнинг "Туҳфатул-фуқаҳо" асарига шарҳ деб ҳисобласа-да, асар ўз тузилиши ва мазмуни билан мустақил тасниф сифатида қадрланади.


