الملخص
Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда исломшунослик соҳаси шаклланиб, ривожланди. Сўнгги йилларда алломалар меросини ўрганиш, қўлёзмаларни қайтариш, ислом цивилизацияси марказларини ташкил этиш бўйича улкан ишлар амалга оширилди. Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг очилиши соҳада туб бурилиш ясади. Исломшунослик фанлари доирасида тарих, манбашунослик, фиқҳ, Қуръон ва ҳадисшунослик йўналишларида фундаментал тадқиқотлар олиб борилмоқда. Келажакда бу соҳада хорижий тиллардаги янги авлод дарсликларини яратиш ва алломаларнинг араб, форс, ўзбек тилларидаги меросини халқаро меъёрлар асосида тадқиқ этиш асосий истиқбол марралари ҳисобланади.


