الملخص
Мақола эронлик шоир ва рассом Суҳроб Сипеҳрий ижодидаги фалсафий қарашлар, хусусан, инсон ва Худо ўртасидаги боғлиқлик ҳамда «тавҳид» ғоясининг бадиий талқинига бағишланган. Муаллиф шоирнинг «мен»и ўзлигини англаш йўлида қандай изланишлар олиб боргани ва «дуализм» (санавият)дан воз кечиб, ваҳдонийлик сари интилишини таҳлил қилади. Сипеҳрийнинг асарларида тасвирланган «идеал шаҳар» тасаввури унинг ижтимоий-сиёсий қарашлари ва илоҳиётга бўлган чуқур эҳтиромининг ҳосиласи сифатида очиб берилади. Мақолада шоирнинг Қуръони карим оятлари ҳамда шарқона ирфоний қарашлардан илҳом олиб, ўзига хос фалсафий тизим яратгани тадқиқ этилган.


