Jild 9 № Special Issue 1 (2026)


						{$identification) ko'rish
Jild 9 № Special Issue 1 (2026)
Nashr qilingan: 2026-08-05

Maqolalar

ИРОҚ ВА ХУРОСОН ҲАНАФИЙЛИК МАКТАБИ УЛАМОЛАРИ АСАРЛАРИНИНГ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ АҲАМИЯТИ

Музаффар Мурадович КАМИЛОВ (Muallif)

Мақолада Ироқ ва Хуросон ҳанафийлик мактаблари уламоларининг илмий мероси ҳамда улар асарларининг илмий-амалий аҳамияти таҳлил қилинди. Ироқ мактаби Абу Ҳанифа ва унинг шогирдлари фаолияти орқали шаклланиб, фиқҳий масалаларни ҳал этишда амалий ёндашуви билан ажралиб туради. Хуросон мактаби эса мазҳабни назарий жиҳатдан такомиллаштириб, усул ал-фиқҳ ва ақида-фиқҳ уйғунлигини ривожлантирган. Мақолада икки мактабнинг методологик хусусиятлари қиёсий таҳлил қилиниб, уларнинг давлат бошқаруви, қозилик амалиёти ва таълим жараёнидаги ўрни ёритилди. Шунингдек, мазкур мероснинг замонавий ислом ҳуқуқшунослигидаги долзарб аҳамияти асослаб берилди.

3-9
8
0

ТАШҚИ МИГРАЦИЯ ШАРОИТИДА ОИЛАВИЙ ҚАДРИЯТЛАР ДЕФОРМАЦИЯСИ ВА БАРҚАРОРЛИГИНИ БЕЛГИЛОВЧИ ИЖТИМОИЙ ОМИЛЛАР

Нигина Мухамедовна РУЗИМОВА (Muallif)

Ушбу мақолада глобаллашув ва ташқи миграция жараёнларининг замонавий оила институтига таъсири социологик жиҳатдан таҳлил қилинади. Тадқиқотда миграция шароитида оилавий қадриятларнинг деформацияга учраши (ўзгариши) ва шу билан бирга, оила барқарорлигини сақлаб қолувчи асосий ижтимоий омиллар ёритилган. Муаллиф томонидан мигрант оилаларида эр-хотин ўртасидаги масофавий муносабатлар, фарзанд тарбиясидаги бўшлиқлар ва ижтимоий назоратнинг сусайиши каби омилларнинг салбий ҳамда ижобий жиҳатлари очиб берилган. Мақола сўнггида оилавий қадриятлар барқарорлигини таъминлаш бўйича илмий-амалий таклифлар илгари сурилган.

129-133
4
1